1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet5/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

иккинчи жараён: туроператор ва турагент сифатида номланган янги ташкилотлар тузилди;

  • учинчи жараён: эски туристик корхоналарни қайта қуриш йўли билан Ўзбекистон ва хорижий истеъмолчилар талаб қилувчи туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.

    1992-йилда Республикада «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси ташкил этилди ва туризм соҳасида бу компания барча ташкилий, бошқарув ҳамда мувофиқлаштириш функцияларини амалга ошира бошлади. 1993-йилда «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси Бутунжаҳон туризм ташкилотига (БТТ) ҳақиқий аъзо бўлиб кирди. Бу жараён ўз навбатида халқаро туризмни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. 1994-йилда БМТ нинг ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Буюк Ипак йўлидаги шаҳарларда халқаро туризмни ривожлантириш бўйича Самарқанд Декларацияси қабул қилинди.
    Бу босқич мобайнида, яъни 1994-йилда ишлаб чиқилган «Туристик корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастури» чуқур тизимли - институционал ўзгаришларни амалга оширишда жуда катта аҳамият касб этди. 1994–1995-йиллар мобайнида «Ўзбектуризм» Миллий Компаниясининг 87,8 фоиз туристик объектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилган эди.
    Амалга оширилган ўзгаришлар туристларни қабул қилиш шаклини жадаллик билан ривожлантирди. 1995-йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва Республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар» тўғрисидаги Фармони1 Буюк Ипак йўлида туристик маҳсулотни тиклаш борасида стратегик аҳамиятга эга бўлди.
    Бу ўз навбатида Ўзбекистон туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичини бошлаб берди. Натижада Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлар ва туристик манзиллар рўйхатга олинди, Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом ал-Мотрудий, Маҳмуди Аъзам, Ҳаким ат-Термизий, Ҳазрати Имом, Шайх Шамсиддин Кулол, Бурхониддин Марғилоний, Бухородаги Чор Бакрлар каби алломаларимизнинг мақбаралари тамирланди ва зиёратгоҳ мажмуаларга айлантирилди. 1998-йилдан бошлаб, Тошкент шаҳрида мунтазам равишда Халқаро туристик кўргазма ташкил етила бошланди, меҳмонхоналардаги халқаро талабларга жавоб берувчи ўринлар сони 4,8 баробарга кўпайтирилди.
    Бу босқичда Ўзбекистоннинг туризм соҳасида қуйидаги масалалари амалга оширилди:

    • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни;

    • янги хорижий инвесторларни жалб қилиш;

    • ташқи бозорларга чиқишнинг янги йўлларини излаш;

    • халқаро кўргазмаларга чиқиш (Берлин, Лондон, Мадрид, Москва);

    • туристик корхоналар ва саёҳатчиларнинг манфаатларини ҳимояловчи нодавлат ташкилотларнинг вужудга келиши;

    • туристик йўналишларнинг ранг-баранглигини таъминлаш, маҳсулотнинг екологик талабларини кучайтириш, янги ҳудудларни туристик диққатга сазовор жойлар сифатида очиш;

    • Ўзбекистон меҳмонхоналарида хорижий менежментни қўллаш;

    • кичик меҳмонхоналар тармоғини кенгайтириш;

    • туризм соҳасида мутахассисларни тайёрлаш (ўрта махсус ҳамда олий таълим босқичида);

    • хорижий тажрибаларни ўрганиш;

    • илмий лойиҳалар тайёрлаш;

    • БТТ тадқиқот гуруҳининг Ўзбекистонга келиши ва «Туризм тўғрисида»ги Қонунни тайёрлаш борасидаги ишлар;

    • турфирмаларнинг нодавлат ва коорпоратив ташкилотлар «Устоз», «Мерос», «Экосан» ва ҳ.к. билан алоқалари йўлга қўйилди.

    Туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг учинчи босқичида, 1999-йил 15-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги Фармони еълон қилинди, шу йилнинг 20-августида еса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Туризм тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди. Бунинг асосида туризм соҳасидаги бозор муносабатлари узил-кесил йўлга қўйилди ҳамда халқаро бозорда рақобатбардош туристик маҳсулот яратила бошланди, туризм тизимини бошқаришнинг марказлаштирилишига чек қўйилди. Кўпчилик туристик объектлар ўзларини мустақил равишда бошқара бошлади, хизматлар бозорида рақобатлаша олмайдиган корхоналар ёпилиб, улар ўрнига самарали ишловчи янги корхоналар ташкил этилди.
    2000-йилдан бошлаб, Республикамиз туризм соҳаси юқори суръатлар билан ривожлана бошлади. Туризм соҳасидан олинаётган даромадлар йилига 20 ва ундан ортиқ фоизларда ўса бошлади. 2001-йилнинг охирида Афғонистондаги толибонларга қарши ҳаракатларнинг бошланиши ўлкамизга келаётган туристлар оқимини икки йил давомида анча камайтириб юборганидан сўнг, 2003-йилнинг иккинчи ярмига келиб, ўлкамиз туризми яна ўзини ўнглаб олди. Шарқий Осиёда ўтган йилларда тарқалган одатдан ташқари Пневмания (Сарс) ва Парранда гриппи каби касалликлар Ўзбекистон туризмига 2001-йил 11-сентабр воқеаларидек кучли таъсир кўрсата олмади.
    Туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг тўртинчи босқичи 2000-йилдан бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача давом этмоқда. Бу даврда хусусий туристик ташкилотлар ассоциациясига ва ташкил етиладиган бошқа туристик ассоциацияларга асос қўйилди (Гид-таржимонлар ассоциацияси, Меҳмонхона эга лари ассоциацияси, Транспортчилар ассоциацияси) ва «Ўзбектуризм» Миллий Компаниясининг бир қатор ваколатларини ўтказиш устида изланишлар олиб борилди. Бу ўлкамиз туризм хизматлар бозорида фаолият юритувчи корхоналарнинг янада тезроқ суръатларда ривожлантиришга ёрдам берди.
    Ўзбекистон Республикасининг бу даврдаги амалга оширилган ўлкан ишларини ҳисобга олиб, Ислом конференсияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, Фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ИСЭСCО) Тошкентни 2007-йилда Халқаро ислом маданияти маркази деб еълон қилди. Ўзбекистоннинг ислом маданияти ва илми олдидаги, ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мислсиз хизматлари учун Тошкент шундай юксак ва фахрли унвонга сазавор бўлди.
    Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, 1993-йилда мамлакатимизда бор йўғи 4 та хусусий туристик фирма бўлган бўлса, ҳозирги кунда туризм хизматларининг нодавлат секторида 800 та туристик фирма ва меҳмонхона, шу жумладан умумий сиғими 30 минг жойдан иборат 500 та меҳмонхона ва 300 га яқин туроператор ва турагентлар фаолият олиб бормоқдалар.2
    Ўзбекистондаги туризм соҳасининг 2006–2014-йиллар давомидаги ривожланиш динамикасини Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари кўрсатмоқда (1.1-жадвал ва 1.1-расм).
    1.1-жадвал

    Download 101.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling