Бож деганда нимани тушунасиз?
Download 17.72 Kb.
|
2- мавзуга кушимча
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОЖ ставкаларининг қандай турлари бор
Бож деганда нимани тушунасиз? Бож (араб. Ўлпон, солиқ) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарларни ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов тури. Ўзбекистон Республикасида импорт божи, мавсумий бож ва алоҳида (махсус, демпингга қарши, компенсация) бож қўлланилади. Бож тарифи деганда нимани тушунасиз? Бож тарифи- божхона чегарасидан олиб ўтилаётган Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўпламидир. Бож олинадиган товарлар номи ва таснифи, бож ставкаси, уларни ҳисоблаш ва тўлаш усуллари, бож олинмай ўтказиладиган товарлар (буюмлар) рўйхати, шунингдек олиб келиш, олиб кетиш, олиб ўтиш (транзит) тақиқланган товарлар рўйхати кўрсатилади. Тариф-расмий белгаиланган ставка, йиғим, бирорта тўлов ставкалар тизими Масалан: транспорт тарифлари, алоқа бўйича божхона тарифлари БОЖ ставкаларининг қандай турлари бор? Ўзбекистон республикасида бож ставкаларининг қуйидаги турлари қўлланилади: Бож ундириладиган товарларнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда (%) ҳитсобланадиган адвалор ставкалар. Мисол: Тадбиркор шахс Белгиядан тижорат мақсадида Ўзбекистонга гиламлар олиб келмоқда, ушбу товардан бож ундиришимиз учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 66ғқароридан гилам учун белгиланган ставкани, яъни 30 % ни топамиз, бу гиламнинг божхона қийматидан 30 % импорт божи ундирилишини кўрсатувчи адвалор ставкадир. Бож ундириладиган товарлар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган хос ставкалар. Мисол: Тадбиркор шахс германиядан “Мерседесғбенс”ғ600 (двигател ҳажмиғ6000 куб. см) енгил автомобилини Ўзбекистонга олиб келмоқда. Ушбу автомобилни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда, акциз солиғини Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 500—сонли қарорида белгиланган, двигател ҳажми 3000 куб. См.дан юқори бўлса, 1 кўб см. Учун 3,1 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи ундиришни қўллаймиз. Бу товарнинг бирлиги учун яъни 1 куб. См.двигател ҳажми учун 3,1 АҚШ долларида кўрсатилган ставка хос ставкадир. Мисол: тадбиркор шахс Германиядан “Мерседесғбенс”ғ600 (двигател ҳажмиғ6000 куб.см.) енгил автомобилини Ўзбекистонга олиб келмоқда. Ушбу автомобилни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда акциз солиғини Ўзбекситон республикасиВазирлар Маҳкамасининг 500ғсонли қарорида белгиланган, двигател ҳажми 3000 куб.см.дан юқори бўлса, 1 кўб.см. учун 3,1 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи ундиришни қўллаймиз. Бу товарнинг бирлиги учун яъни 1 куб.см.двигател ҳажми учун 3,1 АҚШ долларида кўрсатилган ставка хос ставкадир. Божнинг адвалор ҳамда хос ставкаларнини ўз ичига оладиган аралаш ставкалар. Мисол: Юқоридаги мисолимизда кўрсатилган енгил автомобилдан импорт божини Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг 66ғсонли қарорида кўрсатилган, двигател ҳажми 3000 куб.см.дан юқори бўлган енгил автомобиллардан 30%, 1 куб.см.учун 3,0 АҚШ долларидан кам бўлмаган ставкалар қўланилади. Ушбу олинган ставкаларнинг қайси биридан божнинг миқдолри юқори чиқса, шу қиймат расмийлаштиришда фойдаланилади. Ушбу олинган 30% 1куб.см учун 3.0 АҚШ доллариғаралаш ставкалардир. 11. Мавсумий божлар деб қандай божларга айтилади? Мавсумий божлар Ўзбекистон Риспубликаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланиб, товарлар олиб кириш ва олиб чиқишни тезкор тартибга исолиш учун қўлланилади. Бунда бож тарифида назарда тутилган бож ставкалари қўлланилмайди. Мавсумий божлар улар белгиланган вақтдан эътиборан 6 ойдан ортиқ амал қилиши мумкин эмас. Download 17.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling