Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси


Бир жинсли тайёр моддани кдпиплаш


Download 1.35 Mb.
bet9/108
Sana19.06.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1620522
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   108
Bog'liq
Боб керамика ва шишалар кимёвий технологияси

Бир жинсли тайёр моддани кдпиплаш. Керамика ва утга чидамли материаллар яримкурукусул кукуни, пластик усул массаси. шликер ёки эритма махсус асбоб ва машиналар ёрдамида крлиплаб олинади. 7-12 % намликка эга булган яримкуруқ кукун бир ёки икки томонлама бир погонали ёхуд куппогонали усулларда 20-40 МПа босимда прессланади. Пресслаш жараёни тирсак дастали, фрикцион, ротацион ва гидравлик прессларда бажарилади. 18-25 % нам­ликка эга пластик массани пресслаш 1-2 МПа босимда лентасимон ёки штамповка прессларида амалга оширила­ди. Одатда масса пресс ичида шнек ёрдамида сурилади ва зичланади. Пресс мундштукидан узлуксиз чикаётган брус кесадиган курилманинг пулат симлари ёрдамида кесилиб, берилган улчамдаги ғишт ҳосил қилинади. Штамповка пресс­ларида жараён даврий бажарилгани сабабли кесадиган курилмага .ҳожат крлмайди. Бу пресслар жуда унумдор булиб соатига 10 минг, ҳатго ундан куп маҳсулотни колиплаш имкониятини беради. Сопол-чинни каби буюмлар олишда) ҳам юқорида намлиги қайд этилган массалар ишлатилади, аммо колиплаш жараёни кулланилаётган машина ва асбоблар турига кура бошкачароқ утади.
Шиша ва ситалл маҳсулотлари ишлаб чикарииида колиплаш жараёни керамика ва утга чидамли материал­лар олиш технологиясидан улароқ асосий термик опера­ция эритиш жараёнидан сунг амалга оширилади. Колип- лаш кул ва машиналар ёрдамида тортиб чузиш, куйиш, прокатлаш, пресслаш, пуфлаш усулларида бажарилади. Масалан, дераза ойнаси вертикал ва горизонтал йуналишда чузиладиган машиналарда тайёрланади. Бу машиналарда узлуксиз шиша лентаси эритмага туширилган «цайиҳча» номли кдлипловчи мосламанинг тирқиши оркали тортиб чузилади ватешикли улчамларда калинлиги 2-6 мм булган варакугар куринишида қирқиб олинади. Узлуксиз шиша лентасини к.айикча усулисиз эркин ҳолда ҳам чузиб олиш мумкин. Бу усулда шиша массаси бошқа модда билан алоқа булмагани сабабли ҳаво пуфакчалари, қилсимон чи­зик ва хира нукта каби нуҳсонлардан холи булади.
Шиша ва ситалл шихтаси эришидан олдин (баъзи ҳолатларда) кдлипланиб майда-майда дона - гранулалар ҳосил қилинади. Куруқ усулда портландцемент ишлаб чикариш жараёнида ҳам ана шундай доналар тешикли пресс, махсус барабан ёки товоқсимон донадорлаштиргичларда тайёрланади. Бу билан шиша шихтаси ёки цемент унининг чикит газлар билан куп микдорда учиб чиқиб кетишига барҳам берилди. Натижада печь нормал ишлайди ва иш унумдорлиги ошади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling