Бўлажак муҳандислар учун техник таълимни ривожланиш тендентсиялари


Download 39.93 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi39.93 Kb.
#1213494

БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАР УЧУН ТЕХНИК ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНТСИЯЛАРИ.

Букунги кунда жуда кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий жихатдан тез суратда ривожланаётганини кўришимиз мумкин. Иқтисодий ривожланишнинг асосларидан бири бу -албатта ишлаб чиқариш ва шу билан бирга техналогияларининг янгидан янги авлодлари йилдан йилга пайдо бўлиши билан боглиқ. Илғор техналогияларнинг янгиланишига сабаб у хар томонлама қулай бўлиши, яъни ихчам, кам харч, функцианаллиги, энг мухими аввалгисига нисбатан самарадарлиги жихатдан ажралиб туриши лозим. Ҳар бир давлатнинг иқтисодиқ жихатдан ривожлаиши асосан ўша давлатнинг ўзида ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва ишлаб чиқаришлар натижасида тайёр бўлган махсулотларни экспорт қилишига боғлиқ. Бу жараёнларнинг юзага келиши мамлакатда техника олий таълим муассасаларини қуриш ва унда мукаммал касбий билимга эга бўлажак мухандисларнинг этишиб чиқишларига боғлиқ. Букунги кунга келиб шуни кўришимиз мумкинки техника олий таълим муассасаларида тахсил олаётган булажак мухандисларнинг замонга мос рақобатбардош кадирлар бўлишлари талаб қилинади. Завот ва фабрикаларда техналогияларни янгилаш ва модеренизация қилиниши, замонавий техналогик таълим сифатини яхшилашни таълаб қилади. Бунинг учун бўлажак мухандисларнинг касбий тайёргарлиги, мураккаб техналогияларнинг ишлаш принсипларини тез ўзлаштиришлари, ўзгарувчан ахборат мухити шароитига тез мослашиб олишлари ва иш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўладиган касбий муоммоларга жавоб берадиган етук кадирлар бўлиши кераклигини тақоза қилади.
Ўттиз-қирк йил олдин завот ва фабрикаларда ишлаётган муҳандислар иш жараёнида фақат касбий муоммоларнинг пайдо бўлганидан кейин уни тузатишга харакат қилганлар, чунки ишни муҳандислар томонидан кузатилиши керак ва бажарилиши керак бўлган. Улар бажарилаётган ишни паст тезликда оддий машиналар ёрдамида ҳисоблашган. 49,с.125.], Замонавий ишлаб чиқаришда машинасозликнинг кенгайиши ва йирик саноатнинг шаклланиши мухандис-инженерларнинг мукаммал касбий билимни эгаллашларини тақозо қилади. Бу эса бўлажак мухандисларнинг тизимли илмий таълим олишларига эҳтиёж борлигини билдиради. [140, п.ЗО]. Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши ва мураккаблашиши билан муҳандислар фаолиятининг аҳамияти ошиб бормоқда, бу эса тегишли касбий тайёргарликнинг аҳамиятини оширди. Бунинг учун авваламбар умум техник фанлар ривожланди, кейин мураккаб техник объектни билишда захира сифатида махсус техникалар пайдо бўлди [42, с. 51.]. Муҳандислик фаолиятини ривожлантиришнинг биринчи муҳим босқичи–техника олий таълим муассасаларида пайдо бўлади. Чунки олий таълим муассасаларида ўқув жараёни башланиши билан бўлажак мухандисларга нафақат таълим, балки тадқиқот вазифаларини ҳам бажариш маъсуляти хақида тушунчалар берилади, бу эса ишлаб чиқариш техналогиясининг ривожланишига оз бўлсада ҳисса қўшади ва кичик технологик ихтироларнинг юзага келишига олиб келади.
ХХ-асрнинг ўрталарида бўлажак муҳандисларнинг турли техналогия соҳаларидаги ҳар хил турдаги фаолияда (ихтирочи, дизайн, технологик дизайн), ва техник хизмат кўрсатиш комплексига тайёрлаш каби ўта долзарб муоммолар амалда исботини топди. Қанчалик тан олмайлик жамиятимизда илмий-техник тараққиётнинг пас суратда ривожланаётганини кўришимиз мумкин. Бундай муоммоларни олдини олиш учун ўз касби бўйича малакали муҳандисларни тайёрлашимиз ва юзага келган муаммоларини амалий ҳал қилишимиз керак. Демак техника олий таълим муассасаларида тайёланаётган бўлажак мухандисларнинг билим олиш жараёнига жиддий этибор қаратишимиз долзарб масаладир.
Техника олий таълим муассасаларида ўрнатилган ўқув-услубий тузулма давлат таълим стандартларига асосланиб мослаштирилганлиги бу-бўлажак мухандисларнинг ҳар тамонлама касбийлик жихатдан камолга етишларига бир тамондан асос бўлади. Хозирда жуда кўплаб техника олий таълим муассасаларида илмий-ишлаб чиқариш, экологик муҳандислик ва жамоат фаолиятини бошқариш соҳалари каби мутахассислар тайёрланмоқда.[140, п.ЗО]. Аслида замонавий техника олий таълим муассасалари кенг қамрўвли тайёрлов йўналишлар мужассаб бўлиши керак, чунки уларда чуқур касбий билимлар билан бир қаторда, бўлажак мухандисларга табиий ва умумкасбий фанлар бўйича фундаментал билимларни ўзлаштириш имкони бўлади. Табиий фанлар деганда асосан умум техник, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳалар кирадиган фанлар назарда тутилади [140, 30. б.].
Ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг миллий ва халқаро бозорларда юқори рақобатбардошлиги мамлакатнинг асосий мақсади бўлиб, ўша мамлакатнинг юқори инновацион салоҳияти орқали амалга оширилади. Букунги кунда шуни кузатишимиз мумкинки бир нечта гегант давлатларнинг инновацион ривожланишига сабаб булган асосий омиллардан бири бу улардаги техникавий таълимнинг сифатли ўрнатилганлигидир.
Таълим - бу мамлакатнинг интеллектуал капиталини шакллантириш тизими ва инновацияларни ишлаб чиқаришнинг асосий соҳаларидан бири сифатида - технология ва маҳсулотларнинг янгиланишига асосланган бозорнинг тез ўсиши учун асосий шарт-шароитларни яратадиган тизимдир [38]. Кўпгина давлвтларда миллий инновацион тизими этарли даражада ривожланмаган, буни биз бемолол долзарб муоммо дейишимиз мумкин. Бунинг ечимини топишда соха олимларнинг илмий–техник ихтиролари ва салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз, илмий ишланмаларни тижоратлаштиришимиз, иқтисодий билимларнинг стратегиг ривожланишларни тўғри амалга оширишимиз керак [-бет]. Инновацион фаолият деганда-асосан илмий тадқиқотлар, ишланмаларнинг математик модели ва шунга ўхшаш илмий -техник ютуқларнинг юзага келишини ёки такомиллаштирилган маҳсулотнинг тақдимотини тушунишимиз мумкин. Умуман олганда ижтимоий хизматларга янгича ёндашувларнинг юзага келишига айтишимиз мумкин.
Ўз-ўзидан кўринадики мухандисларнинг кўплиги ва сифатли кадрларнинг етишмаслиги ўртасида қарама-қарши фикирлар пайдо бўлади. Сифатли муҳандислар юзага келадиган касбий муаммоларнинг юқори профессионал даражада ечимини топишга қодир бўлишлари зарурий шартлардан биридир, чунки етук муҳандис янги техник ва технологик ёндашув асосида ишни мукаммал даражада якунига етказиб қуяди. Хозирги техналогиялар билан ишлашда муҳандислар асосан, диққатни кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнлардан фан талаб қиладиган назаряларга асосланиб фаолият юритишларини тақоза қиладиган холатлар кўп учрайди [74, с.37.]. Бундай вазиятда корхоналарни замонавий даражада ишлашга қодир ёш, фаол кадрлар билан тўлдириш жуда муҳим эканлигини куришимиз мумкин [151, с. 17.].
ХХI-асрга келиб юқори технологияларининг вужудга келиши, техникага асосланган таълим тизимига инновацион талабларни қўяди. Техника ва технологиядаги инновациялар фанлараро интеграция асосида шаклланади, бу битта фаннинг ўзи турли соҳаларини назарий жихатдан бирлаштиришни назарда тутади. Шундай қилиб, табора ахборотлашаётган жамиятга ўтиш, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган касбий кўникмаларга ва илмий стратегияларни пухта ўзлаштира оладиган, маънан етук ва техник хафсизлик қоидаларини тўлиқ ўзлаштира оладиган техник мутахассислар бўлиб етишишлари учун бўлажак мухандисларни тайёрлаш жараёнига янгича замонавий талаблар қўйилади. Демак олий таълимда тахсил олаётган хар бир бўлажак мухандис шунга тайёр бўлмоғи лозим. Техника олий таълим муассасаларининг мавқейи ошиши учун, ўзида яратилган шарт-шароитлар (моддий-техник баъзаси, ўқув аудиториялари, лобаротория жихозлари амалиёт учвун ўқув устахоналари ) билан бир қаторда унда етишиб чиқаётган бўлажак мухандисларнинг замон талабига жавоб берадиган рақобатбардошли мутахасислар бўлишларига боғлиқ. Биз биламизки ҳар бир бажарилиши керак бўлган иш молиявий тамондан ўрганилиб чиқилади. Демак мухандислар математик билимлар билан бирга иқтисодий билимларни мукаммал ўзлаштиришлари лозим. Масалан техника олийгохларида тахсил олаётган хар бир бўлажак мухандислар олий таълим тизимига иқтисодий жихатдан таъсир кўрсатадиган жараёнларни шу ернинг ўзида ўзлаштириб боришлари керак. Агарда олийгохнинг иқтисодий барқарорлигини таминлаб турувчи ташқи ва ички омилларнинг тузулмасини ўргансалар, бу келажакда иқтисодий масалаларни ижобий томонга хал қилишда фундаментал билим бўлиб унга хизмат қилади, шунингдек, иқтисодиётни инновацион ривожлантириш вазифаларини ва бўлажак мухандисларга мувофиқ касбий, техник ва илмий кадрларнинг малакасини оширишларининг илмий жихатдан исботи хисобланади. Бундан ташқари бўлажак мухандисларга меҳнат бозорини шакиллантириш, кадрлар ва давлат буюртмаларининг оптимал комбинатсияси асосан минтақавий жойлашувни хисобга олган холда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш иқтисодий ўсиш билан боғлиқ [141, 11 -бет.]. Ижтимоий-маданий шартлари мисолида: замон талабида мураккаб демогратик вазиятлар, хозирги жамиятдаги ўзгаришларнинг юқори даражадалиги ва оммавий таълимнинг ривожланишидир.
Техника олий таълим муассасаларининг ривожланиши нафақат глобаллашувни, балки илмий ишлаб чиқариш институтларинг диққат марказида бўлган янги технологиялар пайдо бўлишига олиб келади.
Фалсафий, педагогик, психологик адабиётларни таҳлил қилар эканмиз техникавий таълимнинг бир қатор муаммоларини аниқлашда бизга яқинда ёрдам беради. Масалан: 1) инновацион фикрлаш қобилиятига эга бўлажак муҳандисларни тайёрлашга етарлича эътибор берилмаётганлиги; 2) маҳаллий юқори технологияли комплекснинг муҳандислик муаммоларини ҳал қилиш учун бўлажак муҳандисларни тайёрлаш даражасининг номувофиқлиги; 3) таълим дастурларининг глобал ва халқаро истиқболларга нисбатан мослашувчанлиги этарли эмаслиги; 4)-ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва шахсга йўналтиришнинг этарли эмаслиги. [саккиз; 12-бет;128, 6-бет ..; 96, .c.лъ.Л; 74вc.3.]
Букунги кун техникавий таʼлимга инновацион талабларни қўяди, шунинг учун педагогика аниқланган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини фаол равишда изламоқда, бу эса техника олий таʼлим тизимини ривожлантиришнинг асосий тендентсияларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.
Компетенликга асосланган ёндашув муаммосига бағишланган замонавий педагогик адабиётларда "компетенция" ва "компетентлик" атамалари кўпинча қўлланилади ва аллақачон "белгиланган". Компетенлик бу-самарали касбий фаолият учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар, қобилиятлар, қадриятларнинг динамик тўплами дейиш мумкин. Бўлажак муҳандислар учун ажратилган таълим дастурини тўлиқ қисмини тугатиш бу касбий билимларни ўзлаштириши ижтимоий фаолияти ва талабанинг шахсий ривожланганлигини англатади. [99] Компетенли технологик тайёргарликдан ташқари, талаба асосан касбий характерга эга бўлмаган принципларни ўрганади. Р.Милруд [100] фикрича, компетентликни шахснинг ўзаро боғлиқ сифатлари мажмуини белгиловчи компетенсиялар мажмуаси сифатида кўриш мумкин. Объектлар ва жараёнларнинг маълум бир кўринишга нисбатан самарали ишлаб чиқариш фаолияти учун зарурдир. Анъанавий муҳандислик таълими фундаментал билимларга асосланган касбга қаратилган бўлиб, у умумий характердаги компетенликлар бўйича ҳар тамонлама ривожланишни якунлашни таъминлайди. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, энг аввало, тайёр ишланмалар асосида аниқ маҳсулотларни юқори технологик даражада ишлаб чиқарувчи мутахассисларни тайёрлаш сифати билан боғлиқ. Шуни таъкидлаш керакки, улар учун компетентлик умумий хусусиятга эга эмас, балки техника олий таълим муассасалари битирувчисига энг аввало ҳаётий фаолиятининг бошланғич тушунчаларини берадиган маълум бир махсус компетентлик ва кўникмалар тўплами хақида тушунчалар берилади. Мамлакатнинг муваффақиятли иқтисодий ривожланиши учун бундай касбий фаолиятга эга бўлган бўлажак муҳандислар тахминан 70% ни ташкил қилиши мумкин. Илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш учун ўз иқтидори ва фидойилиги туфайли юқори натижаларга эришадиган, кўзга кўринган мутахассислар керак бўлади ва улар учун бу шунчаки умумий малакадир.
Муҳандисликга асосланган таълимининг барқарорлиги шундаги, касбий техник муаммоларни ҳал қилишда уларга қўйиладиган талабларга эътибор қаратиш ва зарур чекловларни иқтисодий, экологик, технологик жиҳатдан ҳисобга олиш зарурлиги билан боғлиқ [114].Бизга аввалдан маълумки ҳар бир мамлакатда олий таълим тизими қуйидаги асосий тамойиллар асосида қурилган: Булар миллийлик, умумсинфлик, фундаментал хусусиятлар кабилардир [123]. Замонавий техника хилма-хиллиги унинг кўп хусусятлилигини билдиради. Бўлажак мухандис фундаментал тайёргарлигини ташкил этувчи табиий фанларнинг долзарблик тамойилларига асосланиб ўрганади.
Масалан: бино қанчалик баланд бўлса, пойдевор шунчалик мустаҳкам бўлиши керак. Яхши фундаментал таълим олган муҳандислар ишни бошлашдан олдин замонавий объектларни хар жихатдан тўлиқ ўрганади ва ундаги мураккаб қурилмаларнинг бошқарувни мукаммал ўзлаштиради, замонавий ҳаёт шароитларига тезкорлик билан мослашади. Иш жараёнида ўз ўрнини топа оладиган бўлиши керак. Ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган жараёнларнинг асосий моҳиятини тез англаши керак. ”[149 ].Ишлаб чиқаришда узлуксиз техник қайта жиҳозлаш мутахассисдан нафақат юқори сифатли бажарилган ишни, балки янги илмий-техник билимлардан мустақил фойдаланиш ва ўз касбий малакакларини тўлдириш қобилиятини талаб қилади. Бўлажак мухандислар мутахассилар билан бир қаторда турдош касбларнинг фаол хусусятларини ўзлаштиришлари зарур хисобланади, чунки улар замонавий даврда юқори малака билан тавсифланадилар. Мухандиснинг профессионал ҳаракатчанлиги деганда унинг кичик вақт оралиғида ишни бажариши ва зарурят туғилганда молиявий харажатларсиз ўз касбий фаолияти йўналишини ўзгартира олиш қобилиятини тушунамиз. [91] Техника олий таʼлим муассасалари ўқув жараёнида юксак маданиятли, фундаментал шахсни шакллантириш учун шароит яратиши керак. Шунда бўлажак муҳандиснинг касбий тайёргарлиги ва янги билимларни мустақил эгаллаши хам осонлашади. Техник таълим даражасининг ошиши, бўлажак муҳандисларнинг атроф-мухитда рўй берадиган ҳодиса ва жараёнларнинг асил мохиятини ўрганишлари ва техник алоқаларни ўзлаштиришга йўналтириш зарурати билан боғлиқ. Яхлит табиий таълим, шахс онги ва иродасидан мустақил шаклантиради. Техника олий таълим муассасаларининг биринчи вазифаси ўзида илмий мухитни замонга мос қилиб шакллантиришдир. Бўлажак мухандислар доимий равишда тез мослашиш қобилияти технологияларни ишлаб чиқиш, янги ютуқларни ўзлаштириш фундаментал тадқиқотлар, юзага келадиган техник муаммоларни ижобий ҳал қилишнинг оптималь йўлларини билишлари лозим. Муҳандис фаолиятининг ҳал қилувчи омили бу унинг табиий-фундоментал билимларни чуқур ўзлаштирганлигидир. Муҳандис фундаментал фанлари қонунларига бўйсунган ҳолда фаолият юритади ва табиий табиатни билиш жараёнлари ортидан ўз ютуқларини мустаҳкамлайди. Математика фанининг асосий тушунчаларини мукаммал ўзлаштирмасдан туриб, ишлаб чиқаришда ва табиатда содир бўладиган жараёнлар ва ҳодисаларни тақлид қилиш қобилияти шакилланиши мумкин эмас. Шундай қилиб, замонавий шароитда техника олий таълим муассасалари томонидан меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, билимлар тизими мустаҳкам, математик тушунчаларга асосланган мутахассисни тайёрлаш муаммоси алоҳида долзарблик касб этмоқда. Математик таҳлил асослари, эҳтимоллар назарияси, математик статистика, сонли ҳисоблаш, дифференсиал тенгламалар каби фанлар ва техник қўлланмалар шу билан бирга асосий ўқув фанларида техник мутахассислар тайёрлашда кенг қўлланилганлиги сабабли, бўлажак мухандисларнинг математика бўйича касбий билимларни эгаллашлари зарурати туғилади. Таълим инсон ҳаётининг барча турларини ўзгарувчанлигини таъминлай олмайди, чунки у қонунлар, тушунчалар ва қоидаларни қўллашни эмас, балки нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишни назарда тутади. Шундай қилиб, М. Шелер фундаментал билимлар ҳақида шундай ёзган. “Махсус билимларни янгиламасдан туриб, техника соҳасида янги нарсаларни излаш ва яратиш мумкин эмас”.
Математик аппаратлардан фойдаланиш ва эскирмайдиган, лекин аста-секин янгилари билан тўлдириладиган математик билимлари эгаллаб боришимиз керак экан. Техник таълимнинг ҳозирги ҳолатини ўрганишимиз натижасида биз қуйидагича хулосаларга эга бўлдик:
1. Техник таълимни ривожлантиришнинг асосий тендентсиялари таълимдан кейин касбий фаолиятга мантиқий ўтишни таъминлайди, техника олий таълим муассасаларида тахсил олаётган бўлажак муҳандисларниг касбий билим кўникма ва малакаларини шакллантиришга яқиндан ёрдам беради;
2. Аниқланган тендентсияларни тахлил қилар эканмиз бакалаврятда ва магистратура босқичида тахсил олаётган талабалар учун компетенлик нуқтаи назаридан ифодаланган мутахассислар тайёрлашнинг самарали-мақсадли асослари, мазмуни ва тузилмаси жихатдан ҳамда ўрнатилган назоратли-баҳолашини, умуман олганда тартиб-қоидаларга жиддий ўзгартиришлар киритиш кераклигини англатади;
3. Кўрсатилган тендентсиялар, детерминизм тамойилига мувофиқ, бозор муносабатларини тасдиқлаш, техника олий таълим муассасалари битирувчиларининг касбий мақомига ва уларнинг касбий математик компетентсиясига юқори талабларни қўйишга асосланган янги турмуш шароитлари билан боғлиқ сабабларга эга;
4. "Компетенция" ва "компетентлик" тушунчалари ёрдамида шакллантирилган касб-ҳунар таълими мақсад ва вазифаларининг кенгайтиришга олиб келди. Бугунги кунда техник таълим инсонпарварлик дунёқарашини ҳисобга олган ҳолда замонавий ахборот ресурслари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда чуқур фундаментал (хусусан, математик) таълим билан тавсифланган Ҳозирги босқичда техник таълимнинг самарадорлиги асосий тендентсиялар билан таъминланади;



Download 39.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling