1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet12/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

Африка туризми. Африка қитъаси умумий майдони ороллари билан биргаликда 30,3 млн. кв.кмга тенг. Аҳолисининг умумий сони 900 млн. кишига яқин. Минтақа сиёсий харитасида ҳаммаси бўлиб 56 та энди ривожланаётган давлатлар бор.
Африка халқаро туризм соҳаси бўйича унчалик юқори ўринни эгалламайди. Унинг халқаро туристлар ташрифи бўйича бору-йўғи 4,6 % ни эгаллайди. Африкадаги халқаро туризмнинг энг муҳим ривожланган марказларидаги Жанубий Африка Республикаси (+6%) ҳам ўз натижаларини яхшиладилар. Кенияда ҳам халқаро туризм борган сари ривожланиб бормоқда ва кейинги пайтларда яхши кўрсаткичларга эришди.
Африка туризмининг таҳлили шуни кўрсатадики, минтақага ташриф буюрувчи туристлар бўйича биринчи ўринни Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) эгаллайди. Африкада туризмга бўлган қизиқиш борган сари ортиб бормоқда. Туристик сервисни такомиллаштириш ва унинг хилма-хиллигини оширшга эътибор кучайиб бормоқда. Хорижий мамлакатлардан келаётган сармояларнинг бир қисми туризм индустриясини ривожлантиришга йўналтирилмоқда.
Яқин Шарқ туризми. БТТ Яқин Шарқ минтақасига асосан Миср, Иордания, Ливан, Исроил, Оман, Саудия Арабистони, Сурия Араб Республикаси, Бирлашган Араб Республикаси мамлакатлари киради.


1.6.Халқаро туризм хизматлар бозорини ривожлантириш тенденциялари

1980 йиллар ўрталарида туристик талабларда янги тенденциялар пайдо бўлди. Улар бир қатор демографик, иқтисодий ва ижтимоий тартиб, шунингдек замонавий одамнинг психологиясидаги ўзгаришлар каби омиллар билан шартланганди. Туристик талаб катталиги ва характерига жамиятнинг демографик таркибидаги ўзгаришлар ва янги ривожланаётган индустриал мамлакатларда, аҳоли ижтимоий модели катта таъсир ўтказади. Улар қуйидаги ҳар қилувчи моментларга олиб келади: аҳолининг кексайиши, нисбатан кечироқ никоҳга кириш, ёлғиз одамлар улушининг ошиши, ишловчи хотин-қизлар сонини кўпайиши, туғишни орқага сурилиши, фарзандсиз оилалар сонини орта бориши ҳ.к.


Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда жамият ёш таркиби ўзида «демографик қўзиқорин» ни эслатади. Ўртача умр узайиши ва туғилиш даражасининг пасайиши, катта ёшдаги шахслар улушини юқори бўлишига олиб келди. Бу билан кичик ёш гуруҳлари сони, жумладан, 15 дан 24 ёшгача бўлганлар сони тўхтовсиз қисқариб бораётир.
Демографик муҳитда кечаётган жараёнлар туризм бозорида икки тенденция ҳақида гапириш имконини беради. Улардан бири – туристик хизматлар потенциал истеъмолчилари доирасининг кенгаяётганлигидир. Туристик ҳаракатдаги барча янги категория шахслар тутиб олинади. Уларда саёҳат қилишга истак ва имконият пайдо бўлади. БТТ нинг 2020 йилларга прогнозлари бўйича Ер юзи аҳолсининг 7 % хорижий сафарларни амалга оширадилар. Бу улуш мунтазам ўсаяпти, аммо ҳозирча жуда камтарона ҳолича қолаяпти, айниқса Африкада, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда бу халқаро туризм потенциали катталигидан далолат беради.

Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling