Бож деганда нимани тушунасиз?


Қандай божларга компенсация божлари дейилади?


Download 17.72 Kb.
bet3/3
Sana05.05.2023
Hajmi17.72 Kb.
#1430474
1   2   3
Bog'liq
2- мавзуга кушимча

14. Қандай божларга компенсация божлари дейилади?
Компенсация божлари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

  • Ўзбекистон республикасининг божхона ҳудудига ишлаб чиқариш ёки олиб чиқишда бевосита ёки билмвосита субсидиялардан фойдаланган товарлар олиб кирилса, агар бундай олиб кириш Ўзбекистон республикасидаги шунга ўхшаш товарларни ишлаб чиқарувчиларга моддий зиён етказса ёки етказиш хавфи туғдирса, ёхуд Ўзбекистон республикасида шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёки кенгайтиришга тўсқинлик қилса.

  • Божхона ҳудудидан ишлаб чиқариш ёки олиб чиқиш пайтида бевосита ёки билвосита субсидиялардан фойдаланилган товарлар олиб чиқилса, агар бундай олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси манфаатларига моддий зиён етказса ёки етказиш хавфи бўлса.

Ушбу божларнинг ставкалари Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир ҳолат бўйича махсус белгиланади ва уларнинг миқдори текширув натижасида аниқланган баҳонинг демпинг тарзида арзонлаштиришга субсидиялар ва аниқланган зарур миқдорига мутаносиб бўлиши керак.
КОМПЕНСАЦИЯ – қоплаш, рағбатлантириш ёки бир мажбурият тўловини иккинчиси билан тўлаш; бирон нарса учун тўланадиган пул, ҳақ, товон, бадал.
СУБСИДИЯ – иқтисодиётга бюджет орқали таъсир этиш воситаларидан бири бўлиб, қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажаратишдир. Шунингдек у:
-баҳони қувватлашнинг самараси усули. Давлат баҳолар ўратсидаги фарқни тўлайди;
- пул ёки натура кўрнинишидаги ёрдам, нафақа.
Download 17.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling