• Кўринадиган нурланиш (кўринадиган нур) – 7 рангдан иборат умумий электромагнит спектри қисми (қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк, пушти). • Кўринадиган нурланиш (кўринадиган нур) – 7 рангдан иборат умумий электромагнит спектри қисми (қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк, пушти).
Терига 1см гача киради, бироқ асосан кўриш анализатори орқали таъсир қилади - кўз тўр пардаси. Кўринадиган нур ва унинг таркибидаги ранглар компонентлари қабул қилиниши инсон руҳий ҳолати ва марказий асаб тизимига таъсир кўрсатади.
Марказий асаб тизимига таъсири:
Сариқ, яшил ва зарғалдоқ ранг инсон кайфиятига яхши таъсир қилади, кўк ва пушти– аксинча таъсир қилади;
Қизил ва зарғалдоқ ранг мия пустлоғини қўзғатади;
Сариқ ва яшил асаб тизимида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини тенглаштиради;
Кўк ранг асаб тизими тормозлайди.
Ультрабинафша нурланиш энг кўп энергияга эга. Фаоллиги бўйича бошқа нур спектри қисмларидан устун туради. Шу билан бирга ультрабинафша нурлари тўқималарга энг кам миқдорда ўтади – бор йўғи 1 мм гача. - Ультрабинафша нурланиш энг кўп энергияга эга. Фаоллиги бўйича бошқа нур спектри қисмларидан устун туради. Шу билан бирга ультрабинафша нурлари тўқималарга энг кам миқдорда ўтади – бор йўғи 1 мм гача.
Шунинг учун нурлантириладиган тери ва шиллиқ қаватларга таъсири чегараланган. Ультрабинафша нурланишга тана териси кўпроқ таъсирчан, қўл ва оёқлар камроқ таъсирчан. Ультрабинафша нурланишга ёш болалар кўпроқ таъсирчан бўлади, айниқса чақалоқлик даврида.
Ультрабинафша нурланиш ҳимоя механизмларини оширади, десенсибилизацияловчи таъсир этади, қон ивиш жараёнини нормаллаштиради, липид (ёғ) алмашинуви кўрсаткичларини яхшилайди. Ультрабинафша нурланиш таъсирида нафас олиш яхшиланади, буйрак усти бези пўстлоғи фаоллиги ошади, миокард кислород билан таъминланиши кучаяди, қисқариш функцияси ошади.
Аппаратура:
- ОКН-11
- ОН-7
- УГН-1
- ОКУФ-5М
Таъсири:
- Яллиғланишга қарши (УУБ-узун ультрабинафша нурлар, эритема дозаси)
- Регенерацияловчи (УУБ, кам эритема дозаси)
- Бактерицид(ҚУБ- қисқа ультрабинафша нурлар)
- Десенсибилизация (УУБ)
- Оғриқсизлантирувчи (кўпроқ ҚУБ)
- Модда алмашинуви кучайиши (УУБ)
Do'stlaringiz bilan baham: |