Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар


Download 0.51 Mb.
bet57/120
Sana04.09.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1672619
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ

Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар
ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг
(5900) боғланиши

Бошқа активларни ҳисобга олувчи счётлар камомадлар суммалари ҳамда моддий ва бошқа қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар (жумладан, пул маблағлари)ни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва инвентарлаш жараёнида, шунингдек пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олиниши назарда тутилмаган, бироқ корхонанинг мулки бўлган бошқа жорий активларнинг камомад суммалари ва бузилишидан йўқотишлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:


5910 "Камомадлар ва қийматликлар бузилишидан йўқотишлар";
5920 "Бошқа жорий активлар".
5910 "Камомадлар ва қийматликлар бузилишидан йўқотишлар" счётининг дебетида, товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар ҳамда асосий воситалар ва бошқа активлар сотилиши ва бошқа чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счёт кредити билан боғланган ҳолда:
а) етишмаётган ёки тўлиқ бузилган товар-моддий қийматликлар бўйича - уларнинг ҳақиқий таннархи;
б) етишмаётган ёки тўлиқ бузилган асосий воситалар бўйича - уларнинг қолдиқ қиймати (бошланғич қийматидан ҳисобланган амортизация чегирилган);
в) қисман бузилган моддий қийматликлар бўйича - аниқланган йўқотишлар суммаси ва ҳоказолар акс эттирилади.
5910 "Камомадлар ва қийматликлар бузилишидан йўқотишлар" счётининг кредитида:
а) қийматликларнинг табиий йўқотилиш меъёридан ортиқ камомади, бузилишдан йўқотишлар, ўғирланган қийматликларнинг аниқ айбдорлари аниқланганда - 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар", 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётларининг дебетига;
б) қийматликларнинг табиий йўқотилиш меъёридан ортиқ камомади, бузилишдан йўқотишлар, ўғирланган қийматликларнинг аниқ айбдорлари мавжуд бўлмаганда ва асосланмаган даъволар натижасида судларнинг рад жавоби бўлган тақдирда - 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Инвентарлаш жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида низом (2004 йил 10 мартдаги ЎзР МВнинг 37-сон, ДСҚнинг 2004-26-сон, МАИМҚВнинг 20/1-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 6 апрелда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) товар-моддий қийматликларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва уни инвентарлаш пайтида камомади ва ортиқчаси аниқланганда уларни ҳисобга олиш тартибини мувофиқлаштирувчи асосий меъёрий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling