Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга
Download 0.51 Mb.
|
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (8600) боғланиши Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий"; 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли". Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 "Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар"га нисбатан контрпассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали умумий суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади. Ушбу счётларнинг дебетида эмитент томонидан сотиб олинган оддий ва имтиёзли хусусий акцияларнинг қиймати ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Масъулияти чекланган жамиятлар, ширкатлар ва бошқа мулк шаклларига эга корхоналар сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)дан корхона томонидан бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун белгиланган тартибда сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling