Ўзбекистон республикасининг қонуни виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида янги тахрири


Download 155.5 Kb.
bet1/10
Sana19.03.2023
Hajmi155.5 Kb.
#1284508
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Vijdon

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида (янги тахрири)

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

  • Ушбу Қонуннинг мақсади хар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод хуфтрши, динга муносабатидан қатъий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.

2-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

  • Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонун ва бошқа қонун хужжатларидан иборат.
  • Қорақалпоғистон Республикасида виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар фаолиятини таъминлашга оид муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан хам тартибга солинади.

2-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (давоми)

  • Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун хужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Виждон эркинлиги ҳуқуқи

  • Виждон эркинлиги - фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий хуқуқидир.
  • Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русмлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди

3-модда. Виждон эркинлиги ҳуқуқи(давоми)


Download 155.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling