Бўйича ўринбосарининг намунавий лавозим вазифалари ва
Download 45 Kb.
|
1 2
Bog'liqДекан ўринбосарини Малака талаблари
Факультет деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг намунавий лавозим вазифалари ва малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, хат, топшириқларини, шунингдек, маънавият ва маърифат жараёнига тегишли олий таълим муассасасининг буйруқлари бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш; Факультетда тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш; Талабаларнинг индивидуал психологик портрети акс эттирилган шахсий варақаларини тўлдиришни ташкил этиш; Талабаларнинг кийиниш ва муомала маданиятига риоя этишини кундалик назоратга олиш; Факультет ва кафедраларнинг маънавий-маърифий иш режаларини мувофиқлаштириш ҳамда улар асосида умумий иш режани шакллантириш, факультет Кенгашида тасдиқлаш; Факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш; Факультет Кенгаши режасига маънавий-маърифий ишларга доир масалаларни киритиш ва доимий муҳокамасини йўлга қўйиш; Ўзбекистан Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини талабаларга етказиб бориш; Талаба-ёшларни ватанпаварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик, ахлоқий дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини турли хил ғайриинсоний ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг чинакам фидойиси бўлиб етиштиришга қараталган маънавий ишларни ташкил қилиш; Олий таълим муассасасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга доир тадбирлар ўтказилишини таъминлаш; Талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий-ғоявий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш; Миллий урф-одатлар, қадриятлар негизида олиб борилаётган анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувларни ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган ишларни ташкил қилиш; Талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш мақсадида қилинадиган ишларни такомиллаштиришга кўмаклашиш; Маънавий-маърифий ишларни таълим йўналишлари ва мутахассисликлардан келиб чиқиб талабаларда ихтисослик кўникмасини шакллантириш; Ректор, Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор, Маънавият ва маърифат бўлими, факультет деканининг топшириқлари асосида маънавий- маърифий ишларни такомиллаштириш; Маънавий-маърифий масалалар юзасидан кафедра мудирлари томонидан бажарилган ишларни таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш; Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларидаги “Маънавий-маьрифий ишлар” соҳасига тегишли бандига тегишли вазифаларни таҳлил қилиш ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; Ижарада яшайдиган талабаларга мураббийларни бириктириш, уларнинг фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш; Талабалар турар жойларида талабаларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг кундалик фаолиятини назоратга олиш; Мураббийлар томонидан ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати”ни ўтилиши, мазмунини доимий назоратга олиш; Талабаларнинг ота-оналари билан доимий мулоқот қилиш ва факультетларда “Ота-оналар куни” тадбирини уюштириш; Ўқув биноси ва талабалар турар жойларида раҳбарият топшириғига мувофиқ белгиланган кунларда навбатчиликларни ташкил этиш ва назоратга олиш; Ҳар семестр якунида факультетнинг маънавий-маърифий ишлари юзасидан ҳисобот, фотоальбом тайёрлаш ва бўлим раҳбарига тақдим этиш; Маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда яхши ташаббус кўрсатган фаолларни моддий, маънавий рағбатлантиришга доир таклифлар, тавсиялар бериш; Жамоат ташкилотлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва муаммоли талабалар билан индивидуал ишлаш; Факультет биноси, кафедралар ва ўқув хоналарининг тарғибот плакатлар билан безатишда ташаббускор бўлиш ҳамда мазкур вазифага сиёсий ҳушёрлик билан ёндошиш; Ўзининг хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш. Download 45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling