Блок 6 Мавзу: Шифобахш ичимликлар ва уларни тавсия этиш


Download 36.96 Kb.
bet4/9
Sana25.10.2023
Hajmi36.96 Kb.
#1719364
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.6 блок

Жағ-жағ ер устки қисми
Ўсимликнинг номи. Жағ-жағ(ачамбити)-Cапселла бурса посторис Медиc.;
Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимлик гуллаши ва меваси етилиш даврида илдизи билан суғуриб олинади .илдизини(ба`зи илдиз олди барглари билан) ташлаб юбориб,қолган қисмини соя жойда қуритилади.
Ишлатилиши. Жағ-жағ ўсимлигининг препаратлари туққандан кейин ва бачадон касалликларида қон оқишини тўхтатиш учун ҳамда бачадон заифлашганда уни тонусловчи восита сифатида ишлатилади.
Доривор препаратлари. Дамлама суюқ экстракт
Доривор валериана илдизпояси билан илдизи -ҳизомата cум радиcибус валериане.
Ўсимликнинг номи . Доривор валериана –Валериана оффиcиналис, Валерианадошлар оиласига киради.
Махсулот тайёрлаш. Ёввойи ҳолда ўсадиган валериананинг мевалари пишиб тўкилгандан сўнг еростки қисми ковлаб олинади. Плантатсияларда ўстириладиган валерианани эса эса иккинчи йили махсус конструксияли, ”валериана плуги “ ёрдамида ковлаб олинади
Валериананинг илдизи ва илдизпояси ҳўллигидаа ҳидсиз ва оқиш бўлиб, қуритилгандан сўнг қўнғир рангга айланади ҳамда махсус валериана ҳидигаега бўлади. Бу ўзгаришлар қуритиш даврида юз бергн ферментатсия жараёни натижасидир. Маҳсулотни қуритиш ёки сақлаш вақтида уни мушукдан эҳтиёт қилиш керак. Чунки у валериана илдизига жуда ўч бўлади.
Ишлатилиши. Валеиана препаратлари нерв системасини тинчлантириш (уйқусизликда, нерв қўзғалиши даврида ва бошқа касалликларида)ҳамда юрак фаолиятини тартибга солиш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари Дамлама, настойка, қайнатма, ефир валериан настойкаси, қуруқ экстракт, валидол (таблетка ёки эритма ҳолида чиқарилади). Валериана настойкаси юрак касаллигида ишлатиладиган кардиовален ва бошқа препаратлари таркибига киради. Валериананинг маҳсулоти нерв системасини тинчлантирувчи ва меъда касалликларида ишлатиладиган чой-йиғмалар таркибига киради.
Мойчечак ўсимлигининг гули-Флос чамомиллае
Ўсимликнинг номи. Оддий ёки доривор мойчечак-Матриcария реcутита: Астрагулдошлар-Астераcеае оиласига киради.

Download 36.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling