Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга


Download 0.81 Mb.
bet87/124
Sana06.05.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1434363
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга
олувчи счётларнинг (8300) боғланиши

Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга олувчи счётлар корхона устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8310 "Оддий акциялар";
8320 "Имтиёзли акциялар";
8330 "Пай ва улушлар".
Устав капитали - бу таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани барпо этишда унинг мулкига қўйган ҳиссалари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни корхона ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ равишда таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тартибга солинади.
Устав капитали счёти бўйича сальдо унинг таъсис ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган ҳажмига мувофиқ бўлиши лозим. Корхона устав капиталининг ҳар қандай кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятларида акциядорлик капитали ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборот оддий акциялар бўйича 8310 "Оддий акциялар" счётида, имтиёзли акциялар эса - 8320 "Имтиёзли акциялар" счётида шакллантирилади. Агар корхона акциядорлик жамиятидан фарқланадиган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда (масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, хусусий корхона, давлат корхонаси ва ҳоказолар) ташкил этилган тақдирда, устав капиталининг миқдори 8330 "Пай ва улушлар" счётида рўйхатга олинади.
Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, жамият иштирокчилари жамият давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар ҳар бир иштирокчи ўзининг жамият устав жамғармаси (капитали)да таъсис ҳужжатлари билан қайд этилган улушининг камида 30 %ини киритишга мажбур, жамият иштирокчилари ўз бадалларининг қолган қисмини таъсис ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда киритишлари мумкин ва ушбу муддат жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. Жамият иштирокчиси томонидан тўлиқ бадал киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling