Бола: Бизлар ҳар куни барвақт турамиз,
Соғлом бўлиш учун машқлар қиламиз.
Бола: Эрталаб барвақт туриб,
Чаққон-чаққон кийиниб
Танани чиниқтириб,
Югуришимиз керак.
Бола: Соғлом бўлиш учун машқлар кифоя эмас,
Тиш чўтка паста билан дўстлашиш керакдир бас.
Бола: Соғлиқни сақлаш учун қорин оғримаслик учун,
Сабзавот ва мевани албатта ювиш керак.
Бола: Яна соғломлик учун
Гўзаллик рамзи бўлган
Сочларни асраш керак.
Хар бир бола ўзига
Тароқ тутмоғи керак.
Бола: Қайнамаган сув ичма
Бўлмай десанг сен бемор.
Соғлиққадир у завол
Буни яхши билиб ол.
Ж.т.йўриқчиси: Жуда яхши болалар
Ақли расо доналар.
Соғлом бўлай десангиз
Бу шиорга хар доим
Амал қилинг болалар.
Бизнинг шиор:
Болалар: Қуёш, сув, тоза ҳаво беради бизга даво!
Ж.т.йўриқчиси: Болажонлар биласизларми онажонларимиз уйда ойнакларни артаётганда сувда сузаётган спортчидака ойнакларни артар экан. Энди болажонлар биз хам эстафетамизни бошлаймиз.
Бола: Соғлом авлод учун, кўп бизда куч ғайрат.
Соғ танда – соғ ақлимиз, ҳеч кимдан қолишмаймиз.
Бола: Мен ҳам полвон бўламан
Катта тошлар кўтариб.
Жисмоний машқ қиламан,
Хар кун эрталаб туриб.
Физкультура бир, икки, уч
Билагимда тўплансин куч.
1- ЭСТАФЕТА
Ж.т.йўриқчиси: Энди болажонлар биз сизлар билан енгил машқ қилиб оламиз.
Болалар умумривожлантирувчи машқлар бажарадилар
Ж.т.йўриқчиси: Баракалла болажонлар. Сиз хамма нарсани тушундингиз. Энди вазифамиз қийинроқ бўлади.
2- ЭСТАФЕТА
Ж.т. йўриқчиси: Бунда фақат онажонларимиз иштирок этади. Улар манабу каттакон фитбол тўплари билан илон изи бўйлаб фишкалардан тўпларни юмалатиб ўтишлари керак бўлади. Сиз онажонлар болажонларингизга ўрнак бўлишларинг керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |