1-мавзу: «туризм: назария ва амалиёт» фанига кириш. Хорижий туризм бозорини ривожлантириш тенденциялари


Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари


Download 101.27 Kb.
bet4/14
Sana13.04.2023
Hajmi101.27 Kb.
#1354064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-мавзу (2)

1.3. Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари қаторида туризм соҳасининг Марказлашган Маъмурий Бошқарув тизими 1971–1991- йиллар даврига тўғри келди. Бу даврда салбий оқибатлар ҳам кўзга ташлана бошлади. Қурилмай қолган туристик-рекреацион мақсадидаги объектлар сонининг кўпайиши, мавжудларида эса мижозларга кўрсатилган хизматларнинг сифати бўйича кўплаб эътирозлар пайдо бўла бошлади. Ижтимоий тадқиқотларга кўра меҳмонхоналар, турбазалар, дам олиш уйлари ҳамда пансионатлар томонидан таклиф қилинадиган 50 фоизгача бўлган барча хизматлар фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарган. Жойлаштириш ва овқатлантириш хизматлари билан бирга ҳордиқ чиқариш ва тиббий хизмат кўрсатиш талаб даражасида бўлмаган. Туристик хизмат турлари ва ҳажми сезиларсиз ва сифатсиз бўлган.
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ривожланишни шартли равишда тўртта босқичга ажратсак бўлади.
Биринчи босқич. Мустақилликка эришгач, 1991-йилдан кейин Ўзбекистоннинг туристик хизматлар бозори шакллана бошлади. Айнан шу даврда Республика ўзининг иқтисодий мустақиллигини ва мустақил равишда ташқи дунё бозорларига чиқишини эълон қилди. Шу даврда қабул қилинган ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун туристик хизматларни сотувчи корхоналарга янги асос яратди. Натижада, тармоқда янги бошқарув тизимини шакллантириш, туристик бизнесни юритишга ёрдамлашадиган қўшимча бизнес турларини яратиш, соҳага хизмат қиладиган банк, аудит, маслаҳат хизматларини ташкил етиш, вилоятларда туризм тармоғининг минтақавий бўлинмаларини тузиш, халқаро миқёсда туризм маҳсулотини реклама қилиш, хусусийлаштирилган туристик корхоналарни лицензиялаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор берилди. Мустақилликдан кейин, туризм соҳасида бир вақтнинг ўзида учта муҳим жараён амалга оширилди:

  • биринчи жараён: эски тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг таназзулга учраши (экскурсия бюроси, саёҳат бюроси), ўзларининг тузилиши ва фаолият турига кўра янги хизмат кўрсатиш талабларига жавоб бермай қолди;


  • Download 101.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling