Бўлиш мумкин э уўК

bet9/72
Sana08.10.2023
Hajmi
#1695479
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72
Bog'liq
Rendi Geyj-Qanday qilib aqlli,sog lom va boy bo lish mumkin

Р
ен
ди
У
 
еи
ж


Р
е
н
д
и
Г
е
й
ж
одамларни ёмонликка бошлайди, деган ғояни яққолроқ 
намойиш қилиш мақсадида продюсерлар улар орасига 
иккита айёр алдоқчини ҳам қўшиб қўйишган. Бундай 
телешоуларни кўрган сари одамлар ҳақидаги фикрингиз 
ёмонлашади, уларга нисбатан ҳурматингиз йўқолади. 
Натижада, ўзингизга бўлган ҳурмат ҳам йўқолиб боради.
Шундай қилиб, биз ўз-ўзига ҳурмат мавзусига етиб 
келдик. Агар сиз ўзингизни ҳурматга сазовор инсон 
деб билмасангиз, охир-оқибат, ўз бахт-саодатингизга 
ғов бўласиз - соғлиғингизга, юқори маошингизга, 
дўстона муносабатларингизга ёки касб-корингиздаги 
муваффақиятларингизга дарз кетиши ҳеч гапмас. 
Ривожланган давлатларда одамлар кунига 5-6 соатлаб 
телевизор томоша қиладилар. Бир неча йиллардан сўнг 
унинг таъсири нималарга олиб келишини тасаввур 
қилаверинг.
Телевидение ихтиро қилингандан буён ҳар ўн 
йилликда машҳур бўлиб кетган кўрсатувларни олиб 
кўринг, барчасида пул - ёмонлик, бойлар - зулмкор, 
камбағаллик - улуғ мартаба, каби ёлғон ғоялар илгари 
суриб келинган. Шунинг учун болаликдами ёки 20- 
30, ҳатто 40 йилдан олдин кўрган-эшитганларингиз 
сизнинг дунёқарашингизга таъсир қилиши турган гап.
Афсуски, китоб, журнал, газеталар ҳам бу салбий 
жараёнга ўз ҳиссаларини қўшадилар. Ўйлаб кўринг- 
чи, ўқиган китобларингизнинг қанчасида китоб 
қаҳрамони севган қизини деб обрў-эътибор, бойлик, 
барча-барчасидан воз кечади ёки бойлар ёмонотлиқ 
қилиниб, камбағаллар мақталган? Бир неча йил аввал 
Европада бўлганимда, бир китобга ёзилган анонсни 
ўқиб қолдим. Китоб номи «Нэннининг кундаликлари» 
деб аталиб, келажакда босмадан чиқиши кутилмоқда 
эди. Бу китоб икки энаганинг айтиб берган воқеалари


йиғиндиси бўлиб, хўжайинлари калтафаҳм, зерикарли, 
жирканч одатлар соҳиби қилиб кўрсатилади.
Бир бой аёл ўз ички кийимларини тахлаш билан 
шунчалик овора бўладики, болаларига қарашга ҳеч 
вақти қолмайди. Шунда ўзимча башорат қилиб, бу 
китоб ҳаммабоп бестеллер бўлади, деган эдим. Худди 
шундай бўлди.
К ам таъ м и н л ан ган одам лар бойлар бахтси з, 
и к к и ю зл ам ач и , х ои н , ём он х у л қ эгаси қилиб 
тасвирланган китобларни ўқишни хуш кўришади. 
Натижада, ўз камбағалликларининг асосий сабаби пул 
учун ш ун ч али к п аст к е тм а с л и к л а р и д а , деб 
тушунишади.
Мен Жон Г ришемнинг шаҳар марказида жойлашган 
йирик фирма юристи ҳақидаги романини ўқиганман. 
Бу юрист бир уйсиз дайди одамни учратиб қолганидан 
сўнг, йилига 200 000 доллар иш ҳақи оладиган 
и д о р аси д ан кети б , у й си з д а й д и л а р га х и зм а т 
кўрсатадиган нотариус қабулхонасига ишга киради. 
Ҳаёти давомида хотини билан ажрашади, «Лексус» 
маркали машинасини сотади, эски шалоқ машина 
ҳайдайди, шаҳар четидаги ташландиқ уйга кўчиб ўтади 
- фақат ўзи хизмат кўрсатадиган одамларга ўхшаш 
учун, уларнинг ҳаёти билан бир хил яшаш учун.
Қандай олижаноблик!.. Қандай аҳмоқлик! Бу роман 
ҳам хитга айланган эди. Агарда у ўз ишида қолиб, 
ёнига ҳамфикрларини йиғиб, ойига ярим-бир кундан 
камбағалларга бепул хизмат кўрсатганида қанчадан- 
қанча ночорларга ёрдами теккан бўларди-ку.
Лекин бу мазмундаги китобни ҳеч ким босиб 
чиқармайди. Ҳеч ким бойваччаларнинг бошқаларга 
беғараз ёрдам қилаётганини, шу билан бирга бойлигича 
қолаётгани ҳақида эшитгиси ҳам келмайди. Негадир
19

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling