Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


"Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти


Download 0.51 Mb.
bet116/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти

004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти шартномага мувофиқ комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар, консигнантлар фойдаланади.


Комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарлар ушбу счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.
Таҳлилий ҳисоб товарларнинг турлари ва комитент корхоналар бўйича юритилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Комиссияга ва консигнацияга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар акс эттирилган



004




Юкхат

2

Комиссияга қабул қилинган товарларнинг сотилганлари ҳисобдан чиқарилган






004

Билдирги

3

Комиссияга ва консигнацияга олинган товарларнинг сотилиши акс эттирилган:









Комиссия шартномаси, консигнация шартномаси, билдирги, ҳисобварақ-фактура






- комиссион тақдирлаш суммасига



4010

9030







- консигнант ёки комиссионерга ўтказилиши лозим бўлган комиссион ва консигнацион товар қийматига



4010

6990







- комиссион тақдирлаш суммасидан аниқланадиган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун)



4010

6410




4

Комиссионер, консигнатор олдидаги қарз қопланган



6990

5110

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма



005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти

005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти пудратчи корхоналар томонидан ўрнатиш учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.


Ускуналар мазкур счётда буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling