Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи 10 та корхона бўйича қуйидаги маълумотлар берилган


Download 0.95 Mb.
Sana18.02.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1211418
Bog'liq
Умбаров Асрор 621-гуруҳ Тажриба иши 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Иқтисодиёт ва туризм факултети


Иқтисодиёт йўналиши 3-курс 621-гуруҳ талабаси
Умбаров Асрор Шербаевичнинг

ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ”


фанидан

ТАЖРИБА ИШИ

1-вариант

Термиз – 2023


ЧИЗИҚЛИ РЕГРЕССИЯ

Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи 10 та корхона бўйича қуйидаги маълумотлар берилган.



Корхоналар тартиб рақами, n

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Меҳнатнинг электр билан қуролланиши, квт/с, x

2

5

3

7

2

6

4

9

8

4

Бир ишчига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн.сўм, y

3

6

4

6

4

8

6

9

9

5



Топшириқ:
1. Берилган маълумотлар асосида корреляция майдонини тузинг ва боғланиш шаклини аниқланг.
2. Чизиқли регрессия тенгламаси  параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.


ЖАВОБ
Ечим:
Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз.
1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз.
Биринчи топшириқни бажариш учун меҳнатнинг электр билан қуролланиши, квт/с, x ва бир ишчига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн.сўм, y маълумотларини, биринчи навбатда меҳнатнинг электр билан қуролланиши, квт/с, x белги маълумотларини тартиб билан жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Натижада корхоналарда меҳнатнинг электр билан қуролланиши, квт/сда бир ишчига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот нархлари (млн.сўм) корхоналарга нисбатан қиймати ўзгараётганлигини кўришимиз мумкин. Хулоса қилиш мумкинки бу белгилар ўртасида тўғри чизиқли боғланиш мавжуд. Шунинг учун чизиқли кўринишдаги тенгламадан фойдаланамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин.
Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин меҳнатнинг электр билан қуролланиши, квт/с, x маълумотларини кейин бир ишчига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот, млн.сўм, y маълумотларини киритамиз.
Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз.

1-расм. Корреляция майдони
Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган.
2.   регрессия тенгламаси параметрлари a ва b коэффициентларни топамиз.
Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз.

Қуйидаги дарча пайдо бўлади:

Ундан Параметры линии тренда дан Линейная ни танлаймиз ва пастда показыват уравнение на диаграмме га белгича қўямиз.

Натижада


y = 0,7963x + 2,0185
регрессия тенгламасига эга бўламиз.
Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling