Савдо сиёсатининг моҳияти. Божхона тарифлари назарияси


Download 55.11 Kb.
bet1/5
Sana24.12.2022
Hajmi55.11 Kb.
#1059401
  1   2   3   4   5
Bog'liq
17 маъруза


САВДО СИЁСАТИ



    1. Савдо сиёсатининг моҳияти. Божхона тарифлари назарияси

Бирор мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятга бевосита ва билвосита аралашуви жараёни экспорт ва импорт ҳажми ва таркибига таъсир кўрсатиш орқали ички банддиликни таъминлаш, иқтисодий ўсишга эришиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тўлов балансини яхшилаш ҳамда валюта курсини тартибга солиш мақсадларини кўзда тутади. Давлат томонидан амалга ошириладиган бундай тадбирлар савдо сиёсати деб юритилади. Савдо сиёсати – бюджет-солиқ сиёсатининг ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган нисбатан мустақил йўналишидир.


Tашқи савдони чеклаш борасида олиб борилаётган хар қандай чора-тадбирлар қисқа муддатли самара беради. Узоқ даврда эса, фақат эркин савдогина иқтисодий ресурсларни самарали жойлаштириш имконини беради. Шунинг учун ҳам кўпгина мутахассис-иқтисодчилар мамлакат иқтисодиёти ва аҳолиси турмуш даражани яхшилаш учун эркин ташқи савдо сиёсати фойдалироқ, чунки, ташки савдони чеклашга нисбатан уни эркинлаштириш иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга кўпроқ имконият яратади, деб ҳисоблашади.
Гарчанд, эркин савдо жаҳон иқтисодиёти нуқтаи назаридан фойдали бўлиши мумкин бўлсада, аммо алоҳида олинган мамлакат иқтисодиёти манфаати нуқтаи назаридан эркин савдо ҳамма вақт ҳам фойдали булавермайди.
Ташқи савдони чеклаш усулларининг 50 дан ошиқроқ тури мавжуд. Уларнинг айримлари давлат ғазнасини тўлдиришга йўналтирилган бўлса, баъзилари умуман импортни чеклашга ва яна бошқаси эса экспортни чеклашга ёки рағбатлантиришга йуналтирилган. Амалиётда ташқи савдони тартибга солишнинг таъриф ва нотаъриф усулларидан фойдаланилади.
Таъриф усулларига импорт ва экспорт божларини жорий қилиш кирса, нотаъриф усулларига экспортерлар ва ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш, квоталаш, лицензиялаш кабилар киради.
Божхона божлари аввало импорт божлари ва экспорт божларига ажралади.
Импорт божлари давлат бюджетини тўлдириш мақсадида ва ички бозорларга тушадиган чет ат товарлари оқимини тартибга солиш учун белгиланади. Ўз навбатида улар энг кам ва энг кўп миқдордаги импорт божларига бўлинади. Энг кам миқдордаги импорт божлари ўзаро кулай шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи савдо шартномалари ва битимлари бўлган мамлакатлар маҳсулотларига ўрнатилади. Энг кўп миқдордаги импорт божлари эса бундай шартнома ва битимлар тузилмаган мамлакатлар маҳсулотига нисбатан ўрнатилади.
Экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маҳсулотлар тақчиллигининг олдини олиш мақсадида белгиланади.
Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган маҳсулотлар, шунингдек, божхона божлари ставкаси, яъни, уларнинг тартибга солинган руйхати божхона тарифлари деб аталади.
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси), қайта ишлаш даражасига (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр буюмлар) кўра, тақсимланган маҳсулотлар рўйхатини ўз ичига олган маҳсулот сархилловчилар (классификаторлари) асосида қурилган.
Бу классификаторлар маҳсулотларини тарифлаш ва шартли белгилашнинг уйғунлаштирилган тизими бўлиб, унда олти хонали шартли рақам белгига эга бўлган маҳсулот хақидаги асосий маълумотлар ҳамда унинг маҳсулотлар номенклатурасидаги ўрни кўрсатилган. Масалан, 210431 код билдирадики: 21 – маҳсулотлар гуруҳлари, 04 – маҳсулотлар ўрни (позицияси) ва 31 – субпозицияси.
Божхона тарифлари бир ёки бир неча бож миқдорлари устунига эга бўлиши мумкин, яъни, улар оддий ва мураккаб бўлади. Оддий божхона тарифлари устуни маҳсулотлар келиб чиққан мамлакатлардан қатъи назар маҳсулотларга янги ставкаларни кўзда тутади. Мураккаб божхона тарифлари устунида эса, маҳсулот бир неча бож ставкаларига эга бўлади ва у ёки бу мамлакатга унда вужудга келган иқтисодий ва сиёсий вазиятларга қараб танлов асосида қулланилади.


    1. Download 55.11 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling