Блок 6 Мавзу: Шифобахш ичимликлар ва уларни тавсия этиш
Download 36.96 Kb.
|
3.6 блок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлатилиши.
- Доривор препаратлари
- Тоғрайҳон ер устки қисми-Ҳерба оригани вулгарис.
- Қўлланиладиган қисми
Экма кашнич.
Маҳсулот тайёрлаш . Маҳсулот ёзнинг иккинчи ярмида биринчи соябонлардаги мевалар қўнғир ранга кира бошлаган пайтда(50-60%) мевалар пишгач йиғила бошланади. Ўсимлик машинада ўрилади. соябонлар бир тамонга қараб боғланади, сўнгра етилмаган мевалар пишишини тезлаштириш учун боғламларнинг cоябонларини юқорига қаратиб, бир-бирига суяб, ғамлаб қўйилади. Кашнич эрталаб ўриб тўпланади ва боғ- боғ қилиб боғланади. Кун исиганда ўрилса, қуриган мевалар тўкилиб кетади. Ҳаво очиқ бўлса- далада ёгингарчилик пайтида эса-усти берк жойларда қуритилади. Меваларининг ҳаммаси пишганидан ва қуриганидан кейин машинада янчилади,шамол машинада совуриб,мевалари ажратиб олинади. Ишлатилиши. Кашнич меваси иштаҳа очадиган, овқат ҳазм қилишини яхшилайдиган, ўт ҳайдайдиган восита сифатида ва бавосил касаллигида ҳамда яраларни даволашда ишлатилади. Кашнич мевасининг эфир мойи антисептик, оғриқ қолдирувчи, ўт ҳайдовчи ҳамда бавосилга қарши дори сифатида қўлланилади, шунингдек, фармасевтикада қўлланилади. Доривор препаратлари Дамлама, кукун спиртли суви-Ақуа Cореандри спиритуоса. Меваси меъда ва бавосил касалликларида ишлатиладиган ҳамда ўт ҳайдовчи йиғма-чойлар таркибига киради. Тоғрайҳон ер устки қисми-Ҳерба оригани вулгарис. Лабгулдошлар оиласига киради. Ўсимлик тасвири. Бўйи 30-60 см бўладиган кўп йиллик ўт ўсимлик . Пояси бир нечта бўлиб, тик ўсади, юқори қисми шохланган, тўрт қиррали. Барглари чўзиқ тухумсимон, ўткир учли, текис ёки билинар-билинмас тишсимон қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида учидагиси рўваксимон гил тўпламини ҳосил қилади. Меваси- косачабарг билан бирлашган тўртта ёнғоқча . Қўлланиладиган қисми. Ер устки қисми.Уни ўсимлик гуллаганда йиғиб олинади ва соя эрда қуритилади. Ишлатилиши.Тиббиётда тоғрайхондан тайёрланган препаратлар ичак атонияси (ичакнинг бўшашиши, заифланиши) касаллигида ҳамда иштаҳа очувчи ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи дори сифатида ишлатилади. булардан ташқари, у балғам кўчирувчи дори сифатида ҳам қўлланилади. Ефир мойидан олинган тимол оғиз шиллиқ қаватини дезинфексия қилиш ва тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади. Download 36.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling