1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари
Download 101.27 Kb.
|
1-мавзу (2)
Америка туризми. Икки материк – Жанубий Америка ва Шимолий Америка Америка д эга н умумий ном билан аталадиган битта қитъани ташкил этади. Унинг майдони 42,1 млн. кв. км, бўлиб, аҳолиси 850 млн. кишига яқин. Америка Шимолий Америка, Марказий Америка ва Жанубий Америкадан иборат бўлиб хилма-хил табиат зоналари ва иқлим поясларига бўлинади. Кейинги йилларда Америка халқаро туризм бозорида (туристлар келиши-кетиши ва даромад миқдори соҳасида) бироз ўз мавқиени пасайтирган бўлсада, ҳамон у туризм учун ўзининг жозибадорлигини йўқотган эмас. Америка қитъасининг халқаро туризмда тутган салмоғи 16,6 % ни ташкил этади.
Сўнгги йилларда Американинг Кариб ҳавзаси, Марказий Америка ва асосан Жанубий Америка туризмининг мавқеи тобора кўтарилиб бормоқда. Жанубий Америка халқаро туристларнинг ташрифи билан алоҳида ажралиб туради. Чунки ушбу минтақа ўзининг хилма-хил, такрорланмас табиий ресурслари, тарихий ёдгорликлари, маданияти, этник турмуш-тарзи билан характерланади. Жанубий Америка қуруқлигида дунёдаги энг баланд Анхель (Венесуэла) шаршараси, сер сув Амазонка (Бразилия) дарёси, қўл теккизилмаган кенг майдондаги намлик ўрмонзорлар, энг юқори (Анд тоғлари) чўққиси жойлашган. Бизгача етиб келган қадимги инк қабилалари цивилизациясининг диққатга сазовор диний шаҳарлари Манту-Пикчу ва Куско, Наска плотаси, колонизация қилиш даври шаҳарлари. Бу материкнинг энг йирик ва улкан туристик имкониятларидир. Ҳозирги кунда улардан жуда кам фойдаланилмоқда. Мобода материкнинг мавжуд туристик ресурслари тўлиқ ишга солинса, Жанубий Американинг халқаро туристлар ташрифида унинг салмоғи сўзсиз равишда ортади. Америкада, худди Европадагидек сингари туристлар оқимининг энг кўп қисми минтақа ички туризмига тўғри келади. Айниқса, интенсив туристик оқим Шимолий Америкада: АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатлари ўртасида кузатилинади. Қайсиким, энг кўп туристик оқим БТТ маълумтларига кўра, АҚШдан Мексикага келишади. Бу эса дунёдаги энг кўп туристлар ташрифи оқими бўлиб ҳисобланади. Бу ерда ўртача йиллик келувчи ва кетувчи туристлар сони 46-47 млн. кишини ташкил қилади. АҚШга ташриф буюрувчи туристларни кўпроқ мамлакатнинг ёввойи табиат ресурслари, такрорланмас гўзал ландшафт манзаралари, ҳаракатдаги гейзер булоқлар водийси, «Тирик геологик» миллий боғлари (Йеллоустон), гигант сталагмитли ғорлари (Карлсбад), катта понарамали (Гранд-Каньон) тоғ даралари, Майин қумли (Калифорния) пляжлари мафтун этади. Ҳорижий мамлакатлардан келган сайёҳларни АҚШнинг нафақат табиий бой ресурлари балки, унинг осмон ўпар маъмурий, савдо-сотиқ бинолари (Манхеттен), банклар маркази (Уолл-стрит), машҳур кўприклари (Бруклин), олийгоҳлар (Колумбия университети), президент қароргоҳи (Оқ уй), опера театри (Метрополитен), Киностудиялари (Голливуд), кўнгил очар, дам олиш парклари (Диснейленд) кабилар ўзига чорлайди. Ҳар йили АҚШ да 1 млрд. дан ортиқ туристик келишлар ва кетишлар (ички ва ташқи) руйхатга олинади. Мамлакатда ички туризм салмоғи катта бўлиб, унинг асосий маршрутлари дам олиш соғломлаштириш, кўнгил очар, табиат объектлари, тарихий ва маданий марказларга, қариндош-уруғлар, таниш-билишларга ташриф буюришдан иборатдир. Америкалик сайёҳлар ҳорижий сафар қилишда кўпроқ қўшни Мексика ва Канада мамлакатларига сайр қилишни хуш кўришади. Дунёнинг узоқ мамлакатларидан Европанинг Буюкбритания, Франция, Италия, Германия, Испания каби давлатлари саёҳатга боришни танлашади. Кейинги пайтларда америкалик сайёҳларнинг Осиё-Тинч океани минтақаси (Хитой, Япония, Сянган, собиқ Гонконг, Жанубий Корея, Сингапур кабилар) га бориш истаги ортиб бормоқда. Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё (Ҳиндистон, Покистон, Шри Ланка) нинг туристик минтақалари америкалик сайёҳлар томонидан жуда кам ўзлаштирилган. БТТ маълумотларига кўра, келажакда америкалик туристларнинг Европа, Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ минтақаси мамлакатлари билан икки томонлама сайёҳлик алоқалари кучая бориши кўзда тутилган. Download 101.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling