Савдо сиёсатининг моҳияти. Божхона тарифлари назарияси
Экспорт субсидиялари ва компснсацион импорт божлари
Download 55.11 Kb.
|
17 маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш
Экспорт субсидиялари ва компснсацион импорт божлари
Кўпчилик ҳолларда экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида кўпгина мамлакатларда экспорт субсидиялари қўлланилади. Бунда тажриба-конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни бевосита молиялаштириш ёки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилади. Экспорт субсидиялари турли шаклларда қўлланилади. Буларга: – экспортёр фирмаларга ёки хорижий шерикларга паст фоизли кредитлар бериш; – реклама ҳаражатларини давлат ҳисобидан доплат, бозор коньюктураси ҳақида текин ахборот етказиб бериш; – фирмаларга ишлаб чиқариш ҳажмидаги экспорт улушига мувофиқ солиқ имтиёзларини бериш; – бевосита субсидиялаш киради. Амалиётда энг кўп субсидия олувчи тармоқ қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Экспорт субсидияларининг берилиши миллий ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширади. Аммо импортёр давлатлар томонидан киритиладиган компенсацион импорт божлари бу ютуқни йўққа чиқариши мумкин. Оқибатда экспортёр давлат бюджети йўқотишга учрайди, импортёр давлат бюджета эса қўшимча даромад кўради. Бу тадбир демпингга қарши кураш кўринишларидан биридир. Демпинга қарши қаратилган божлар жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб, ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради. Улар одатда, жаҳон нархларидан ёки импорт қилаётган мамлакат ички нархларидан паст нархлар бўйича, экспорт қилинаётган маҳсулотларга ўрнатилади. Бу божларни белгилаш хақидаги қарорни халқаро суд маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг миқдорлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Масалан, демпингга қарши божлар ўз валюта ресурсларини тўлдириш мақсадида жаҳон бозорига хом ашё ресурсларини экспорт қилишни кўпайтирган собиқ иттифоқдош республикаларга нисбатан фаол қўлланилмоқда. Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш Экспортга тарифлар ёки экспорт божлари киритилишининг оқибати импорт божлари киритилиши оқибатининг айнан аксидир. 42-чизмадан кўриниб турибдики, экспорт божлари шароитида маҳсулотлар ички баҳоси (Pd) унинг ташқи баҳосидан (Pw) кам. Бундай вазиятларда ички истеъмол DO дан D1 гача ўсади, ишлаб чиқариш SO дан S1 гача, экспорт эса ХО дан XI га камаяди. Экспортга божларни жорий қилиш натижасида миллий ишлаб чиқарувчиларда (а+в+c+d) сохаларда йўқотишга дуч бўладилар. Халқаро баҳоларга нисбатан ички баҳонинг камайишидан истеъмолчилар «а» сохада ютувда эришса, давлат эса «с» сохада даромадга эга бўлади. Соф йўқотишлар (в +d) сохалардан иборат бўлади. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш экспорт квотачарининг бир тури бўлиб, хориж мамлакатларининг айрим мамлакатларга “ихтиёрий” экспорт миқдорларини чеклашдан иборат. Бу ерда «ихтиёрий сўзи» шартли характерга эга. Чунки, экспорт қилаётган мамлакат савдо сиёсатида ўз ҳамкорлари томонидан бирорта нохушликка дуч келмаслиги учун экспорт миқдорини чеклайди. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш икки хил хусусиятга эга: 1. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш миллий истеъмолчилар учун тариф ва квоталарни белгилашга нисбатан анча сезиларсиз. Шунинг учун истеъмолчилар уларни эътиборсиз қабул қиладилар ва хукуматга норозилик билдирмайдилар. 2. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида хориж истеъмолчилари улар сотиб олаётган экспорт маҳсулотига юқорироқ нарх белгилашлари мумкин. Шундай қилиб, хорижликлар ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида экспортёр кўрган йўқотишларни нархларни ошириш ҳисобига қоплашади. 42-чизма. Экспорт тарифлари (экспорт божлари) жорий қилинишининг иқтисодий оқибатлари Савдо сиёсатини амалга оширишнинг кўриб ўтилган усулларининг ҳар бири ижобий жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларга ҳам эга. Мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги даражаси кучайиб боргани сари ташқи савдо либераллаштириб борилади. Мамлакатнинг халқаро савдо ташкилотларига аъзо бўлиши бу жараёнининг қонуний натижаларидан биридир. Ташки савдони эркинлаштирилиши иқтисодиётда бозор муносабатларини янада ривожлантиришга олиб келади. Download 55.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling