Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet139/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Болаларда эхинококк касаллиги.
Эхинококк паразитар касаллик булиб,бизнинг регионда кенг таркалган. Касалликни Echinococcus granulosus гелментлари чакиради. Улар жинсий етуклик даврида ит, бури , шохалларнинг ингичка ичагида паразитлик килиб яшайди. Бу гелментларнинг личинка даври (сувли пуфак шаклида) уй хайвонлари (сигир,куй) ва одам организмида утади. Эхинококк терминини фанга илк бор 1801 йилда Рудольф киритган. Итнинг ичагида яшаётган жинсий етилган гелмент вакти-вакти билан итнинг ахлати билан атроф мухитга уз уругини (онкосфераларни) чикариб туради. Эхинококк тухумлари (онкосфералар) табиатда жуда чидамли булиб, узок муддат уз хусусиятларини саклаб колади. Шу тарика уй хайвонлари ва одамнинг ошкозон ичакларига онкосфералар тушиб, ичак девори орка-ли кон ва лимфага сурилиб, бутун организмга таркалади ва кайсидир аъзога урнашиб, узларининг пуфакли боскичини бошлайдилар.
Эхинококк кистаси деярли хамма аъзоларда учрайди, лекин жигар ва упкада нисбатан куп, талок, буйраклар, мияда, мушакларда камрок учрайди. Эхинококк кистаси 2 та каватдан иборат суюкли пуфак шаклида булади. Ташки каватини киста жойлашган аъзо хисобига пайдо булган фиброз кават, ички кавати-ни эса эхинококкнинг хусусий кобиги – хитин кобиги ташкил килади. Хитин кобик ичида эхинококк суюклиги,онкосфералар, киз,невара пуфакчалар булади.
Эхинококкниг 2 хил шакли бор:
1.Гидатидли шакли - асосан 1 камерали суюкликли пуфакдан иборат.
2.Альвеоляр шакли - куп камерали,инфильтратив усишга эга, кечиши
окибати ёмон,даволаш кийин.
Клиникаси. 3 та давр фаркланади:

а) касалликнинг бошлангич боскичи


б) авж олиш даври
в) асоратлар даври
Бошлангич даврида клиник белгилар булмайди, бу даврда онкосфералар аста-секинлик билан ривожланади. Касалликнинг авж олиш даврида эхинококк кистаси кайси аъзода жойлашган булса, шу аъзога хос белгилар пайдо булади. Масалан упкада булса, нафас етишмовчилиги, йутал белгилари, жигарда булса унг ковурга ёйи остида огрик, сариклик ва хакоза. Касалликка уз вактида диагноз куйилиб, даволанмаса у 3 – даврига утади, яъни асоратланади. Эхинококк кистасини асоратларига унинг ёрилиши, охакланиши ва йиринглашиши киради.
Эхинококк кисталарини сигими буйича куйидаги турлари бор
( А.Т.Пулатов буйича):
1. майда кисталар – сигими 5-10 мл.гача
2.кичик кисталар – сигими 10-15мл.дан 100 мл.гача
3. урта кисталар - сигими 100-150 мл.дан 400-500 мл.гача
4. катта кисталар - сигими 500 –1500 мл
5. гигант кисталар – сигими 1500 мл.дан куп
Диагностикаси. Аввалги вактларда диагноз куйиш учун турли хил тери-аллергик сина-маларидан фойдаланилган (Кацони синамаси, латекс-агглютинация реакцияси). Бу синамалар куп аллергик реациялар бериши сабабли ва хозирда касалликка диагноз куйиш учун етарли булган усуллар борлиги сабабли деярли кулланилмайди. Хозирги кунда деярли хамма аъзолардаги эхинококк кисталарини ультратовушли текшириш жуда аник килиб курсатади, чунки эхинококк кистаси суюкликли хосиладир. Факат упкадаги эхинококк кисталари обзор рентген суратда, бош миядагилари эса компютер томографиясида яхши куринади. Мана шу усулларга таяниб, эхинококкга аник диагноз куйиш мумкин.
Даволаш. Хозирги вактда эхинококкни даволашни ягона усули бу оператив. Диагноз аниклангандан сунг бир хафта давомида бемор операцияга тайёргарлик сифатида анти-гистамин препаратларидан (димедрол, кальций хлор) олиш керак. Килинадиган опера-циянинг номи – эхинококкэктомия. Агар операция упкада булса – торокотомия, эхинококкэктомия, агар корин бушлигида булса – лапоратомия (жигар, ичак туткич) эхинококкэктомияси деб аталади. Операция пайтида фиброз кобик очилиб, хитин кобик ва унинг ичидаги барча элементлар олиб ташланади ва пайдо булган бушлик йукотилиши керак.
Эхинококэктомиянинг куйидаги турлари бор:
1. Идеал эхинококкэктомия – бунда эхинококк кистаси очилмасдан фиброз ва хитин кобиклар, унинг ичидагилар тулик олиб ташланади.
Бу усул купинча ёпик усул деб хам аталади.
2.Очик эхинококэктомия – бунда фиброз кобик очилади,хитин кобик ва унинг элементлари олиб ташланади ва хосил булган колдик бушлик четлари ташкарига чикариб куйилади. Бу усулга марсипуализация хам дейилади.
3.Ярим ёпик усул – бунда фиброз кобик очилади, хитин кобик ва унинг барча элементлари олинади ва хосил булган бушлик тикиб йукотилади ва жарохат тулик тикилади.


Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling