Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Download 0.51 Mb.
bet21/120
Sana04.09.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1672619
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ

II БОБ. СЧЁТЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ
II қисм. Жорий активлар

II бўлим. Товар-моддий захиралар


III бўлим. Келгуси давр харажатлари
ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми
IV бўлим. Олинадиган счётлар - жорий қисми
V бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли
инвестициялар ва бошқа жорий активлар
II БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР

Материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг (1000) боғланиши


Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (1100) боғланиши
Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни
ҳисобга олувчи счётларнинг (1500) боғланиши
Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (1600) боғланиши
Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётларнинг (2000) боғланиши
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (2100) боғланиши
Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (2300) боғланиши
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (2500) боғланиши
Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (2600) боғланиши
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (2700) боғланиши
Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2800) боғланиши
Товарларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2900) боғланиши
II бўлим счётлари қуйидагилар мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган:
- ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишлар бажарилишида ва хизматлар кўрсатилишида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар захиралари, ёнилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар захиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши;
- тайёр маҳсулотлар;
- корхонанинг оддий фаолияти жараёнида сотиш учун мўлжалланган товарлар.
III бўлимда келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмини ҳисобга олувчи счётлар гуруҳланган. Ушбу счётларда корхонанинг мазкур ҳисобот даврида амалга оширилган, бироқ келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли харажатлари ҳисобга олиниши лозим. Улар корхонада белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши керак.
Ҳисобварақлар режасида бундай харажатлар олдиндан тўланган ижара, газета ва журналларга обуна, бўнак тариқасида тўланган суғурталардан иборат бўлади. Бироқ ушбу рўйхатни:
- тоғ-кон тайёрлов ишлари, мавсумий тавсифга эга бўлганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни тайёрлаш ишлари;
- янги ишлаб чиқариш, мосламалар ва агрегатларни ўзлаштириш;
- ерларни тиклаш ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
- йил давомида асосий воситалар таъмирланиши бир маромда амалга оширилмаслиги (агар корхона таъмирлаш фондини ташкил этмаса) билан боғлиқ харажатлар билан тўлдириш мумкин.
IV бўлимда жорий дебиторлик қарзларини, яъни 12 ой мобайнида қайтарилиши лозим бўлган дебиторларнинг қарзларини ҳисобга олувчи счётлар жамланган.
Энг аввало, ушбу счётларда харидорлар ва буюртмачиларга юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича қарзлар, шунингдек ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам корхоналарнинг, турли жисмоний ва юридик шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича қарзлари, таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзлари, ходимларнинг берилган кредитлар ва заёмлар, келтирилган зарар бўйича дебиторлик қарзлари ва бошқа дебиторларнинг қарзлари ҳисобга олинади.
V бўлимда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар, яъни кассадаги, банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта счётларидаги, махсус счётлардаги пул маблағларини, қисқа муддатли инвестицияларни, турли бойликлар ва бошқа жорий активлар бузилиши натижасида келиб чиққан камомад ва йўқотишларни ҳисобга олувчи счётлар гуруҳланган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling