Боб. ЎЙинлар назарияси ва ўзаро ҳамкорликларни моделлаштириш 39


Download 60.05 Kb.
bet1/6
Sana24.03.2023
Hajmi60.05 Kb.
#1293866
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi


  1. боб. ЎЙИНЛАР НАЗАРИЯСИ ВА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКЛАРНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ 39

    1. Ўйинлар назариясининг асосий тушунчалари 39

    2. Мувозанат турлари ва уларни излаш йўллари 40 3.3. Ўйинлар назарияси таянч моделларининг таснифи 42



Кириш
Ҳар қандай жамият институционал муҳитини ташкил этувчи маълум институтлар доирасида фаолият юритади ва ривожланиб боради.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилидан бошлаб, беш тамойил асосида1 босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараѐнида ижтимоийиқтисодий ҳаѐтнинг барча соҳаларида ўзгаришларга эришилди, иқтисодиѐтнинг янги хўжалик юритувчи субъектлари – йирик акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялар ва хусусий мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар барпо этилди. Шу билан бирга улар фаолият юритиши шартларини белгилаб берувчи расмий қоидалар (конституция, қонунлар, фармонлар ва б.) ҳамда миллий қадриятлар, урф-одатлар ва бошқа норасмий нормаларни ўз ичига олган институционал муҳит ҳамда мамлакат иқтисодиѐтининг институционал таркиби яратилди. Бу жамиятда мулкчилик, ишлаб чиқариш ва тақсимот муносабатларининг такомиллашуви, моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга кучли таъсир кўрсатади.
Шу боис яратилган институционал муҳитни кучайтириш, иқтисодиѐтнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур. Институционал иқтисодиѐт, шубҳасиз, ана шундай воситалардан бири ҳисобланади.
Институционал иқтисодиѐт иқтисодий назария ва хўжалик амалиѐтини институционал ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигида ўрганувчи замонавий иқтисодий фикрларнинг илмий йўналишларидан биридир. Ушбу йўналиш Ғарб мамлакатлари иқтисодиѐтининг ривожланиши, талаб ва таклиф қонунларининг ишлаши, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳулқ-атвори, бозор ва маъмурий механизмларнинг фаолият юритиши, иқтисодий ўсиш ва шу каби бошқа бир қатор жараѐн ва ҳодисаларни ўрганишда кенг татбиқ этиб келинмоқда.
Шуни ҳисобга олган ҳолда ушбу фанни кенг ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев тасдиқлаган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси‖2да белгиланган устувор вазифаларни ҳал этиш, Ўзбекистон иқтисодиѐтида институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим услубий асос ҳисобланади ва мамлакатимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган чоралар мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда институционал иқтисодиѐт фани иқтисодий назариянинг узвий йўналиши сифатида дадил майдонга чиқди. Ушбу фан Белоруссия, Россия, Украина, Болтиқ бўйи ва бошқа ўтиш иқтисодиѐтига эга қатор мамлакатларнинг иқтисодиѐт йўналишида кадрлар тайѐрловчи олий ўқув юртларида кенг ўқитилмоқда ва мазкур фан бўйича кафедралар ташкил этилган.
Эътиборингизга ҳавола этилаѐтган ушбу дарсликда янги институционал назариянинг методологик асослари, асосий қоидалари, тамойиллари, ушбу йўналиш вакилларининг илмий қарашлари, жамиятдаги расмий ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш муаммосига ва норасмий институтларнинг ролига муҳим аҳамият берилган.
Шунингдек, дарсликда институционал иқтисодиѐтнинг тадқиқот усули сифатида ўйинлар назарияси ва моделлаштириш тавсифи, режа ва бозор институтлари фаолияти нормалари ҳамда шартномалар хилларига катта эътибор қаратилган. Трансакциялар ва трансакция харажатлари назарияси, трансформацион ѐндашувнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳамияти ҳамда таҳлилий усуллари, мулкчилик ҳуқуқлари ва мулк шаклларининг ривожланиши, давлат ва уй хўжалиги хиллари, фирмалар турлари ва улар фаолиятининг институционал асослари кенг ѐритилган. Дарсликда институтларни янги институционал муҳитга жорий этиш жараѐнларини ўрганишга катта ўрин берилган.
Ушбу дарслик Т.Веблен, Р.Коуз, Д.Норт, О.Уильямсон, Т.Эггертсон каби институционализм намоѐндаларининг жаҳонда тан олинган асарлари, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларининг сўнгги йиллар мобайнида чоп этилган, институционал иқтисодиѐт назарияси доирасидаги тадқиқотларнинг янги йўналишларини белгилаб берган А.Н.Олейник, Р.И.Капелюшников, В.М.Полтерович, В.Л.Тамбовцев, А.Е.Шаститко ҳамда мамлакатимиз олимлари Б.Ходиев, Х.Абулқосимов, А.Бекмуродов, А.Ваҳобов, Н.Жумаев, А.Расулев, Т.Шодиев, Ш.Шодмонов, Н.Юсупова, Р.Яушев, А.Қодиров, А.Хошимов, С.Ғуломов ва бошқаларнинг мулкчилик ҳуқуқи, институционал ислоҳотлар, трансакция ва шартномалар, хуфиѐна ва норасмий иқтисодиѐт назариялари билан боғлиқ илмий ишларига ҳамда мамлакатимизда амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий ислоҳотлар натижаларини илмий жиҳатдан умумлаштиришга асосланган.
Муаллиф ушбу дарсликни синчиклаб ўқиб, уни яхшилаш бўйича ўз фикрмулоҳазаларини билдирган профессор А.Бекмуродовга, профессор Т.Шодиевга, профессор Ҳ.Абулқосимовга, доцент Н.Ўрмонов ҳамда қўлланманинг компьютер матнини тайѐрлашга катта ҳисса қўшганлиги учун ―Институционал ва иқтисодий тадқиқотлар маркази‖ ходимлари М.Қораев ва Ё.Абдурахимоваларга самимий миннатдорчилик изҳор этади.
Дарсликнинг мазмун-моҳиятини янада бойитиш ва уни такомиллаштириш юзасидан билдирилган холисона фикрларни ТДИУга йўллаш мумкин.
III - боб. ЎЙИНЛАР НАЗАРИЯСИ ВА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКЛАРНИ

Download 60.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling