1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet13/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

2.3.1-Жадвал
Ер шари аҳолисининг туристик фаоллиги 2020 йилда

Минтақалар

Ҳорижий сафарларга чиқувчи аҳолининг улуши, %

Европа

14

Осиё — Тинч океани минтақаси

10

Америка

8

Яқин шарқ

6

Африка

5

Жанубий Осиё

1

Дунё бўйича:

7

Манба: А.Ю.Александрова. Международный туризм. М., 2004.

Иккинчи тенденция – саёҳат қилувчи шахсларнинг кексайиши, яъни ташриф буюрувчилар таркибида кекса шахслар салмоғининг кўпайишидир. Бу жаҳоннинг индустриал ривожланган мамлакатларида умумий демографик вазият ва уларда пенсия ёшининг пасайтирилиши билан боғлиқ ҳолда юзага келаяпти.Кўпчилик ғарб давлатларида у нисбатан юқори бўлмаган даражада – 60-65 ёш қилиб белгиланаяпти. Аммо 1980-йиллар бошида жаҳон иқтисодий инқирози (кризиси) бошланиши билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган айрим корхоналар ҳақли дам олишга нафақат 60 ёшдагиларни, балки пенсия ёшига яқин қолганларни ҳам жўната бошладилар.


Ҳозирги замон туристик талаб ва эҳтиёж модификацияси ижтимоий – иқтисодий омиллар таъсири остида содир бўлади. Туристик бозорга айниқса 80 - йиллар бошидаги жаҳон иқтисодий инқирози кучли таъсир қилди. У аҳолининг харид қобилияти к эскин тушиб кетиши билан кечди. Ишсизлар армияси кўпайди. Инқироз энг аввалги жамиятнинг ўрта қатлами – туристик хизматларнинг асосий истеъмолчиларига дахл қилди.
Иқтисодий конъюктуранинг ёмонлашуви ижтимоий соҳада ўзгаришларга олиб келади. Бу биринчи навбатда туристик талаблар характерига таъсир этди. Таътил даври узайтирилди, иш ҳафтаси қисқартирилди ва эгилувчан иш графигига ўтказилди. Меҳнат бозорида рўй берган бу номутаносибликни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар бир вақтнинг ўзида аҳолининг бўш вақти фонди кўпайишига олиб келди. Инқироз одамларни ўзи дам олишини ташкил этишнинг янги шаклларини қидиришга мажбур этди.
Европада дам олиш ва байрам кунлари йўналишлари жуда машҳурдир. Улар кўргазмалар, спектакллар, музейлар, галереялар, асори-атиқалар дўконлари, спорт мусобақалари ва бошқа кўнгил очар томошаларга ташриф буюришни ўз ичига қамраб олади. Одамлар бундан кам бўлмаган завқ олиш учун миллий паркларда уик – эндулар ўтказишади ёки фестиваллар, карноваллар, турли дегустацияларда иштирок этиш учун унча узоқ бўлмаган йўлга отландилар. Асосий транспорт тури бўлиб шахсий автомобиллар хизмат қилади.
1980-90 йилларда халқаро миқёсда бурилиш бошланди. Ғарбда жамоатчилик ривожланиши парадигмаси ўзгарди: маънавий қадриятлар моддийликдан устун чиқди. Бугун инсон катта даражада ҳақиқатни англаш ва тассурот олишга, ҳаётдан лаззатланишга, моддий неъматлардан баҳраманд бўлишга нисбатан кўпроқ мойилдир.
Психология соҳасида кўпчилик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бахтни хис этишнинг белгиловчи асосий омиллари умуман истеъмолга кирмайди. Улар орасида оила ҳаёт қувончи бош ўринда туради, сўнгра ишдан қониқиш, дам олиш ва дўстлик келади. Америка социологиялари қониқиш туйғуси ва таъминланганлик муносабатларини ўргана туриб, юқори даражада камбаҳғалликда яшовчи шахсларда даромад ва бахтни ҳис этиш ўртасида тафовит унчалик сезиларли эмаслигини таъкидлайдилар.
Тадқиқот натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Ҳаловатли ҳаёт» нинг бешта асосий характеристикаси ажратилган: гедонизм (грекча ҳедоне - ҳаловат) таасуротлар алмашиши ва ҳаловатга талабни кўзлайди; экстраверсия, ташқи оламга боқишларни билдиради; эротика; шахс фаоллиги, қулайлик ва шинамликка интилиш.
Пляжларда пассив вақт ўтказиш таътилни ўтказишнинг нисбатан кенг тарқалган шакли бўлсада ҳаловатда яшаш эҳтиёжига кам даражада жавоб беради. «Уч С» % :
Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling