Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга


Download 0.51 Mb.
bet30/120
Sana04.09.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1672619
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ

Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (2500) боғланиши

2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётида умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади. Бундай харажатлар:


- машина ва ускуналарни ушлаб туриш ва ишлатиш бўйича харажатлар;
- ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари;
- ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситаларни таъмирлаш бўйича сарф-харажатлар;
- ишлаб чиқариш мол-мулкининг суғуртаси бўйича сарф-харажатлар;
- ишлаб чиқариш хоналарини иситиш, ёритиш ва ушлаб туриш бўйича сарф-харажатлар;
- ишлаб чиқариш хоналари, машина ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бошқа ижара воситалари учун ижара ҳақи;
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларига тўланадиган меҳнат ҳақи;
- ишлаб чиқариш тавсифига эга бўлган бошқа харажатлардан иборат.
Умумишлаб чиқариш харажатлари умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бевосита ва билвосита (умумишлаб чиқариш) харажатларидан иборат бўлган таннархининг тўғри ҳисобланиши корхона учун муҳим аҳамиятга эга. Билвосита харажатларни тақсимлашнинг муқобил усуллари мавжуд. Корхона ушбу усуллардан энг оқилонасини танлаб олиши лозим. Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари ўртасида тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсати билан белгиланади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling