1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Download 101.27 Kb.
bet10/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

Осиё туризми. Осиё ер шарининг энг катта қитъаси бўлиб, унинг майдони атрофидаги ороллар билан бирга 43,5 млн. кв. км. га яқин. Аҳолиси 3,8 млрд. киши атрофида Осиё ва Европа қитъалари орасидаги қуруқлик ч эга ралари шартлидир. Осиё табиати ниҳоятда хилма-хиллиги билангина эмас, балки к эскин тафовутлари билан ҳам ажралиб туради. Ер шаридаги энг баланд тоғ чўққиси – Жомолунгма (8848 м) ва қуруқликдаги энг чуқур ботиқ Ўлик денгизи (-395 м) шимолий ярим шарнинг совуқлик қутби (Оймаконда) ва Месопотамиянинг жазирама иссиқ ўлкалари шу ердадир. Қитъанинг шимолида Арктика совуқ саҳролари жойлашган бўлса, жанубида-нам экваториал ўрмонлар жойлашган. Осиёда ер юзасининг 3/4 қисми ясси тоғликлардан, тоғликлардан ва тоғ тизмаларидан иборат бўлиб, тез-тез зилзилалар такрорланиб туради.
Халқаро туризм бозорида Осиё – Тинч океани туризми жуда тезкорлик билан ривожланиб бораётган минтақалардан ҳисобланади. Умуман олганда, Осиё ва Тинч океани минтақаси ўзининг такрорланмас рекрация ресурслари ва табиат манзаралари билангина эмас, балки юқори даражадаги сервис хизмати билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Минтақада туризмга сарфланадиган харажатлар миқдори Европа ва Америкага нисбатан анчагина камлиги билан харатерланади. Халқаро туристлар сони минтақада 1970 йилга нисбатан 17 баробарга, туризм соҳасидан келадиган даромадлар эса 75 баробарга кўпайганлиги билан ифодаланади. Яни ушбу минтақа учун характерли бўлган аломат Европа сингари ички туризмнинг устунлигидир.
Шуни қайд қилиш зарурки, Осиё – Тинч океани минтақаси, Америкадагидек туристлар келиши бўйича асосан бир суб минтақада ўрнашган. Аммо бироқ туристлар келиши даражаси анчагина паст. Уларнинг тарқалиши Шарқий, Жанубий – шарқий Осиё ва Океания ҳудудларида бир текисда тарқалган.
Осиё-Тинч океани минтақасида асосий туристлар оқими Шарқий Осиё яъни Япония, Жанубий Корея ва Хитой (3/5 қисми) мамлакатларига тўғри келади. Иккинчи ўринда эса Жанубий–шарқий Осиё (1/3) мамлакатлари эгаллайди. Австралия ва Океания ҳудудларига қарийиб 10 % келувчи туристлар сони тўғри келади.
Ҳозирги кунда Тинч океани минтақаси халқаро туризм бозорида Хитой Халқ Республикаси (ХХР) алоҳида ўринни эгаллайди. Унинг эвазига бутун минтақага келувчи туристларнинг 1/3 қисми, Сянган (Гонконг) ва Тайванни биргаликда қўшиб ҳисоблаганда эса 50 % тўғри келади.
Умуман олганда, ҳозирги кундаги Хитой туризми ўтган асрнинг 70- нчи йилларидан бошлаб ривожлана бошлади, Қайсиким Хитойда иқтисодий ислоҳатлар яъни «очиқ эшик» сиёсати амалга оширилиши билан туб ўзгаришлар руй берди. Биргина 1988 йилда Хитойга ташриф буюрувчи туристлар умумий сони 1979 йилга нисбатан 37 баробарга ошди. Шу даврда Хитойга келувчи туристларнинг аксарият қисми Япония ва АҚШ мамлакатларидан ташкил топди. Яъни Хитойга келувчиларнинг ҳар уч кишидан бири-японлар, ҳар беш нафар келувчи сайёҳлардан бири эса америкаликлар эди. Ундан кейинги ўринларни Ғарбий Европа (Франция, Буюкбритания, Германия), Жанубий-Шарқий Осиё (Сингапур, Таиланд, Филиппин), Австралия ва Канада давлатлари эгаллайди. Сўнгги йилларда Хитой туризм бозорида иштирок этишда Малайзия, Индонезия, Корея Республикаси, Монголия ва Россия давлатлари фаоллик кўрсатмоқда.
Япония минтақадаги энг ривожланган туристик давлатлардан биридир. Бу ерга ташриф буюрувчи туристлар турли хил мақсадлар билан келишади. Уларнинг кўпчилиги дам олиш, кўнгил очишни маъқул кўришади. Япония кўнгил очиш туризми бўйича дунёда АҚШдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган бир қатор мамлакатлар, жумладан, Въетнам, Лаос, Камбоджа, Монголия кабилар ҳам халқаро туризм бизнесида ўз ўрнини томпоқда.
БТТ экспертлари хулосаларига кўра, Осиё-Тинч океани минтақасида Шарқий, Жанубий-шарқий Осиё ва Океания ҳудудлари яқин келажакда халқаро туризмда келувчи туристлар сони бўйича ўз мавқеини янада сақлаб қолади.

Download 101.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling