Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Қўшилган капитални ҳисобга олувчи


Download 0.81 Mb.
bet89/124
Sana06.05.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1434363
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Қўшилган капитални ҳисобга олувчи
счётларнинг (8400) боғланиши

Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни, яъни акциялар бошланғич сотилишида номинал қийматидан юқори баҳоларда олинган даромадни, шунингдек устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқлари суммаларини умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8410 "Эмиссия даромади";
8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи".
8410 "Эмиссия даромади" счёти акцияларни бошланғич сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Мазкур счётнинг кредитида маблағлар келиб тушиши, дебети бўйича - сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни қоплаш учун маблағлардан фойдаланиш ҳисобга олинади.
Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқлари 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади. Таъсисчилар томонидан чет эл валютасида киритиладиган қийматликларни баҳолашда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи ушбу счётнинг кредитида, манфий курс фарқи эса - дебетида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришда манфий курс фарқи суммасининг мусбат курс фарқи суммасидан ошиши 9620 "Валюта курс фарқларидан зарарлар" счёти дебетига киритилади. Курс фарқларининг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган устав капиталидаги таъсисчилар улушини ўзгартирмаслик имконини беради.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни




Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling