Мсфо бўйича тестлар
Download 23.93 Kb.
|
1 2
Bog'liqтест
МСФО БЎЙИЧА ТЕСТЛАР МҲМС (IFRS) 10 «Консолидациялашган молиявий ҳисобот»га мувофиқ, бош корхона қуйидаги шартлардан бирортасига мувофиқ келганда консолидациялашган молиявий ҳисоботни топшириши зарур: А. у шўъба корхона бўлиб, бутунлай бошқа корхонага тегишли; Б. унинг қарз воситалари ёки капитал воситалари оммавий бозорда айланади (фақат ички фонд биржасида) В. У оммавий бозорга маълум гуруҳдаги воситаларни чиқариш мақсадида ўз молиявий ҳисоботини қимматли қоғозлар бозори бўйича комиссияга тақдим этмайди ва тақдим этиш жараёнида эмас; Г. унинг охирги бош корхонаси оммавий тарзда фойдаланиш мумкин бўлган ва МҲМСга мос келадиган консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузади; Молиявий ҳисоботнинг Концептуал асосларига мувофиқ, молиявий ахборотинг фойдалилиги ошади, агар у таққосланувчан, текшириладиган, ўз вақтида тақдим этилган ва: А. ишончли Б. ишонч билдирадиган В. Релевант Г. Тушунарли бўлса. Молиявий ҳисоботнинг Концептуал асосларига мувофиқ, молиявий ахборот ҳаққоний тасаввур нуқтаи назаридан бекаму-кўст бўлиши учун, уни акс эттириш учта тавсифга эга бўлиши керак. Уларни кўрсатинг. А. Тўлиқ, бетараф ва хатосиз бўлиши лозим. Б. тушунарли, ўз вақтидали ва тўлиқ бўлиши лозим. В. Бетараф, самарали ва ўз вақтидали бўлиши лозим. г. Бетараф, информатив ва хатосиз бўлиши лозим. Захираларнинг эскириши муносабати билан уларни соф реализация қийматигача арзонлаштириш қандай акс эттирилади: А. корхона томонидан молиявий ҳисоботдаги бузилишни тан олиш йўли билан. Б. молиявий ҳисоботдаги хатоларни тузатиш билан. В. Ҳисоб сиёсатини ўзгартириш Г. Ҳисобдаги баҳони ўзгартириш Молиявий ҳисоботнинг фундаментал сифат тавсифлари: А. ўринли ва ҳаққоний тақдим этиш б. Прогнозланувчанлик ва эҳтиёткорлик В. Ишончлилик ва изчиллик Г. таққосланувчанлик ва аниқлик 6. Компания моливий аҳволини баҳолаш билан бевосита боғлиқ элементларга, Молиявий ҳисоботнинг Концептуал асосларига мувофиқ, киради: а. фойда/зарарлар, Активлар ва Мажбуриятлар б. Активлар, Мажбуриятлар ва Фойда в. Ўзлик капитали, Мажбуриятлар. Активлар г. Активлар, Мажбуриятлар, Даромадлар ва Харажатлар 7. «МСМ» Компанияси 2020 йил учун қуйидаги натижаларни кўрсатди, минг ш.б.да: Реализациядан тушум – 31 000 Реализация таннархи – 23 700 Жами 31.12.2019 йил ҳолатига активлар – 12 600 Жами 31.12.2020 йил ҳолатига активлар - 13 550 Соф фойда – 5 200 Шунда, 2020 йил учун Компания активларининг рентабеллиги фоизларда (ўнлик касрсиз): а. 40% б. 54%
г. 58% 8. «БРВ» Компанияси жорий активлари бўлимида қуйидагича ахборот мавжуд (минг ш.б.), 2020 йил охирига: Активлар (айланма ва айланмадан ташқари) Узоқ муддатли дебиторлик қарзи – 42 000 Захиралар – 45 800 Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарздорлиги, захирани чегирганда – 52 300 Бошқа қисқа муддатли активлар – 21 000 Пул маблағлари ва уларнинг эквиваленти – 23 000 Жами: 184 100 Компаниянинг жами қисқа муддатли мажбуриятлари: 83 100 2020 йил охирига жорий ликвидлилик коэффициентини ҳисобланг (натижани ўнлик касргача яхлитлаб олинг) а. 2,2 б. 1,7 в. 2,5 г. 1,5 9. Компания уч йил давомида ҳар чоракда 18 000 ш.б. миқдорида ижара тўловларини тўлаши керак. Тўловлар ҳар чоракнинг охирида амалга оширилади. Айни пайтда компания пул маблағларини 1 фоизлик ставкада фондга инвестиция қилиш имконига эга, мураккаб фоизлар ҳар чоракда ҳисобланади. Компания ижара тўловларини тўлаш учун етарли миқдорда маблағга эга бўлиши учун камида қанча маблағ инвестициялаши керак? а. 111 499 ш.б. б. 150 99 ш.б. в. 179 172 ш.б. г. 222 016 ш.б. 2020 йил учун молиявий ҳисоботни тузаётганда бухгалтерия дастури ишдан чиққани оқибатида 2018 йил бошида келиб тушган ва дастлабки қиймати 300 000 ш.б. га терг бўлган асосий воситага амортизация ҳисобланмади. 2018 йил учун тўғри ҳисобланмаган амортизация суммаси 7800 ш.б.., 2019 йил учун -17800 ш.б. Компания 2020 йил учун молиявий ҳисоботни тузаётганда қуйидаги тузатишларни амалга ошириши лозим: а. 2019 йил учун жами фойда ҳақидаги ҳисоботда “Амортизация” ва “Фойда солиғи бўйича харажатлар” моддалари бўйича қиёсий кўрсаткичлар, яъни 2019 йил учун жами фойда ҳақидаги ҳисоботда кўрсатилган 2018 йил учун кўрсаткичлар; б. Молиявий аҳвол ҳақидаги ҳисоботда “Тақсимланмаган фойда” ва “Фойда солиғи бўйича қарздорлик” моддалари бўйича 2018 йил 1 январь ва 2019 йил 1 январь ҳолатидаги сальдо; в. а) ва г) бандларида санаб ўтилганларнинг ҳаммаси; г. Молиявий аҳвол ҳақидаги ҳисоботда «Асосий воситаларнинг баланс қиймати», «Тақсимланмаган фойда/зарар» ва «Фойда солиғи бўйича қарздорлик» моддалари бўйича 2019 йил 1 январь ва 2020 йил 1 январь ҳолатидаги сальдо. Лицензия шартномасида ҳар йил охирида тўловлар тушишининг қуйидаги тартиби назарда тутилган: биринчи йил - 600 ш.б., иккинчи йил - поступления 300 ш.б., учинчи йил - 400 ш.б., кейинчалик олти йил давомида - 500 ш.б.дан. дисконтлаш ставкаси – йиллик 8 фоиз. Лицензия шартномаси бўйича пул тўловларининг жорий қийматини аниқланг. Ҳар бир оралиқ ҳисобни юзлик касргача яхлитланг. а. 2215,34 б. 2425,38 в. 2750,89 г. 2965,18 «Х» Компания 2020 йилни қуйидаги молиявий ҳисобот кўрсаткичлари билан якунлади: - савдо харажатлари ва маъмурий харажатлар амортизацияни ҳисобга олганда – 5050000 ш.б.., - амортизация харажатлари - 380 000 ш.б.., олиш учун счётлар 32000 ш.б.га ошди, кечиктирилган солиқ мажбуриятлари 42000 ш.б.га кўпайди, ҳисобланган мажбуриятлар 47000 ш.б.га камайди, аванч қилиб тўланган харажатлар 23000 ш.б.га кўпайди. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда операцион харажатлар бўйича тўловлар миқдорини аниқланг? а. 4 782 000 ш.б. б. 4 708 000 ш.б. в. 4 740 000 ш.б. г. 4 666 000 ш.б. 2020 йил охирида Компания илгари ҳар бири 15 ш.б.дан сотиб олинган 20 000та акциядан 12000тасини ҳар бирини 12 ш.б.дан сотишга қарор қилди, акцияларнинг номинал қиймати эса биттаси 10 ш.б.дан. Компания сотиб олинган акциялар билан операцияларни номинал қийматда ҳисобга олиш усулидан фойдаланиб акс эттиради. Шунда, илгари сотиб олинган 12 000та акцияларни сотиш санасида Компания қуйидаги ўтказмаларни кўрсатади: а. Д-т Пул маблағлари - 144 000 К-т Сотиб олинган ўз акцичлари -144 000 б. Д-т Пул маблағлари - 144 000 К-т Олиб қўйилган капитал - 120 000 К-т Сотиб олинган акциялар бўйича тўланган капитал - 24 000 в. Д-т Пул маблағлари 144 000 Д-т Тақсимланмаган фойда 24 000 К-т Сотиб олинган ўз акциялари 120 000 г. Д-т Пул маблағлари 144 000 К-т Сотиб олинган акциялар бўйича тўланган капитал - 144 000 Компания олдин ишлатилган автомобиль сотиб олди, унинг қолдиқ қиймати 125000 ш.б. Компания автомобиль учун тўлов сифатида ҳар бирининг номинал қиймати 18 ш.б. 4000та оддий акция берди. Компания фонд биржасида оддий акциялар билан фаол савдо қилади, акциянинг бозор қиймати 40 ш.б.га тенг. Автомобилнинг аҳволи ёмонмас, аммо одатда автомобиль хизмат муддати тугамасидан сотилади, шунинг учун унинг ҳаққоний бозор қийматини аниқлаш қийин бўлади. Шунда, компания автомобилни акциялар эвазига сотиб олган санага қуйидаги ўтказмаларни қилади: а. Д-т Автомобиль - 160000 К-т Тўланмаган капитал. Оддий акциялар – 72000 К-т Қўшимча тўланган капитал - 88000 б. Д-т Автомобиль - 160000 К-т Тўланмаган капитал Оддий акциялар - 72000 К-т Захира капитали - 88000 в. Д-т Автомобиль - 72000 К-т Тўланмаган капитал Оддий акциялар - 72000 г. Д-т Автомобиль - 125000 К-т Тўланмаган капитал Оддий акциялар — 125000 2020 йил учун пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тузиш учун «НЕЙРОН» компаниясининг бухгалтери (компания молиявий муассаса эмас) пул тўловлари ва пул тушумларини молиявий ҳисоботнинг қуйидаги моддалари бўйича ҳисоблади (минг ш.б.да): Асосий воситаларни сотиб олиш - 800 Номоддий активларни сотишдан тушумлар - 320 Номоддий активларни сотиб олиш -120 Кредитлар ва қарзлар қайтишидан пул маблағлари тушумлари - 180 Молиявий ижара мажбуриятлари бўйича тўловлар -120 Тўланган фоизлар - 90 Инвестиция фаолиятидан тўланган фойда солиғи - 130 Тўланган дивидендлар - 340 Тақдим этилган ахборот асосида бухгалтер бир йил учун инвестиция фаолиятидан соф пул оқимларини аниқлади, улар қуйидагига тенг бўлди: а. (1090 минг ш.б..) б. (750 минг ш.б..) в. (660 минг ш.б..) г. (550 минг ш.б..) Қуйида санаб ўтилган операцияларнинг қайсилари молиявий фаолиятдан пул маблағлари оқимларини ҳисоблаш учун киритилади? шартномалар тижорат ва савдо мақсадларида тузилмаган бўлса, фьючерс контрактлар, форвард контрактлар, опционлар ва "своп" шартномалар бўйича пул тўловлари. Компания акцияларини қайта сотиб олиш ёки сўндириш мақсадида мулкдорларга тўловлар. Молиявий ижара бўйича сўндирилмаган қарздорликни тўлаш учун ижарачининг пул тўловлари. Қарзларни ёпиш учун пул тўловлари. а. 1,2,3. б. 1,2,4. в. 1,3,4. г. 2,3,4. Профессионал бухгалтер холиссизлик, манфаатлар қарама-қаршилиши ёки учинчи шахсларнинг ғайриқонуний таъсири оқибатида ўзининг касбга оид ёки иш бўйича мулоҳазаларини хавф остига қўймаслиги кераклиги фундаментал ахлоқ принципларининг қайси бирига тегишли? а. Профессионал хулқ-атвор. б. Холислик. в. Халоллик (виждонлилик). г. Касбий билимдонлик ва зарур даражадаги пухталик принципи. Компания номоддий активларни баҳолаш учун ҳаққоний харажатлар бўйича баҳолаш моделидан фойдаланади. Компаниянинг дастурий таъминоти баланс қиймати йил бошида 22000 ш.б.га тенг. Ҳисобга киритилган бир йил учун амортизацияга харажатлар 3000 ш.б.ни ташкил қилди. Йил охирида дастурий таъминотнинг қопланадиган қиймати 18 000 ш.б.ни ташкил қилади. Йил охирида қандай бухгалтерия ёзувлари қилиниши мумкин? а. Д-т Қадрсизланишдан зарар - 1000 К-т Жамғарилган қадрсизланиш - 1000 б. Д-т Амортизацияга харажатлар - 3000 Д-т Қадрсизланишдан зарар - 1000 К-т Жамғарилган қадрсизланиш - 4000 в. Д-т Амортизацияга харажатлар - 4000 К-т Жамғарилган амортизация - 4000 г. Д-т Қадрсизланишдан зарар - 4000 К-т Жағарилган амортизация - 3000 К-т Жамғарилган қадрсизланиш - 1000 Компания бутун 2020 йилни ўз етказиб берувчиси билан суд тортишувлари билан ўтказди. Корхона мол етказиб берувчидан брак маҳсулот етказиб бергани учун 120 минг ш.б.га тенг зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда. Юридик хизматнинг баҳосига кўра, корхона бу ишда юриб чиқиши эҳтимоли 70 фоиз. Компаниянинг бу умидларини 2020 йил 31 декабрь ҳолатида қандай акс эттириш керак? а. Мол етказиб берувчининг 120 минг ш.б. миқдоридаги дебиторлик қарзи сифатида тан олиш. б. Мол етказиб берувчининг 84 минг ш.б. миқдоридаги дебиторлик қарзи сифатида тан олиш. в. 120 минг ш.б. миқдоридаги шартли активни молиявий ҳисоботга изоҳда очиб бериш. г. Ҳисоботда ҳам, унга изоҳларда ҳам ўтказмалар ва акс эттиришлар қилиш талаб этилмайди, чунки бу пулларнинг тушиши эҳтимоли кам, бу ҳали суд қарори билан тасдиқланмаган. «КСП» компаниясининг ҳисобот даври учун асосий воситалар билан боғлиқ харажатлари ҳақида қуйидагича ахборот бор (ш.б..): Download 23.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling