Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича


Download 0.51 Mb.
bet45/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича
бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг
(4500) боғланиши

Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича амалга оширилган бўнак тўловлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар мақсадли давлат жамғармалари ва суғурта бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун алоҳида счётлар очиши мумкин.


Ҳисоб қуйидаги счётларда юритилади:
4510 "Суғурта бўйича бўнак тўловлари";
4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари".
Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тариқасида тўланган суммалар ҳисобга олинади.
Кредитида эса 6510 "Суғурта бўйича тўловлар", 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счётларининг дебети билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Мол-мулк ва ходимлар суғуртаси бўйича бўнаклар ўтказилган



4510

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар



2

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича бўнаклар ўтказилган



4520

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар



3

Мол-мулк ва ходимлар суғуртаси тўловлари бўйича якуний ҳисоб-китоблар акс эттирилган



6510

4510

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари



4

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар акс эттирилган



6520

4520

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари



5

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари ва суғурта бўйича умидсиз дебиторлик қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган



4910

4510-4520

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори



6

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари ва суғурта бўйича умидсиз дебиторлик қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилган



9430

4510-4520

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори






Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling