Ёруғлик билан даволаш


Download 487.02 Kb.
bet1/3
Sana13.02.2023
Hajmi487.02 Kb.
#1195444
  1   2   3
Bog'liq
3 МАШҒУЛОТ Стоматологияда ёруғлик билан даволаш Фототерапия асослари


Стоматологияда ёруғлик билан даволаш. Фототерапия асослари.

Ёруғлик билан даволаш ёки фототерапия (грек. phos, photos – ёруғлик + therapeia - даволаш) – даволаш ёки профилактик мақсадларда сунъий манбалар орқали инфрақизил, кўринадиган ва ультрабинафша-нурларидан фойдаланишдир.

Тиббиётда бу йўналиш ёруғлик билан даволаш номини олган (фототерапия - грекча photos-ёруғлик). Маълумки қуёш спектри 10% ультрабинафша-нурларидан, 40%- кўринадиган нурларидан ва 50%-инфрақизил нурларидан иборат.


Ёруғлик энергияси алоҳида порциялар, ёки кванталар билан ажралади ва ютилади. Кванта эрг – да энергия ўлчов бирлигиифодаланади.

Ўлчов бирликлари:


1 микрон (м) –миллиметр 1000 бир қисми;
ммк (миллимикрон) – миллиметр миллиондан бир қисми;
нм (нанометр) – миллиметр миллиарддан бир қисми;

Инфрақизил нурланиш деб 780 нм тўлқин узунлигидан юқори нурланишга айтилади. Ҳар қандай қизиган тана Инфрақизил нурланиш манбаи бўлиб ҳисобланади. Ерга тушадиган нурланишнинг 45-50%и инфрақизил нурланиш бўлади.

Инфрақизил нурланиш деб 780 нм тўлқин узунлигидан юқори нурланишга айтилади. Ҳар қандай қизиган тана Инфрақизил нурланиш манбаи бўлиб ҳисобланади. Ерга тушадиган нурланишнинг 45-50%и инфрақизил нурланиш бўлади.


Даво эффекти қуйидагилар- яллиғланишга қарши, лимфодренажловчи, қон томир кенгайтирувчи

Ёруғлик спектри кўринадиган ва кўринмайдиган нурланишдан иборат
Аппаратура:
- қисқа нурлар - «Соллюкс» лампаси
- ЛСП-4
- ЛСН-1
- ЛСС-66
- узун нурлар – Минин лампаси
- ЛИК-5
Қон томир рекцияси қисқа муддатли томирлар спазми (30 сек гача) ва тўқималардаги маҳаллий қон айланиши ҳажми ортиши билан ифодаланади. Ажралаётган иссиқлик энергияси тўқима моддалар алмашинувини тезлаштиради. Микроциркулятор қон айланиши фаоллашиши ва қон томирлар ўтказувчанлиги ошиши яллиғланиш ўчоғида ҳужайра парчаланиш маҳсулотларини олиб кетилишини таъминлайди.
ИҚ нурланиш турлари:
Қисқа тўлқинли нурланиш;
(1-2см;)
Ўрта тўлқинли нурланиш;
(2-3см;)
Узун тўлқинли нурланиш;
(3-4см;)
Кўрсатма: ички аъзолар ўткир ости ва сурункали йирингсиз яллиғланиш касалликлари, куйишлар, совуқ уриши, битаётган ва трофик яралар, оғриқ синдромли периферик асаб тизими касалликлари, вегетатив дисфункциялар, симпаталгия.
Қарши кўрсатмалар: ўсмалар, ўткир яллиғланиш ва сурункали яллиғланиш жараёнларининг қўзиш даври, қон кетиши, гипертония касаллиги III даври, қон айланиш етишмовчилиги II-III даври, сил актив шакли ва б.

Download 487.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling