Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга


Download 0.81 Mb.
bet63/124
Sana06.05.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1434363
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (6200) боғланиши

Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар жорий кечиктирилган, жумладан вақтинчалик фарқлари оқибатида вужудга келган мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар";
6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар";
6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар";
6240 "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар";
6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар";
6290 "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар".
6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича корхонанинг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан чегирма билан харид қилинганда, яъни номинал қийматидан арзон олинганда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси мазкур счётнинг кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланади ва 6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади.
6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 "Тўланадиган облигациялар" (қисқа муддатли) ёки 7830 "Тўланадиган облигациялар" (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланади ва 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади.
6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши, журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг дебетидан 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" ва 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6240 "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" счётида ваколатли ҳокимият органларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" счётининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётидан 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счёти 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счёти билан боғланади.
6290 "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар" счётида корхонанинг 6210-6250 счётларда кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling