Бўйича ҳоким ёрдамчиси ахмаджонов рустамали рохатали ўҒЛИга


Download 19.39 Kb.
Sana09.02.2023
Hajmi19.39 Kb.
#1181317
Bog'liq
Тавсифнома Рустам


Мингбулоқ туман ҳокимлиги - Ўзгариш МФЙ да туман ҳокимининг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича ҳоким ёрдамчиси


АХМАДЖОНОВ РУСТАМАЛИ РОХАТАЛИ ЎҒЛИга


Т А В С И Ф Н О М А

Ахмаджонов Рустамали Рохатали ўғли 1993 йил 2 июлъ куни Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.


2018 йил Наманган муҳандислик – технология институтининг кундузги Иқтисодиёт йўналишини тамомлаган. Иқтисодиёт мутахассислигига эга.
Меҳнат фаолиятини Акциядорлик-тижорат Халқ банки Мингбулоқ филиали Пенсия ва нафақаларни тарқатиш бўйича мутахассис лавозимида бошлаган ва
3 йил давомида ушбу лавозимда ишлаган.
Ахмаджонов Рустамали 2022 йилнинг февралъ ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарори асосида Мингбулоқ тумани Ўзгариш МФЙ да туман ҳокимининг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимига қабул қилинган.
Фаолияти давомида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича керакли ишларни амалга ошириб туманда яхши кўрсаткичларни кўрсатган.
Р.Ахмаджонов ўз касбини тўлиқ эгаллашга, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига астойдил ҳаракат қилмоқда. У ўз устида мунтазам ишлайди, нафақат ишда ҳаётда хам ахлоқий жиҳатдан намунали инсондир. У ўз ишини пухта эгаллашга интилувчан, меҳнатсевар, тўғри сўз, берилган топшириқларни ўз вақтида пухта ва сифатли бажарувчи, ҳамкасбларига нисбатан ҳушмуомила ва талабчан, маънавий етук ходим саналади.


Туман ҳокимининг
биринчи ўринбосари Д.Абдуллаев
Download 19.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling