Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Буйрак ва сийдик найининг нуқсонли


Download 1.23 Mb.
bet131/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Буйрак ва сийдик найининг нуқсонли
ривожланишлари.
Туғма касалликлар ичида сийдик аъзоларининг нуқсонли ривожланишлари энг кўп учрайди. Уларнинг кўпчилиги боланинг соғлигига бевосита таъсир қилмайди, ва даволашга муҳтож эмас, текшириш жараёнида тасодифан аниқланади, баъзилари эса сийдик оқимига тўсиқ бўлиб, нохуш ҳиссиётлар беради ёки оғриқ ҳуружини чақиради ёки аъзони касаллантиради. Нуқсонли буйракнинг касалликлари кўпинча сурункали кечувчи иккиламчи пиелонефритнинг клиник манзарасини беради. Бола қанчалик ёш бўлса пиелонефрит шунчалик оғир кечади ва буйрак паренхемасида қайтмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Ўз вақтида диагноз қўйиб, жарроҳлик йўли билан даволаш, бемор буйракларини сақлаб қолишнинг бирдан-бир омилидир.
Буйрак аномалиялари. 1978 йил Киев шаҳридаги иккинчи Бутуниттифоқ урологлар анжуманида буйракларнинг нуқсонли ривожланишларининг таснифи қабул қилинган. Шу таснифга асосан буйрак аномалияларининг беш гуруҳи фарқланади:
I. Миқдор аномалияси.
1. Агенезия (бир томонлама, икки томонлама)
2. Буйрак иккиланиши (тўлиқ , нотўлиқ )
3. Қўшимча (учинчи) буйрак.
II. Жойлашиш аномалияси - дистопиялар (гомолатерал; кўкрак қафаси; бел; ён боши; чаноқ соҳаларда; гетеролатерал - қарама-қарши соҳага ўтиши).
III.Ўзаро муносабат аномалияси:
1. Симметрик : тақасимон, патирсимон (галетообразный)
2. Асиметрик : S- симон, L- симон, J- симон.
IV. Структура аномалияси - кистозли касалликлар (икки томонлама: поликистоз, губкасимон буйрак; бир томонлама: мультикистоз, солитар ва мультилокуляр кисталар).
V. Катта кичиклик аномалияси.
1. Гипоплазия
2. Гиперплазия
3. Аплазия.
Миқдор аномалияларидан энг кўп учрайдигани буйрак иккиланиши, у ҳар 150 туғилган чақалоқлардан биттасида учрайди, қиз болаларда, ўғил болаларга нисбатан 2-5 марта кўпроқ кузатилади. Буйрак иккиланиши Вольф йўлини ўсимтасининг парчаланиши билан боғлиқ. Буйрак иккилаганда унинг паренхемаси икки сегментдан ташкил топиб алоҳида косача, жом ва сийдик найига эга бўлади. Юқориги сегмент ёки бошқача номи қўшимча буйрак, умумий паренхемани учдан бир қисмини ташкил этади. Сийдик найларининг тузилишига қараб, буйрак иккиланиши тўлиқ ҳамда нотўлиқ бўлиши мумкин.
Тўлиқ иккиланиш - деб сийдик найлари алоҳида устья билан очилганда айтилади, нотўлиғида - сийдик найлари йўл-йўлакай бир-бирига қўшилиб бир устья билан очилади.
Тўлиқ иккиланиш пастги (асосий буйрак) сегментдан чиққан сийдик найи Льетодиев учбурчагининг бурчагида очилади, юқори (қўшимча буйрак) сегментдан чиққан сийдик найи эса доимо ундан пастроқда очилади (бу Вейгарт-Мейер қонуни) .
Агар иккиланган буйрак клиник жиҳатдан намоён бўлмаса, алоҳида даволашга муҳтожлик бўлмайди. Лекин бу аномалиялик 50% беморлар жарроҳлик касалликларига (бир ёки иккала сегментлар уретерогидронеф-рози ва ҳ.к.) чалинади. Иккиланган буйракнинг жарроҳлик касалликларини клиник манзараси иккиламчи пиелонефрит белгилари билан, баъзан дизурия ва оғриқ ҳуружлари билан намоён бўлади.
Диагноз экскретор урография цистография, хромоцистоскопия, ретроград уретеропиелография ҳамда ультра товуш ёрдамида қўйилади.
Экскретор урограммада иккита жом ва сийдик найларини кўриш мумкин. Булар бевосита белгилар ёки буйрак иккиланишини билвосита белгилари кўриниши мумкин. Булар: битта пастки жом умуртқа поғонасидан латерал силжиганлиги, ҳамда юқори косачани кесиб олиб ташлаганда кўриниши ва қолган косачаларни пастга қараб туриши (сўлиган гул симптоми). Иккиланиш тўлиқ ёки нотўлиқлигини цистоскопия ёрдамида аниқлаш мумкин. Баъзи пайтларда, айниқса қўшимча буйрак фаолияти йўқолганда диагноз қўйиш мураккаб бўлади. Бундай ҳолларда урографияни инфузион усулда ўтказиб кечиктирилган суратлар олиш керак. Диагнозни тасдиқлашда УТ (ультра товуш) текшириш ҳам ёрдам беради. Цистография ёрдамида қовуқ сийдик найи рефлюкси бор-йўқлиги аниқланади. Буйрак тўлиқ иккиланишида уростазнинг сабаби кўпинча сийдик найининг қовуққа чиқиш жойида (устьясида) бўлади (стеноз, рефлюкс, уретероцеле).
Даволаш. Агар иккиланган буйракнинг бирор сегмент фаолияти йўқолган бўлса юқориги ёки пастки геминефр-уретерэктомия операцияси бажарилади. Агар зарарланган сегмент фаолияти сақланган бўлса пластик операция қилинади: пиелоуретеро - ёки уретеро-уретеро анастомоз. Агар сийдик найларининг икковига ҳам рефлюкс бўлса Грегуар операцияси қўлланилади.
Буйракнинг тўлиқ иккиланиши кўпинча сийдик найи аномалияси билан биргаликда, кузатилиши мумкин. Булар уретероцеле, сийдик найи устьясининг қовуқдан ташқаридаги эктопияси.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling