Бола тарбиясида ота онанинг ўрни ва вазифаси
Download 20.62 Kb.
|
Бола тарбиясида ота онанинг роли
Бола тарбиясида ота онанинг ўрни ва вазифаси Бола дунёга келган кундан бошлаб ота онанинг бола тарбияси учун жавобгарлиги ва масъуляти орта бошлайди. Азал-азалдан бола тарбияси билан асосан она шуғилланиб келган. Отанинг асосий вазифаси эса оилани боқиш бўлиб, факатгина уйда бўлган вактда болани назорат қилиб бориш бўлган ҳолос. Бола ўз оиласида теварак –атрофи қариндош ва яқинларига тўла бўлган муҳитда тарбияланади. Шу сабаб бу каби оилалар унинг дунё қараши ва хулқига доим ўз таъсирини ўтказиб туради, ундаги тарбиянинг шакилланишига ўзига ҳос фундаментни яратади. Ота она аввалам бор ўз фарзандига тўғри тарбия бериб боришга бу йўлда ҳамиша изланишда бўлиб, ўқиш ва тажриба ортириш лозим яна шуниси аҳамиятлики, боладаги барча хислатлар диний ахлоқ билан камолга етади. Шу боис тарбия энг аввало гўзал фазилатли ахлоқ билан безатилмоғи даркор. Ахлоқий тарбияга эса ҳар бир инсоннинг муқаддас гўшаси, бошпанаси ҳисобланган оилада асос солинади. Бу йўлда ота оналар ўзларининг одоб ахлоқи билан ибратли бўлишлари лозим, чунки ота-оналар боланинг, илк бора кўзини очишдан то ёши катта бўлиб ақлини танигунга қадар бўлган вақтда бўлиб келган ҳаётларидаги биринчи тарбиячилари ҳисобланади. Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, бола тарбиясига ҳеч бир нарса намуна каби кучли таьсир ўтказа олмайди. Оиладаги тарбия, ижтимоий, руҳий, жисмоний, хулқий, ахлоқий ва бошқа сифатларга асос солади, теран шакиллантиради ва негизидан камол топтиради. Оила жамиятнинг кичик бир ўчоғларидан бири ҳисобланиб, бу даргоҳда келажакда катта пойдеворга асос соладиган баркамол авлод вояга етади. Шуни унутмаслигимиз лозимки, шахснинг шакилланиши ниҳоятда мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Оилавий таьрбия боланинг умумий ва ўзига хос ривожланишини таьминлаш билан бирга, мавжуд имкониятларини ва ақлий тафаккурини юксалтиради. Боланинг жисмонан соғлом, ақлан етук, ахлоқан пок, меҳнатсевар, маданиятли, интелектуал салоҳиятли бўлиб ўсишдан жамиятимиз ҳам манфатдор.Ўқув тарбиявий муассасаларнинг тарбия борасидаги ишлари қанчалик яхши йўлга қўйилишидан қатьй назар, тарбия масалаларини оила ҳал қиладию Боғча ва мактаблар таьлим бериб тарбияласа, ота-оналар фақат тарбиялабгина қолмай, улар билан бирга яшайдилар ҳам. Шу имкониятлар боис боланинг тарбиясига таьсири кучли бўлиб узоқ давом этади.Ота-оналарнингфарзанд учун фидоий бўлиши, бу ўзбек миллати менталитетининг ўзига хос бўлган ажойиб фазилатларидан биридир. Ёшларимиз илм-фан маданият, техника саньат ва спорт юксак даражада ривожланган бир шароитда улғаймоқда. Шарқ мутафаккирларининг ғоялари тарбиявий масалаларда халқ донишмандлиги, азалий урф одатлар ва қадриятлар билан уйғунлашиб кетганлигини ҳисобга олган ҳолда ота-оналарнинг болалар тарбиясига бўлган муносабати, оиладаги ўзаро мулоқот, кекса ёшдагилар ва болаларга беминнат ғамхўрлик, каби ўй фикрлари акс эттирилгани муҳим ахамият касб этмоқда. Оилада боланинг нутқи шакилланиши ва ривожланиши баробарида улар онгига катталарга ҳурмат, дўстлик, ҳалоллик, инсонийлик тушунчаларини сингдириб борилади. Эьтибор қилган бўлсангиз, худди шу вақтда улар атрофдагиларни турли хил саволларга кўмиб ташлашади, олган жавоблари қандай бўлишидан қатьй назар уларнинг келгуси ҳаётда дастуриламал бўлиб қолади. Ҳудди шунингдек оиладаги ҳар кунги юмушлари давомида болаларнинг хулқ атвори шакилланиб боради ва кейинчалик ахлоқнинг ўта мураккаб шакиллари: жамоатчилик , ватанпарварлик, фаоллик каби жараёнлар давом этади. Ота-она ўз фарзандларида мақсадга интилувчанлик, ботирлик, ишга масьулят билан ёндашиш ҳислатларини шакиллантириб бориш ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда қизларни ёши улғайган сари оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни янги оилада одоб –ахлоқ меьёрларига, урф-одатларига оила юмишларига ва хаётнинг нозик соҳаларига пухта тайёрлаб бориш вазифаси ҳам оиладан, айниқса онадан жуда катта мехнат ва метин иродани талаб этади. Фарзандлар мустақил оила қуришганда, янги оиласи қанчалик мустаҳкам ёки барбод бўлиши, қиз боланинг ўз оиласига олиб келган тарбиясига нечоғик боғлиқлигини кўпчилик оналар яхши англайдилар. Агар оилада ота-оналар ҳалол мехнатлари эвазига ҳаёт кечираётган бўлсалар бундай оиладаги фарзандлар ҳаётга, ўз ҳаракатлари ва мехнатлари билан муносиб инсон бўлиб вояга етадилар. Бола ҳаёт хақидаги яхшилик ва ёмонлик, фойдали ёки зарарли тушунчаларни биринчи бор оилада ота онаси, ака-укаси ва опа-сингилларидан олади. Шу жиҳатдан ота –она маьнан юксак, аҳлоқан пок, ростгўй ва маданиятли бўлмоғи даркор. Айниқса ҳозир тобора йўқ бўлиб кетаётган одоб намунаси билан ибрат кўрсатмоғи жуда муҳимдир. Болани меҳнат орқали тарбиялаш ҳам алоҳида аҳамият касб этади, чунки қадим-қадимдан меҳнат тарбиянинг асосидир. Инсон тарбияси меҳнатга бўлган муносабатига қараб белгиланади. Меҳнатсевар боланинг ота-онаси номига ҳамиша раҳматлар айтилади. Меҳнат бу хаёт, десак ҳам ўринсиз бўлмайди, негаки ҳаётни меҳнатсиз тасаввур қилиш қийин. Кўпчилик оиларарда болани ёшлигиданоқ хунарга, маьлум бир бир касб тўгаракларига, умуман меҳнатга ўргатиб бориш одат тусига кириб, ота-боболардан қолган аньана ва удум ҳисобланган. Бу жуда қувонарли ҳол, чунки боланинг қандай касб танлаши жуда муҳим ҳаётий масала бўлиб, уни ҳал қилишда оила ёрдами ахамиятлидир. Оилада яхши меҳнат қиладиган болалар мактабда ҳам аьлочи, тиришқоқ ва жамоатчи бўлишади. Катта оилаларда ота-она бериш керак бўлган тарбиянинг анчагина фоизини болалар ака-укаларидан қариндош-уруқлқридан ўзлаштириб олишади. Шу сабабли бундай оилаларда жанжал тўполон эмас, балки ўзаро ҳурмат, дўстлик, сокинлик ва осойишталик ҳукум суради. Улар уйидаги мехнати орқали жамоатчиликнинг дастлабки сабоғини олишади. Баьзи носоғлом муҳитдаги оилаларда кўнгилсиз воқеалар бўлиб туриши ҳам сир эмас. Download 20.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling