Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда шарқ мутафаккирлари асарларидан фойдаланиш тизимини ишлаб чиқИШ


Download 58 Kb.
bet1/2
Sana23.04.2023
Hajmi58 Kb.
#1388744
  1   2
Bog'liq
35.Туракулов ЖДПИ


БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ АСАРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Тўрақулов Х.А., Қурбонбоев М.З.


ЖДПИ, Жиззах шаҳри.


Аннотация: Мазкур мақолада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда Шарқ мутафаккирлари меросидан фойдаланишнинг ўқув режага мос тизимини шакллантириш масаласи қаралган.
Ушбу мақоладан бўлажак мутахассисларни тайёрлаш мазмунига миллий-маънавий қадриятларга оид маълумотларни интеграциялаш масалалари билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин.
Аннотация: В данной статье основное внимание уделяется формированию соответствующей учебному плану системы использования наследия мыслителя Востока в подготовке будущих учителей.
В этой статье могут быть использованы ссылки на содержание подготовки будущих специалистов по вопросам интеграции национально-духовных ценностей.
Annotation: this article focuses on the formation of an appropriate curriculum system for using the heritage of the Eastern thinker in the training of future teachers.
In this article, you can use links to the content of training future specialists on the integration of national and spiritual values.

Жамият тараққиётининг ҳозирги даражаси бўлажак мутахассисларни маънавий етук, интеллектуал салоҳиятли, инновацион ривожланган қилиб тайёрлашни тақозо этмоқда. Бунга сабаб ҳозирда жамият тараққиёти шиддат билан глобаллашиб бормоқда ва унда яшовчи инсонларга ҳам ўша даврнинг фаол иштирокчиси бўлишдек вазифа кўйилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда Республикамиз таълим тизимида олиб борилаётган туб ислоҳатлар ҳам жамият ривожига қаратилган бўлиб, унда ҳар бир фуқоронинг жамиятда ўз ўрни, қадри бўлишига алоҳида этибор қаратилмоқда. Бу жиҳатлар бевосита бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашга тааллуқлидир, чунки жамиятимиз тараққиётига хизмат қилувчи кадрларни тайёрлаш ўқитувчилар зиммасига юклаланади.


Шу сабабли ҳам мазкур тадқиқот ишига бўлажак ўқитувчиларни маънавий-касбий етук қилиб тарбиялашни эътиборга олган ҳолда уларга таълим-тарбия беришда Шарқ мутафаккирлари меросидан фойдаланиш тизимини шакллинтиришни мақсад қилиб олдик.
Қўйилган мақсадга асосланган ҳолда бўлажак ўқитувчиларни таълим- тарбия жараёнларига тайёрлашда ўзгача бир ёндашувни амалга ошириш лозимлиги келиб чиқмоқда. Шу маънода бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий савиясини ва бу соҳадаги билим кўникма ва малакасини шакллантириш ҳозирги куннинг энг долзарб муоммоларидан биридир. Бу борада бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий савиясини аниқлаш ҳам ўзига хос бўлган муоммо ечимини топишни талаб этади. Бу муоммонинг ечимини ҳал қилишда бўлажак ўқитувчилар маънавий савиясини аниқлашни ҳам мақсад қилиб олдик ва бундай қилишимизга сабаб қаралаётган муоммо ечимини топишга рақамли технологияларни ҳам жорий этишдан иборат ва шу орқали Шарқ мутафаккирлари мероси ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириб, уларни бўлажак ўқитувчилар онгига сингдириш орқали бўлажак ўқитувчиларниг маънавий тафаккурини янада кенгайтиришга эришишдан иборатдир.
Бу борада олиб борган илмий изланишларимиз натижаларининг кўрсатишича таълим-тарбия жараёнини мунтазам равишда қадриятлар (Шарқ мутафаккирларининг асарлари асосидаги) ҳақидаги билимлар билан ҳар қачонгидан бойитиб, улардан бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда фойдаланишнинг оптимал вариантини яратиш мумкинлигини кўрсатмоқда [1-3]. Бунинг учун:

  1. Шарқ мутафаккирлари асарлари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий билим доирасини бойитишга эришиш.

  2. Бўлажак ўқитувчиларнинг илмий қадриятлар (Шарқ мутафаккирлари асарлари асосидаги) тўғрисидаги билимларни юксалтириш.

  3. Бўлажак ўқитувчилар томонидан Шарқ мутафаккирлар асарлари негизида миллий-маънавий қадриятлар бўйича назарий билимларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш ва уларни янада бойитиш.

  4. Шарқ мутафаккирлари асарлари негизида шаклланган миллий-маънавий қадриятлар бўйича таркиб топган билимларни бўлажак ўқитувчилар онги ва қалбига сингдиришнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш керак бўлади ва шу кабилар.

Бундай таълим-тарбия тизимини амалга оширишда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билим кўникма ва малакалари билан бир қаторда уларнинг миллий қадриятлар бўйича (Шарқ мутафаккирлари асарлари асосидаги), билимларни босқичма-босқич шакллантириш лозим бўлади. Бунда олиб борилган тадқиқотларимизни эътиборга олиб ушбу соҳадаги маълумотларни қуйидагича кетма-кетликда тизимлаштириб, уларни ахборот кўринишига келтириб қўйишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик:

  • Зардуштийлар таълимотига асосланган таълим-тарбия;

  • “Илк уйғониш даври” таълим-тарбияси;

  • “Cўнгги уйғониш даври” таълим-тарбияси;

  • Жадидчилик харакати намоёндалари ибрат-намунасига асосланган таълим-тарбия.

Бундай кетма-кетликни амалга оширишда албатта унинг маънавий-маърифий асослари муҳим ролъ ўйнайди.
Маълумки баркамол авлод тарбияси ҳар қандай жамиятда ҳам онгли табақага тегишли инсонларнинг эзгу-орзуси бўлиб келган. Айниқса, бизнинг ўтмишимизга тегишли бўлган бой миллий меросимиз намояндалари Мухаммад Ибн Мусо ал-Ҳоразмий, Абу Райхон ал-Беруний, Ат-Термизий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Ахмад Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Абдулқосим Фирдавсий, Мирзо Бобур, Абдулла Қодирий, Нодира, Увайсий, Чўлпон, Фитрат, Зебунисо, Имом ал-Буҳорий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Бурҳониддин ал-Марғиноний, Ғиждивоний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Ҳусайин Бойқаро, Хумойин Мирзо, Акбар Шоҳ каби буюк инсонлар яшаб ўтган даврда дунёвий ва диний билимлар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилган. Шубҳасиз комил инсон тарбияси ҳам уларнинг диққат эътиборларининг марказида турган муаммоларидан бири бўлган.
Демак, Мамлакатимиз ҳалқлари миллий қадриятларимизни улуғловчи урф-одатлардаги, мафкурасидаги маърифат тушунчаси, илм ва билимга интилиш ҳислати ҳуллас комил инсон бўлишга ҳаракат қилиш жароёни бир неча минг йиллик тариҳга эга. Шу сабабли ҳам ҳозирда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш тўла маънода миллий тусда олиб борилмоқда. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг таъкидланган йўналишига оид омиллардан бири ота-боболаримиздан қолган бой маънавий меросимиздан фойдаланиш, миллий мафкурани шакллантириш ва уни ривожлантиришдан иборатдир. Бой маънавий меросимиз ҳақидаги маълумотларни бўлажак ўқитувчиларга етказишда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси муҳим омил бўлиб ҳисобланади ва уларнинг ўқув фанлари блокларига Шарқ мутафаккирлари асарларига мос қадриятлар тизимини яратиш бўлажак ўқитувчиларни касбий-маънавий етук қилиб тайёрлашда мустаҳкам асос бўлади. Бунда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда Шарқ мутафаккирлари асарларидан фойдаланиш тизимини шакллантиришда ўқув режасидаги ҳар бир фанлар блокларидаги фанларнинг ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мутафаккирлар асарлари танланади. Мисол учун ўқув режасидаги биринчи фанлар блоки (“Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар” блоки) даги барча фанларни ўқитиш жараёнида деярли барча Шарқ мутафаккирларининг асарларидан фойдаланиш, айнан ўша фанлар мазмунини бойитишга ёрдам беради ва бўлажак ўқитувчиларнинг миллий-маънавий қадриятлари борасидаги тушунчалари мукаммаллашади.
Ўқув режасидаги фанларнинг ҳусусиятлари айнан Шарқ мутаффакир-ларида қайсидир бирининг ижод намуналарига тўғри келади ва бундай ижод намуналари қайсидир фан (мавзу) нинг қайсидир қиррасини очиб беришга ҳамда бойитишга ҳизмат қилади. Бу борада табиатшуносликка оид фанларни ўқитишда айнан Шарқ мутафаккирларининг табиатшунослик соҳасидаги ижод намуналаридан фойдаланилса ўша фанни бирлаштирилиши янада интеллектуаллаштирилади ва энг асосийси бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-касбий етук бўлиб шаклланишига мустаҳкам ғоявий дидактик асос яратилади.
Аниқ фанларни ўқитишда Шарқ мутафаккирларининг илмий меросларидан, методик ҳарактердаги фанларни ўқитишда эса Шарқ мутафаккирлари асарлари асосида тайёрланган таълимий қадриятлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўзига хос тизимий жараёндир.
Бугунги кунда таълим-тарбия мазмунини тубдан ислоҳ қилиш жараёнлари амалга оширилаётган бир пайтда бўлажак ўқитувчиларни маънавий-касбий етук тайёрлашга оид билимларни амалётга жорий қилиш, уни ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда Шарқ мутафаккирлари асарларидан фойдаланиш тизимидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улуғ аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган бундай маънавий-маърифий тарбия тизими бўлажак ўқитувчиларни ҳар томонлама етук инсон, инновацион ривожланган, рақобатбардош замонавий кадр қилиб тарбиялашда муҳим дидактик асос бўлади.
Бу тадқиқотимиз бўйича ҳулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, бўлажак ўқитувчилар онги ва қалбига Шарқ мутафаккирлари асарларидан фойдаланиш тизимига оид маълумотларни сингдиришни ўқув режасидаги кетма-кетлик асосида олиб бориш керак ва бу бой миллий-маънавий меросларимиздан ўрганиш жараёнида инновацион метод ёки технологияларни жорий этиш имконятини кафолатлайди ва энг асосийси, шу йўналишда тайёрланган ўқитувчи касбий-маънавий жиҳатдан етук мутаҳассис бўлади.
Шу маънода бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда Шарқ мутафаккир-ларининг юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, ҳалқ фаравонлиги ҳақидаги маълумотларидан мунтазам равишда фойдаланиб боришликни тавсия этамиз.



Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling