Blue Curve

Download 186.21 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi186.21 Kb.
#1165037
Bog'liq
1-машгулот

C++ ТИЛИДА ДАСТУРЛАШ АСОСЛАРИ. Асосий тушунчалар

(С) Ф. Қораевнинг дастурлаш мактаби, 2022 й.

КОМПЬЮТЕР НИМА?

Компьютер - катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва маълум дастур асосида қайта ишлаш учун мўлжалланган қурилмадир.

Бошқа қурилмалардан фарқли ўлароқ компьютер аппарат (жисмоний, ушлаб кўриш мумкин бўлган ) таъминот ва дастурий таъминотдан ташкил топади.

Зарур дастурий таъминотни ўрнатиш орқали компьютердан исталган мақсадда, исталган масалани ечишда фойдаланиш мумкин.

Қўлингиздаги смартфон ҳам аслида компьютер ҳисобланади

Компьютернинг дастурий таъминоти

  • Амалий дастурий таъминот: матн муҳаррири, электрон жадвал дастури, график муҳаррир, веб-браузер ва турли веб-иловалар ва шунингдек бошқалар дастурлар.
  • Тизимли дастурий таъминот. Аввало Windows, Linux, iOS каби операцион тизимлар, антивирус дастурлари
  • Дастурий таъминот яратиш тизимлари. Транслятор ва интерпретаторлар, линкер, дебаггер, профайлер.

Компьютер дастури нима?

Юқорида айтганимиздек, компьютерни дастурий таъминотини ўзгартириш орқали уни исталган масалани ечиш учун қўллаш мумкин. Хўш компьютер дастури нима?

Компьютер — ижрочи. У дастурда ёзилган буйруқларни гап-сўзсиз бажаради. Албатта компьютер дастурни бажара олиши учун, дастур компьютерга тушунарли бўлиши керак, яъни компьютер тилида ифодаланган бўлиши керак. Компьютер эса, сиз биласиз, фақат иккилик коддаги буйруқларни бажара олади. Афсуски иккилик кодлардаги буйруқлар инсон учун тушунарсиз, бунинг устига бу буйруқлар жуда оддий амаллардан иборат. Шунинг учун машина кодларида дастурлаш игна билан кудук казишдек гап.

Дастурлаш тиллари

Муаммонинг ечими – юкори даражали дастурлаш тилларидан фойдаланиш. Юкори дастурлаш тилида алгоритм инсон учун тушунарли булган тарзда ифодалаш мумкин. Лекин уни компьютер тушунмайди. Уни машина тилига утказиш талаб этилади. Бу ишни компилятор деб аталувчи махсус дастур бажаради

С++ тилидаги биринчи дастур

С++ да дастлабки дастурни ёзишдан олдин, баъзи бир нарсаларни аниклаштириб оламиз.
Хар кандай дастур маълумотларни кайта ишлаш учун мулжалланган. Кайта ишланадиган маълумотлар компьютернинг оператив хотирада жойлаштирилиши керак. Маълумотларни бирор усулда оператив хотирага ёзиш/жойлаштириш маълумотларни киритиш (укиш) дейилади. Одатда маълумотларни клавиатурадан, ташки хотира курилмасидаги файлдан, тармок картасида ва бошка курилмалардан укиш мумкин.
Шунингдек, кайта ишланган маълумотларни ташки курилмага узатиш лозим булади. Бундай холатда биз маълумотларни чикариш (ёзиш) хакида гапирамиз. Масалан маълумотларни когозга чикариш (босмалаш), файлга чикариш (файлга ёзиш), дисплейга чикариш (акс эттириш) мумкин.
С++ тилида маълумотларни киритиш ва чикариш учун «маълумот окимлари» дан фойдаланилади. Маълумот окимлари - бу абстракт тушунча булиб, ташки курилма ва оператив хотира уртасидаги алока каналини англатади.

Чапдаги расмда C++ тилидаги оддий дастур келтирилган. Келинг, уни батафсил урганиб чикайлик
1-сатр. Хар кандай дастур маълумотларни кайта ишлайди.
Download 186.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling