- Ўзбекистонда дастлабки божхона ўтган асрнинг охирида ташкил этилган эди. Аниқроғи, Туркистон ва Тўрон ўлкаларида азалдан мавжуд бўлиб келган ва чор Россияси босқинидан кейин фаолият кўрсатмай қўйган божхона хизмати шу даврга келиб қайта тикланди. Унинг номи “Паттакесар” божхонаси деб аталиб, у Афғонистон чегарасидан ҳамда Буюк Ипак йўлидан ўтаётган юкларни божхона назоратидан ўтказар эди. Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида “Паттакесар” божхонаси Термиз божхонасига айлантирилди ва у 1959 йилнинг 14 апрелигача Ўзбекистондаги ягона божхона сифатида фаолият кўрсатди. 1958 йилда Тошкент аэропортида Термиз божхонасига бўйсунадиган божхона маскани ташкил этилди. 1988 йилнинг октябрида Тошкент божхонаси Ўзбекистон Республикаси божхонасига айлантирилди ва 1990 йилларгача барча вилоятларда божхона постлари ташкиллаштирилди.
Божхона органлари тизимида бошкариш жараёни Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ташкил топиши ва ривожланиши - 1991 йил 25 октябрда Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ташкил этилди ва у Президентнинг 1992 йил 10 августдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига айлантирилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармони билан божхона органлари вазифалари ва фаолиятлари аниқлаштирилгандан кейин Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхонп бошқармасига айлантирилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ги 1997 йил 8 июлдаги Фармони республика божхона иши тарихида муҳим ҳужжат бўлди. Мазкур фармонга мувофиқ, ДСҚнинг Бош божхона бошқармаси негизида Давлат божхона қўмитаси тузилди. Божхона органларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти мақоми берилди.
Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати бошкарувнинг ташкилий тузилмаси - Республикабожхона органларининг тузилмаси бошкарувнинг турт даражали тизимидан иборат булиб:
- Марказий аппарат (Давлат божхона кумитаси)
- ДБК нинг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахар бошкармалари (ДБКБ),
- ихтисослаштирилган божхона комплекслари (ИБК)
- ва божхона постларини уз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |