Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни


Download 0.51 Mb.
bet24/120
Sana04.09.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1672619
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ

Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни
ҳисобга олувчи счётларнинг (1500) боғланиши

1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счёти айланма маблағларга тааллуқли товар-моддий қийматликларни тайёрлаш ва харид қилиш тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу счётни қўллаш тавсия тусига эга бўлиб, товар-моддий қийматликларни харид қилиш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари уларнинг қийматида аҳамиятли даражада бўлган корхоналарда мақсадга мувофиқдир. Мазкур счётдан фойдаланадиган корхона ўзининг ҳисоб сиёсатида уни қўллаш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаши жоиз.


1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг дебетида моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси акс эттирилади. Бунда у ёки бу қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ҳамда корхонада материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва ҳоказо бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг кредитида харид қилинган қийматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётига ҳисобдан чиқарилади.
Ой охирида 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидаги қолдиқ тайёрланган ва харид қилинган, шунингдек йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликлар омборга кирим қилинмасидан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади.
Ушбу счётдан фойдаланмайдиган корхоналар товар-моддий қийматликлар келиб тушишини бевосита товар-моддий қийматликларни ҳисобга олиш счётларида акс эттирадилар.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling