Ўзбекистон республикаси божхона органларининг ҳуқуқлари 2. Юридик ва жисмоний шахсларни кўздан кечириш учун товар ва транспорт воситаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш. 4. Молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспортғимпорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборотни олиш. 5. Божхона назоратидан ўтказиш лозим бўлган товарлар сақланётган ҳудудларга ва биноларга кириш . 6. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жаобгарликка тортиш . 7. Божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш . 8. Суриштирув ўтказиш ва тезкор қидирув фаолиятни амалга ошириш. 9. Божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш . Декларант - товарларни олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери, шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи, кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс. Декларант, божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтувчи шахс ёки божхона брокери бўлишидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча вазифаларни бажаради. Декларациялаш – товарлар ва транспорт воситаларини муайян божхона режими остида жойлаштириш бўйича ва асосий божхона расмийлаштируви бошланган пайтдан бундай режим амал қилиши тугалланишигача бўлган тартибнинг таркибий қисми ҳисобланади. Декларациянинг асосий вазифаси асосий божхона расмийлаштирувини таъминлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |