Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси


Тайёрлов усули ва куринишига кура ажратиш


Download 1.35 Mb.
bet5/108
Sana19.06.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1620522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси

Тайёрлов усули ва куринишига кура ажратиш. Керамика ва шиша маҳсулотларини тайёрлаш усули ишлов бериш хили, структураси, қаттик ва майда заррачаларнинг бир- бирига ёпишиб қолиши, сирланганлиги, юзасининг куриниши шакли ва ўлчами, ўтга чидамлилиги, кислотага бардошлилиги ва шунга ўхшаш бошқа факторлар асосида ҳам қисм, гуппа ва турларга бўлинади.
Тайёрлов усулига кўра, масалан, барча ўтга чидамли маҳсулотлар шликер ёки эритмадан қуйилган, пластик формовка қилинган, яримқуруқ прессланган, пластик бўлмаган кукунсимон массадан трамбовкаланган, тоғ жинси ва қуйма блоклардан арраланган буюмларга ажралади. Термик ишлов бериш хилига қараб эса ушбу маҳсулотлар куйдирилмаган (монолит буюм), куйдирилган (шамот) ва эритиб қуйилган (дераза ойнаси) маҳсулотларга бўлинади.
Машинасозлик керамикаси, шу жумладан, керамик инструментал материаллар олиш технологиясида ҳам тай­ёрлов усули ўта мушкул бўлиб, технологиянинг энг мураккаб ва масъулиятли жараёнлардан бири ҳисобланади. Уларда тайёрлов усули, асосан уч гуруҳга ажралади. Биринчи усулда совуқ ҳолатда пресслаш ва куйдириш орқали маҳсулотни жипслаш содир булади. Иккинчи усул иссиқ пресслаш усу­ли деб номланади. Учинчи усулда керамик кукун иссиқ изостатик пресслашга дучор булади. Техникада биринчи ва учинчи усулларнинг биргаликда ишлатилиши ва шу орқали тайёр буюмнинг хоссаларини тургун ҳолатга келтириш ҳам маълум. Иккинчи ва учинчи усуллар биринчи совук колиплаш усулидан улароқ катта тежамкорликка олиб келиши мумкин, чунки бу ҳолатларда куритиш ва куйди­риш жараёнларига муҳтожлик колмайди.
Куйида кукунлар оркали керакли керамика моддалари олиш буйича мавжуд усуллар ҳакида фикр билдирилади. Энг куп таркалган усул печь синтези усули булиб, у ёпиқ ҳажмли реакторларда олиб борилади. Иккинчи усул узи таркҳалувчан юҳори температурали синтез булиб, у реак­ция жараёнида экзотермик иссикдикнинг ҳосил булиши- га асосланган. Учинчи усул плазмали технология ёки плаз- макимё синтези номи билан аталади.
Шиша мах,сулотлари асосий жараёнлардан бири—ку- йиш усулига кура тортиб (чузиб) тайёрланган, прокат (про­катка) килинган ва сайқал (полировка) берилган шиша- ларга ажратилади. Улар куйиш жараёнидаги ишлов бериш усулига кура, куйма бадиий безакланган, накдиланган, силликутанган, эмаль буёклар билан бадиий ишлов берил­ган буюмлардан ташкил топган.
Синдириб курилган юзанинг куриниши (структураси) буйича барча буюмлар иккига майда толали тузилишга ва йирик толали тузилишга эга булган буюмларга ажрала- ди. Бундай йусинда классификациялаш айниқса нафис ва дагал керамика буюмлари учун хос. Куйиш жараёнида к;ат- тиқ майда заррачаларнинг бир-бирига ёпишиб колишига кура ҳам буюмлар танаси тош котиб крлган ва танаси ғовак- лиларга ажралади. Танаси ғовак буюмлар нур таъсирида ялтирамайди, юзаси хира ва ерсимон тусга эга булади. Танаси тош кдтиб долган буюмлар эса мустаҳкам, ялтироқ чиганоксимон юзага эга, очиқ ва туташган ғовакларсиздир. Керамика буюмлари, шунингдеқ сирланган ва сирланмаган булишлари мумкин. Ташқи муҳит таъсиридан саьутниш ва декоратив тус бериш учун буюмлар (масалан, сопол ва чинни, ички ва Ташқи пардозлаш плитка- лари, юзали гишт ва канализация кувурлари) сир билан крпланган.
Баъзи бир ҳолатларда буюм юзасининг куриниши, геометрик шакл ва улчами ҳам классификациялашга сабабчи булади. Юзанинг табиатига кура барча шиша маҳсулотлар куйидаги группаларга булинади:
Яхлит юзали буюмлар (дераза, ойна, плитка, шиша блоклар, раковина, ванна, кувур ва ҳоказо); кия (нишаб) юзали буюмлар (линзали ботиқ ойна); тулқин юзали буюмлар (томга ёпиладиган шиша, тарнов-шиша); нақш юзали шиша буюмлар (шиша эшик полотноси, биллур, гилам- мозаика плитаси); сертола юзали буюмлар (шиша тулдир- гич, иссиқлик ва товушни изоляция килувчи шиша мато); армировкали юзага эга буюмлар (армировкаланган курилиш шишаси).Утга чидамли материаллар эса шакли ва улчамига кура «турри» ва «клинли» норм ал ғишт ва оддий, мураккаб, ута мураккаб ва йирик блокли шаклдор буюмларга ажра- гилади. Яна улар юқори температурага чидамлилик нуқтаи назаридан ҳам уч турга — утга бардошли (1850—2040 К). юқори утга бардошли (2040—2270 К) ва ута юкрри утга бардошли (2270 К дан юқори) булиши мумкин.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling