Савдо сиёсатининг моҳияти. Божхона тарифлари назарияси


Импортга таърифларнинг ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмолчиларга таъсири


Download 55.11 Kb.
bet2/5
Sana24.12.2022
Hajmi55.11 Kb.
#1059401
1   2   3   4   5
Bog'liq
17 маъруза

Импортга таърифларнинг ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмолчиларга таъсири

Халқаро савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб тариф, яъни импортга солинадиган божхона божи ҳисобланади.


Импортга тарифларнинг махсус ва адвалар турлари ўзаро фарқланади. Махсус божлар импорт қилинаётган товарлар бирлигига нисбатан ўрнатилади. Масалан, 1 барел нефтга нисбатан 2 Евро.
Адвалар божлар импорт қилинаётган товар қийматига нисбатан маълум фоиз тариқасида белгиланади. Масалан автомобил ҳарид нархининг 40%.
Ҳар иккала турдаги импорт тарифларнинг оқибатлари деярли бир хил бўлиб, буни биз қуйидаги график воситасида кўриб чиқамиз.





39-чизма. Импорт тарифлари киритилиши натижалари


Импорт тарифлари жорий қилингунга қадар ички ишлаб чиқариш ҳажми S1, ички талаб ҳажми эса Д1 тенг бўлган. Талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ (Д1-Б1) импорт ҳисобига қопланган. Мамлакат иқтисодиёти ёпиқ бўлганида эди баҳолар даражаси Ре га тенг бўлган булар эди. Ҳамда талаб ва таклиф мувозанати Е нуқтада ўрнатилган булур эди. Мамлакат иқтисодиёти очиқ бўлгани ва импортга чекловлар йўқлиги туфайли миллий бозордаги нархлар жаҳон бозори нархлари Pw билан бир хил. Импортга тариф жорий қилиниши натижасида ички баҳолар Pw дан Pd га қадар кўтарилади. Энди:


Импорт қилинадиган товарнинг ички баҳоси = Жаҳон бозоридаги баҳоси + (Жаҳон бозоридаги баҳоси х Тариф ставкаси).


Оқибатда итеъмолчилар маълум бир йўқотишларга дуч келадилар. Бу йўқотишлар графикда a,b,c,d соҳалар билан кўрсатилган.


Баҳоларнинг кўтарилиши илгари рақобатбардош бўлмаган айрим ички ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойда кўриб ишлашга имкон беради. Умуман шу соҳада банд миллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш ҳажми ни S1 дан S2 га қадар оширади ва S2-S1 ҳажмдаги маҳсулот Pd баҳода сотилади. Шу ҳажмдаги маҳсулотни истеъмолчилар оширилган нархда сотиб оладилар ва а сохага тенг йўқотишга дуч келадилар. Аммо, бу йўқотиш ички ишлаб чиқарувчиларнинг ўсган фойдасига айланади.
Бахоларнинг ўсиши оқибатида истеъмолчилар кўрилаётган товар истеъмоли ҳажмини Д1 дан Д2 қадар қисқартиради. Бу йўқотиш графикда d соха билан кўрсатилади ва у хеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди.
Й2-Д2 оралиқ тариф жорий қилингандан сўнги импорт ҳажми бўлиб, шу ҳажмда товарни истеъмолчилар илгаригидан юқори баҳода сотиб оладилар. Бунинг натижасида улар турмуш даражасидаги йўқотиш рўй беради. Бу йўқотиш графикда с соҳа билан белгиланган бўлиб, у давлат бюджетига бориб тушади. Яъни, бу сохадаги истеъмолчиларнинг йўқотиши давлатнинг фойда кўриши билан қопланади.
Тариф киритилиши оқибатида истеъмолчилар талаби арзон импорт товаридан қиммат ички товарга йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг ўсган тўловлари юқори чегаравий ҳаражатга эга, рақобатбардош бўлмаган самарасиз ички ишлаб чиқаришни кенгайишига олиб келади. Истеъмолчиларнинг бу йўқотиш в соҳаси билан белгиланган бўлиб тарифнинг «ишлаб чиқариш самараси» дейилади ва ҳеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди.
Шундай қилиб:


Истеъмолчиларнинг Ишлаб чиқарувчилар Давлат Жамғармасининг соф йўқотшилари фойдаси даромади йўқотиши
a+b+c+d - а - с = b

Демак, истеъмолчиларнинг а сохадаги йўқотишлари ишлаб чиқарувчилар фойдасининг ўсиши ҳисобига қопланади. Айни дамда истеъмолчилар шу тармоқ корхоналари акциядорлари бўлишса, улар йўқотишларининг бир қисми ўсган дивидентлар сифатида қайтади.


«с» соҳада давлат олган даромадини трансферт тўловларини ошириш, солиқларни пасайтириш, бюджет ташкилотларида ишловчилар иш ҳақини ошириши кўринишида истеъмолчиларга қайтариши мумкин.
Аммо «b» + «d» соҳаларда жамият соф йўқотишга дуч келади. Валюта курси ўзгариши бу йўқотишларни бир оз доплати мумкин. Масалан, 20% ли тариф киритилиши натижасида миллий валюта 4% га қимматлашса импорт қилинаётган товарларнинг миллий валютада ифодаланган ички баҳоси 20 % га эмас, 16 % га ошади. Бу эса тариф киритилиши оқибатида жамиятнинг соф йўқотиш «b» ва «1» сохрларнинг 80 % ((16 / 20) х 100 = 80) ташкил этишини англатади.
Умуман олганда тарифларни киритилишига нисбатан бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб, бу тадбир мамлакат иқтисодиёти ҳолати, хусусияти ва қуйилган мақсадлар билан асосланади.

Download 55.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling