Савдо сиёсатининг моҳияти. Божхона тарифлари назарияси
Тарифларни ёқловчи ҳамда уларга қарши фикрлар
Download 55.11 Kb.
|
17 маъруза
14.3. Тарифларни ёқловчи ҳамда уларга қарши фикрлар.
Тариф ва ишлаб чиқариш субсидиялари Божхона тарифларини киртишни ёқловчи мутахассислар фикрига кўра импорт тарифлари: • мамлакат мудофаа саноатини ҳимоя қилиш имконини беради; • мамлакатда бандлилик даражаси ўсишини таъминлайди ва ялпи талабни рағбатлантиради, импортнинг нисбатан чекланиши натижасида соф экспорт ўсади ва жорий операциялар бўйича тўлов баланси ҳолати яхшиланади; • миллий иқтисодиётдаги янги тармоқларни ҳимоя қилиш учун зарур; • давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади; • миллий ишлаб чиқарувчиларни демпинг кўринишидаги чет эл рақобатидан ҳимоя қилади; • иқтисодиёт тузилишини кайта кўришни бошқариш воситаси ҳисобланади ва улар ёрдамида мамлакат иқтисодиётидаги плюр силжишлар рағбатлантирилади ва ҳ.к. Миллий иқтисодиётнинг тикланиши шароитида кўпгина давлатлар ўз ишлаб чиқарувчиларини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида протекционизм сиёсатини қўллайдилар. Акс ҳолда, маҳаллий корхоналар «синиши» жамиятда ишсизлик хавфини туғдиради. Мамлакатларда таъриф механизми орқали ташқи савдо сиёсатини юритиш, биринчи навбатда ушбу мамлакатнинг асосий тармоқлари ва янги ишлаб чиқариш сохаларининг химояланганлигага таъсир килади. Ўзбекистонда автомобилсозлик янги ва истиқболли соҳа (тармоғ) ҳисобланади ва табиийки, тарифли ҳимояга мухтож. Тармоқни тарифли ҳимояланишининг ҳақиқий даражасини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Масалан, Ўзбекистонда янги машиналар учун импорт божи 40 % ташкил қилсин. Ушбу машинани ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар асосан четдан келтирилсин ва унга импорт божи 25 % миқдорида ўрнатилсин. Бир дона машинанинг нархи 10000 АКШ долларига тенг бўлса, яъни битта автомобиль учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларининг нархи 7000 доллар, қўшилган қиймат эса 3000 долларни ташкил этсин. Автомобиль импортига 40 фоиз тариф белгиланганлиги учун ҳар бир автомобиль нархи 4000 долларга ўсиб, тариф билан бирга 14000 долларни ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар импортига 25 фоизли тариф киритилиши уларга қилинадиган ҳаражатларни 1750 долларга ошириб 8750 долларга етказади. Оқибатда маҳсулот бирлигига эҳтиёт қисмлар ҳаражати 1750 долларга ошди. Қўшилган қиймат эса 2250 долларга (4000-1750 = 2250) ўсди. Шундай қилиб, тариф киритилгандан сўнг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қўшилган қиймат 5250 долларни (3000+2250 = 5250) ташкил этди. Энди эса соҳа (тармоқ)нинг самарали ҳимояси формуласидан фойдаланамиз. Ер = (YA - VA) / YA. Бу ерда: Ер – соханинг тариф билан хающий химояланган- лик даражаси; YA – божхона тарифи киритилгандан кейинги қўшилган қиймат; VA – божхона тарифи киритилишидан олдинги қўшилган қиймат. ЕР = ((3000 + 2250) - 3000) / 3000 = 2250 / 3000 = 0,75 ёки 75% Бу шуни билдирадики, тайёр автомобилларга 40% тариф ва эхтиёт қисмларга 25% тарифни жорий қилиб, давлат миллий автомобисозликни ҳақиқатда 75% тарифли ҳимояланганлигини таъминлайди. Протекцианизм сиёсатининг муҳим тамойили ҳам шундаки, давлат тайёр маҳсулотларга божни кўтариш ва ярим тайёр маҳсулотларга эса унинг миқдорини пасайтириш орқали тармоқнинг ҳақиқий ҳимояланганлигини янада оширади. Агар мамлакатлар божхона иттифоқига бирлашсалар, унда божхона тарифи, барча иштирокчи мамлакатлар учун уларнинг савдо муносабатларида ягона бўлиб қолади. Божхона тарифлари миқдори алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида ва жаҳон хўжалигида юз бераётган жараёнлар таъсирида юзага келади. Жаҳонда импортга божхона божларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда ва у икки томонлама ҳамда кўп томонлама музокаралар асосида мамлакатлар томонидан рағбатлантирилади ва назорат қилинади. Асосан, ГАТТ доирасида ўтказилган бундай музокаралар натижасида кўпинча бож-тариф ён беришларини айирбошлаш хақида битимлар тузилади. Божхона божларини жорий қилишни қўлловчи фикрларга аксинча бўлган мулохазалар ҳам мавжуд. Чунки санаб ўтилган натижаларга бошқа усуллар билан камроқ йўқотишлар ҳисобига ҳам эришса бўлади деган фикрлар ҳам қайсидир даражада асослидир. Биринчидан, импорт тарифлари истеъмолчилар турмуш даражасининг пасайишига олиб келади. Иккинчидан, импорт тарифлари киритилиши оқибатида улар воситасида ҳимоя қилинаётган тармоқларда ресурслар самарасиз сарфланади. Учинчидан, тарифларни киритиш ва улар ставкасини белгилаш масаласида мамлакат имкониятлари халқаро битимлар билан чекланган. Милий ишлаб чиқарувчиларни хорижий фирмалар рақобатидан химоя қилишнинг муқобил усули уларга бевосита субсидия бериш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш субсидиясининг тарифлардан афзаллиги шундан иборатки, у бир томондан, миллий ишлаб чиқаришни SO дан S1 гача ўсишини таъминласа (40-чизма), иккинчи томондан, истеъмолнинг мутлақ камайишига олиб келмайди. Чунки, ички нархлар жаҳон нархларидан қимматлашмайди. Субсидия шароитида ишлаб чиқарувчилар учун ички нархлар даражаси Pd, жаҳон нархлари Pw даражасига тенг. Шунинг учун, xaiynym истеъмол ҳажми DO га тенг. Тариф киритилган шароитда эса у D1 гача камайган бўлур эди. Мамлакат фаровонлигидаги мутлақ ftyiқcmnu эса «b» сохасидангина иборат бўлади. Айни пайтда ишлаб чиқаришга берилган бевосита субсидиялар ишлаб чиқариш ҳаражатларининг самарали тақсилианишини кафолатламайди. Чунки, айнан қайси тармоқни халқаро рақобатдан ҳимоя қилишни билиш қийин бўлади. Субсидияларни жорий қилгандан сўнг уларни бекор қилиш қийин бўлади, рақобат муҳити йўқолади ҳамда бу ҳаражатларни молиялаштириш муаммоси кучайиб бораверади. Шунинг учун иқтисодиётни тартибга солиш, бандлик даражасини ошириш ва ялпи талабни қондириш мақсадида фискал ва пул-кредит сиёсатлари қўлланилади. Ушбу сиёсатларни қўллашдан асосий мақсад мамлакат ишлаб чиқаришини халқаро ракобатдан ҳимоя қилиш, ишсизлик даражасини энг паст ҳолатга келтириш ва халқ фаровонлигини оширишдан иборат. Субсидия жорий KIU гам дан кейинги импорт 40-чизма. Ишлаб чиқарувчилар субсидия берилишининг иқтисодий оқибатлари Download 55.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling