Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга
Download 0.51 Mb.
|
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (4400) боғланиши Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар солиқлар ва йиғимларнинг турлари бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун қуйидаги алоҳида счётларни очишлари мумкин: 4410 "Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари"; 4411 "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ бўйича бўнак тўловлари"; 4412 "Мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари"; 4413 "Қўшилган қиймат солиғи бўйича бўнак тўловлари" ва бошқалар. Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, бўнак тариқасида тўланган солиқлар суммаси, жумладан харид қилинган товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида ажратилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади. Кредит бўйича 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти билан боғланган ҳолда солиқлар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling