Боғ ва узумзорларни суғоришда сув тежовчи технологияларни қЎллаш


Download 198.48 Kb.
Pdf ko'rish
Sana26.12.2022
Hajmi198.48 Kb.
#1066944
Bog'liq
NAMUNA



БОҒ ВА УЗУМЗОРЛАРНИ СУҒОРИШДА СУВ ТЕЖОВЧИ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
 
Аннотация. Боғ ва узумзорларда тиндирилмасдан, лойқалиги 2,5-3 кг/м

гача бўлган сув билан суғорганда, суғориш суви 45 % га тежалиши, бунда 
анъанавий суғоришда 4200 м

/га сув ишлатилган ҳолда тадқиқот давомида 
томчилатиб суғоришда сув сарфи 2500 м

/га ни ташкил этди ва минерал 
ўғитлар сарфи 50 % га қисқарди, суви билан озуқа ва ўғитнинг берилиши, 
коллектор-зовур тармоқларига ҳамда ерларни текислаш ишларига эҳтиёж 
йўқлиги, фойдаланишнинг ва таъмирлаш-тиклаш ишларининг оддийлиги
тупроқ ва сув эрозиясига йўл қўйилмаслиги каби натижалар олинди.
Калит сўзлар: суғориш, томчилатиб суғориш, суғориш усуллари, 
лойка сув, ер ости суви, сув ресурслари, шўрланиш, илдиз, буғланиш, 
агротехника, сув танқислиги, сув тежаш технологиялари. 
Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилга бориб 39 млн. нафардан ошиши ва 
иқлим ўзгаришлари туфайли Ўзбекистоннинг сув ресурслари 7 млрд. м
3
га 
камайиши кутилмоқда. Бунда йиллик сув ресурслари 44 млрд. м
3
ва натижада 
аҳоли жон бошига 1130 м
3
миқдорида сув тўғри келиши башорат 
қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 
октябрда «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни 
рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 
ПҚ – 4499 - сонли қарорида 2020 йил 1 - январдан сув тежовчи суғориш 
технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
тартиби белгиланган. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинган 
ҳар бир гектар учун 8 млн. сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган. Бухоро
вилоятининг ўтлоқи аллювиал, механик таркибига кўра оғир қумоқ 
тупроқлари, сизот сувлари сатҳи 1,5–2,0 м, минерализацияси 1,0–3,0 г/л 
бўлган шароитларида боғ ва узумзорларни томчилатиб суғориш усулидаги
илмий асосланган суғориш тартиби ҳамда уларнинг ўсиб, ривожланиши,


ҳосилдорлигига таъсири ўрганиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб 
чиқишдан иборат. 
Тажриба даласининг ўтлоқи аллювиал, механик таркибига кўра оғир
қумоқ тупроқлари, сизот сувларининг сатхи 1,5–2,0 м, минерализацияси 
1,0–3,0 г/л бўлган шароитида боғ ва узумзорларни лойка сувдан томчилатиб
суғориш усулидаги илмий асосланган суғориш тартиби ишлаб чиқилди 
ҳамда уларнинг дарё сувини тежаши ва сув танқислигиннинг салбий 
оқибатларни камайтиришдаги самарадорликлари аниқланди; 
Сув танқислиги шароитида сув ресурсларини иқтисод қилиш, 1 м
3
дарё 
суви самарадорлигини ошириш мақсадида суғоришда томчилатиб суғориш 
технологиясини қўллаш, уларнинг боғ ва узумзорларнинг ўсиб, 
ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш долзарб ҳисобланади

гектар майдонда интенсив боғларни томчилатиб суғориш 
технологиясини лойқа оқар сув билан суғориш тажрибада амалга оширилди. 
Ҳозирга қадар томчилатиб суғориш усули фақат тоза тиндирилган сувдан 
фойдаланиб суғориш ишлари олиб борилаётганлигини ҳисобга олсак, лойқа 
сув билан тўғридан – тўғри томчилатиб суғориш ишларини бажариш 
амалиётда биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Тажрибалар давомида сув 
миқдори 40 % га иқтисод қилинди, агар оддий усулда суғорилганда сув 
сарфи 4200 м
3
/га ни ташкил қилган бўлса, томчилатиб суғорилганда сув 
сарфи 2500 м
3
/га тенг бўлди. Минерал ўғитлар одатдагига нисбатан 52 % 
иқтисод қилинди. Тажриба даласида вегетация мавсуми бошида сизот 
сувларининг ўртача сатҳи 194-198 см ни ташкил қилган бўлса, вегетация 
даврининг ўрталарида, яъни июл ва август ойларида сизот сувларининг сатҳи 
175-181 см атрофида бўлди. Тупроқнинг ҳажмий оғирлиги ҳайдаладиган 0-30 
см қатламда 1,31 г/см
3
ни, ҳайдoв ости (30-50 см) қатламда 1,39 г/см
3
ва 0-100 
см қатламда 1,40 г/см
3
ташкил қилди. Тупроғининг чекланган дала нам 
сиғими бўйича олинган натижаларга кўра, тупроқнинг 0-50 см қатламида 
тупроқ массасига нисбатан 19,5 % ташкил қилган бўлса, тупроқнинг 0-100 см 
қатламида чекланган дала нам сиғими қуруқ тупроқ оғирлигига нисбатан 


19,8 % ни ташкил этди. Томчилатиб суғорганда сув бериш 10 марта амалга 
оширилди, суғориш меьёрлари гектарига 240-260 м
3
сув қўйиб суғорилди, 
мавсумий суғориш меьёри 2450 м
3
/га ни ташкил қилди ёки назорат 
вариантидагига нисбатан 1550 м
3
/га кам миқдорда сув сарфланди.
Томчилатиб суғориш усулини қўллаш ва бу усулда тупроқнинг суғоришдан 
олдинги намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-60 % ушлаб туриб, 240-260 
м
3
/га суғориш меъёрлари ҳамда 2450 м
3
/га мавсумий суғориш меъёрлари 
билан суғориш тавсия қилинади. Тупроқнинг ҳайдалма қатлами юмшоқ 
ҳолда сақлаб туради. Далада сувнинг оқова ва фильтрация учун 
йўқотишларга йўл қўйилмайди, турли нишабли ерда ҳам тупроқнинг бир хил 
намланиши таъминланди. Суғоришни кам меъёрларда қўллаганда ҳам 
кўчатнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашади.
Reference 
1. 
J.Fazliyev. «TECHNOLOGY OF THE DRIP IRRIGATION USE IN 
GARDENS AND VINEYARDS» Путь науки The way of science international 
scientific journal № 11 (57), 2018 
2. 
Karimov G’,. Fazliyev J “Automation of intensive garden seedlings’ drip 
irrigation” Молодой учёный Journal № 10 (90) / 2015
3. 
Fazliyev J. “
Drip irrigation technology in gardens”
Интернаука. 
Science 
Journal № 7(11) 
April
2017. 

Download 198.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling