1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet1/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)


1-МАВЗУ: «ТУРИЗМ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ»
ФАНИГА КИРИШ. ХОРИЖИЙ ТУРИЗМ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ:



    1. «Туризм: назария ва амалиёт» фанининг мақсади ва вазифалари.

    2. Туризмнинг ривожланиш тарихи.

    3. Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари.

    4. Туризмга хорижий мамлакатлар томонидан берилган таърифлар.

    5. Дунё мамлакатларида туризмнинг ривожланиш ҳолати.

    6. Халқаро туризм хизматлар бозорини ривожлантириш тенденсиялари.

Таянч сўз ва иборалар: туризм соҳасидаги ислоҳотлар, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш босқичлари, туристик хизматлар, туристлар оқими, хорижий валютада сармоя, ривожланиш динамикаси, кирувчи туристлар. : туристик талаб, эҳтиёж, туристик махсулот, иккиламчи эҳтиёж, ишлаб чиқариш омиллари, индустрия, Маслоу ва П.Пирс мотивация назариялари.

    1. «Туризм: назария ва амалиёт » фанининг мақсади ва вазифалари

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаб олди. Бу ишда туризм соҳаси ҳам етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Туризм нафақат ўтмишни ўрганиш, ўзга халқлар ва элатлар билан танишиш, уларнинг маданий ёдгорликларидан баҳраманд бўлиш, шунингдек, у катта бизнес ҳамдир. Мазкур фаолиятни йўлга қўйиш эса мутахассисларга боғлиқ бўлиб, бунинг учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳозирги куннинг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу вазифани амалга оширишда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Сингапур менежментни ривожлантириш университети, Бухоро, Урганч ва Нукус Давлат университетлари ва республикамиздаги туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.


Бу ўқув масканларида қатор фанлар, жумладан, мутахассислик фанлари ўқитилиб, уларда касб илмига тааллуқли муаммолар ўз ечимини топмоқда. Шундай фанлар қаторида «Туризм: назария ва амалиёт » фани ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, у янги ўқув фанларидан бири ҳисобланади. Бу фан Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро туризм» факултети талабаларига 2002–2003-ўқув йилидан бошлаб ўқитилиб келинмоқда.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, туризм тарихи, унинг асосий йўналишлари, турлари, туристик хизматлар, умуман туризм илми билан боғлиқ барча масалалар ҳақида билим бериш, туризмга оид тушунча ва атамаларнинг ҳар бирини таснифлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу алоҳида предмет даражасидаги масала ҳисобланади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, туризмга оид барча мутахассислик фанларининг алифбоси сифатидаги «Туризм: назария ва амалиёт » фани айнан шундай вазифани бажаради, уни мукаммал ўрганмасдан, мутахассисликка оид бошқа фанларни ўзлаштириб олиш қийин кечади.

Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling