1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари
Дунё мамлакатларида туризмнинг ривожланиш ҳолати
Download 101.27 Kb.
|
1-мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Европа туризми.
1.5.Дунё мамлакатларида туризмнинг ривожланиш ҳолати.
БТТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда халқаро туризм яна ўз мавқиени сақлаб қолишга қодир бўлди. Унинг эвазига бутунжаҳон ялпи миллий маҳсулотнинг 6 %, халқаро инвестицияларнинг 7 %, дунё истеъмол харажатларининг 11 % ва солиқлар тушумининг 5 % тўғри келади. Ҳозирги кунда Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада ишлаётган ишчиларнинг 13 тадан бири туризм индустриясида, Жанубий шарқий Осиё мамлакатларида эса ҳар бир 15 ишчидан бири туризм бизнеси билан банддир. Европа туризми. Европа шарқий ярим шарда жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони (ороллар билан биргаликда) 10,5 млн. кв.км. ташкил қилади. Минтақа туристик ресурсларга жуда бой бўлиб ер шари бўйича алоҳида ажралиб тўради. Европа қирғоқлари Атлантика ва Шимолий муз океани ва унинг 10 дан ортиқ денгизлари билан ювилиб туради. Минтақа ҳудудида 20 та дан ортиқ дарёлар, 15 та катта кичик кўллари 25 тага яқин ороллари, 10 дан зиёд тоғ тизмалари, такрорланмас вулканлари, хилма-хил (арктик, антрактик, субарктик, муътадил, субтропик) иқлим пояслари, ранг-баранг табиат зоналари азал-азалдан сайёҳларни ўзига жалб қилиб келган. Европа инсоният цивилизациясининг энг муҳим, қадимги ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. Европа халқаро туризм оқимининг илк бор ташкил этилган минтақасидир. Ҳозирги вақтда унинг сиёсий харитасида 40 тадан ортиқ давлатлар мавжуд бўлиб, улардан 27 таси Европа Иттифоқи ташкилотига бирлашган. Бу давлатларнинг аксарият қисми ресупублика ва 12 таси эса монархия давлат бошқарувига эгадир. Европада дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган қудратли «саккизлик» давлатлари (Германия, Буюкбритания, Франция, Италия ва Россия Федерацияси) жойлашган. Ушбу минтақада кўп кам аҳоли сонига эга бўлмаган жуда кичик «митти давлатлар» (Андорра, Монако, Сан-Марино, Лихтенштейн, Ватикан) ҳам ўрнашган. Хорижий Европа (МДҲ давлатларидан ташқари) дунё аҳолисининг энг зич жойлашган минтақаларидан бири бўлиб, унинг ҳудудида ер шари аҳолсинининг 8 фоиздан ортиқ қисми яшайди. Европа дунёда энг йирик, қадимий шаҳарлари, ибодатхоналари, спорт иншоотлари, кўнгил очар ўйингоҳлари, санъат марказлари (театрлар, музейлар, санъат галареялари), дам олиш масканлари, курортлар, шифобахш минерал сувлари, денгиз пляжлари, меҳмонхоналар, ресторанлар, замонавий транспорт коммуникациялари (аэропортлар, денгиз, дарё портлари, темир йўл, автомобил вокзаллари, юқори сифатли автомобил йўллари, тезюрар поездлари ва ҳаво кемалари, юқори класли денгиз ва океан пассажир кемалари), ривожланган банк-молия ташкилотлари, хилма-хил сервис хизмати кўрсатувчи корхоналари барчаси халқаро туризмнинг ривожланишига жуда катта имкониятлар туғдиради. Европа минтақаси табиий географик ва сиёсий жиҳатдан Ғарбий Европа, Марказий (Шарқий) Европа, Шимолий Европа ва Жанубий (Ўрта Ер денгизи бўйи) Европа қисмларига бўлинади. Европа халқаро туризмда эгаллаган салмоғининг пастлигига қармасдан, ҳамон у дунё туризмнинг энг асосий минтақаларидан бир бўлиб қолмоқда (54,8%). Бунинг асосий сабаблари биринчидан минтақада хилма-хил рекрацион (табиий, маданий-тарихий) ресурсларнинг мавжудлиги, иккинчидан туризмнинг ривожланиши учун қўлай ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмалар омиллари (юқори даражадаги турмуш таркиби, шаҳар аҳолиси салмоғининг юқорилиги, транспорт тармоқларининг сер қатновлиги) дир. Яна минтақанинг географик жойлашиш омили, яъни кўпгина дунё мамлакатларига қуруқлик, сув йўллари билан чиқиш имкониятларининг мавжудлигидир. Ушбу минтақанинг энг муҳим хусусиятларидан бири ички минтақавий туристик оқимнинг устунлигидир. Европа бўйлаб саёҳат қилаётган туристларнинг қарийиб 9/10 қисми европалик аҳолидир. Франция ҳозирги кунда Европада энг кўп туристлар келиб кетувчи мамлакат бўлиб ҳисобланади. 2006 йилда Францияга ташриф буюрган туристларнинг умумий сони 76 млн. кишидан ортиқдир. Энг кўп келиб-кетувчи туристлар Германия, Буюкбритания, Бельгия, Люксембург мамлакатлари фуқароларидир. Францияга келиб-кетувчи туристларни жалб этувчи асосий туристик ресурслар мамлакатнинг хилма-хил, бой табиий ресурслари (Альп тоғлари, Ясси тоғлар, карст платолари, паст текисликлар, дарё водийлари, ям-яшил ўрмонларидир. Франциянинг асосий ғурури бўлган такрорланмас денгиз қирғоқлари 3 минг км масофага чўзилиб кетган. Мамлакатнинг гранит қоялари (Британия), Атлантика океани қирғоқларидаги узундан-узоқ қумли тепалар тизмаси, бахмалсимон Майин қумли чўмилиш пляж (жой)лари ва ўртаер денгизининг мовий рангли қўлтиқ (кўрфаз)лари ҳамда Францияни сон-саноқсиз маданий, тарихий, архитектура ёдгорликлари ташриф буюришган сайёҳларни ўзига ром қолдиради. Париж шаҳри мамлакатда туристларнинг келиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Шаҳарда дунёга машҳур бўлган Эйфель минораси, Нотр-Дам ибодатхонаси, энг йирик Лувр музейи, Наполён Бонапарт қабри, Люксембург ва Тюирльи боғлари, Дислейленд кўнгил очар, дам олиш манзилгоҳлари, илм – фан маркази Ля Вильетт шаҳри кабилар беқиёс, сон-саноқсиз сайёҳларни ўзига чорлайди. Европада халқаро ташриф буюрувчи туристларнинг умумий сони бўйича Франциядан кейинги ўринни Испания ва Италия давлатлари эгаллайди. 2005 йилда биргина Испанияга келувчи туристларнинг умумий сони қарийиб 56 млн. кишига этди. Испанияга ташриф буюрувчи туристларнинг аксарият қисми Ғарбий Европа жумладан, Германия, Буюкбритания, Исландия, Ирландия мамлакатлари фуқароларидир. Испания хорижий сайёҳларга пляжлари дам олишдан ташқари кенг кўлами экскурсия дастурларини таклиф қилиб келмоқдалар. Мамлакатдаги асосий туристлар оқими Сальвадор Дали театр музейи (Фрегейрос ш.), Прадо музейи (Мадрид ш.), Испания қироли резиденцияси (Экскориал ш.), очиқ осмон шаҳар – музейи (Толедо ш.) ларига йўналтирилган. Келувчи туристлар умумий сони бўйича Европада Италия давлати учинчи ўринни эгаллайди. 2005 йилда Италияга келувчи туристлар сони 36,5 млн. кишини ташкил қилди. Италия ўзининг хилма-хил архитектура ёдгорликлари, маданияти, рассомлик, ҳайкалтарошлик санъати билан донг таратган мамлакатдир. Италияга кўпроқ Франция, Германия, Швейцария, Австрия, Харватия, Словения, Сербия ва Черногория мамлакатлари фуқаролари ташриф буюришадилар. Мамлакатда туристлар кўпроқ Венеция, Флоренция, Пизу, албатта Рим шаҳарларига боришга интиладилар. Туристларнинг тўхтовсиз оқими Ватиканга бориб зиёрат амалларини бажо келтириш учун ҳаракат қиладилар. Европада хорижий саёҳатга чиқувчи давлатлар ўртасида Германия алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда чет элларга чиқувчи туристлар сони йилига ўртача 5 % га ўсмоқда. БТТ маълумотларига кўра, Германия туристларнинг хорижий сайёҳатга чиқиши 2020 йилга борганда икки баробарга ўсиши кутилмоқда ва унинг умумий сони 163,5 млн. киши (чиқиши)га тенг бўлиши мўлжалланган. Сўнги йилларда туристларнинг чет элларга саёҳатга чиқиши бўйича Чехия давлати, Франция, Италия, Испания, Нидерландия каби мамлакатларни орқада қолдириб к этди. Туризм бозори Европанинг Польша, Венгрия, Руминия, Словения каби мамлакатларида ҳам тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Download 101.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling