Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9100) боғланиши Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи"; 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи"; 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи"; 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш"; 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар". Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар сотилганда, сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархи 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи", 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи", 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счётларининг дебетида харажатлар, тайёр маҳсулотлар (2800), товарлар (2900)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9110-9130 счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш корхонада қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисоб усулига боғлиқ. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб харажатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш" счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗни инвентарлаш ўтказилгандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентарлаш натижасида ТМЗ мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счётдир. Қайд этилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счётининг қолдиғи 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ўтказилиши орқали ёпилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling