Бўйлама ва ярим бўйлама турдаги узелли участка станцияси чизмаси ва ишини ташкил этиш асослари
Download 93.5 Kb.
|
ЖДСУ (Уз.участка)3слайд 1
Бўйлама ва ярим бўйлама турдаги узелли участка станцияси чизмаси ва ишини ташкил этиш асослариИкки йўллик бўйлама турдаги узелли участка станцияси чизмаси. 1,2,3,4 – маршрутларнинг кесишув жойлари
Бўйлама турдаги узелли участка станцияси чизмасида парклар бир-бирига нисбатан кетма-кет, бош йўлга нисбатан эса ҳар хил томонда жойлашган бўлиб, бу тоқ йўналишдаги қабул қилиш-жўнатиш паркидан (ПО-1) саралаш паркига тўғридан-тўғри ўтиш имконини беради. Бу ҳолат саралаш паркининг ўзида тузилган поездларни (поезда своего формирования) саралаш паркидан ПО-1 паркига локомотив бошида турган ҳолда олиб чиқишга имкон беради ва бу ҳолат тоқ йўналиш поездлари учун бериладиган поезд локомотивларини деподан ПО-1 парки орасида ортиқча юришларини камайтиради. Лекин, бунда поезд локомотивлари бош йўлни кесиб ўтишлари сабабли жўнатилаётган ва қабул қилинаётган поездлар томонидан маршрут бўшашини кутиб қолишади (1 ва 2 нуқталар). Локомотивларнинг ҳаракат йўналишини ўзгартириш билан бош йўллар бандлигини камайтириш учун ПО-1 паркининг чиқиш бўғизида 8 берк йўл кўзда тутилган.
Download 93.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling